КАМОН, ЁЙ (КАМОН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида камонни ўқсиз тортаётганини кўрса, сафарга бориб, фойда билан қайтишига далилдир. Агар камонни тортаётганда ипи узилиб кетганини кўрса, сафари тугамаслиги, балки йўлда зиён етишига далилдир. Тушида бир одамнинг унга камон берганини кўрса, ўғил ёки ука туғилишига далилдир. Агар тушида камони синиб қолганини кўрса, иззат ва улуғликдан тушишини ёки молидан бирор нарса йўқ бўлишини билдиради. Тушида камондан ўқ отганини кўрса, бир улуғ одамдан унинг учун мактуб келишига далилдир.
Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида камондан ўқ отганини кўрса, ўқ тўғри ва эгрига кетгани каби рост ва ёлғон сўз айтишига далилдир. Тушида ўзи учун камон тайёрлаганини кўрса, Ажам подшоҳидан унга шараф ва улуғлик ҳосил бўлишига ёки ажамлик аёлга уйланиб, ундан ўғил кўришига далилдир. Тушида камондан ўқ ота олмаганини кўрса, унга подшохдан ёки уйланган аёлидан фойда етмаслигига далилдир. Тушида камонини сотиб юборганини ёки бировга бериб юборганини кўрса, унинг иззат ва обрўйига нуқсон етишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, камон умрнинг узоқлигига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида янги ва тоза камони борлигини кўрса, хотин олишига далилдир. Тушида камонни тортганини кўрса, доимо яшайдиган аёлни билдиради. Агар камони йўқолганини кўрса, хотинидан жудо бўлишини билдиради. Тушида камони қаттиқ эканини, бироқ отадиган пайтда юмшоқ бўлиб қолганини кўрса, аёлни никоҳига олиши ва бу иш осон кўчишига, агар сафарга чиқса, сафарнинг муборак бўлиши ва сафардан мақсадга етишига далилдир. Камоннинг бўшлигини, отадиган вақтда қотганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.
Агар тушида камонни ўз қўли билан ўзи учун тайёрлаганини кўрса, ишлари соз бўлишига далилдир. Тушида камонни сотганини ва камон учун динор ва дирам олганини кўрса, динорни диндан устун қўйганини билдиради. Агар камоннинг баҳоси дирамдан ўзга нарса бўлмаганини кўрса, муроди ҳосил бўлишини билдиради. Тушида унга камон ҳадя қилганларини кўрса, тезда хотин олишига ва душман устида зафар топишига далилдир. Тушида ўзи тортмаса ҳам, бироқ тортилган камонни унга берганларини кўрса, умри узоқ бўлишига далилдир. Агар камонни камондонга солганини кўрса, дунёдан кетишини билдиради. Тушида камонлари кўп эканини кўрса, қийин пайтда додига етадиган дўстлари кўп бўлишига далилдир. Тушида тоза ва янги камони борлигини кўрса, яхши хулқ, тоат ва ҳасанотлар қилиши, Ҳажга бориши, шу каби ишлар билан Аллоҳ таъолога яқин бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммадга) икки камон оралиғидек ёки (ундан ҳам) яқинроқ бўлди (Нажм сураси, 8 —9-оятлар).
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги камон олти нарсага далил бўлади: сафарга; фарзандга ёки ака-укага; хотинга; қувватга; яхши феълларга ва яхши кишига.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир. (Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда от курса нима буладиОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...
Тушда подшох курса нима буладиПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...
Тушда соч, сокол, жун курса нима буладиСОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....
Тушда кул курса нима буладиҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...