Тушда шахар курса нима булади

ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир.
Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини кўрса, таъбири юқоридагининг акси бўлади. Агар биров тушида ўзини шаҳар кунгурасида ёки устида кўрса, ҳалок бўлишига далилдир.

Агар уни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга ўтказиб юборганларини кўрса, хотинига талоқ бериши ва хотини бошқа эрга тегишига далилдир. Агар бир шаҳарга бориб, у ерда яшаб қолганини кўрса, хотини ундан жудо бўлишига далилдир. Агар мусулмонларнинг шаҳаридан ғайридинларнинг шаҳарига кўчиб ўтганини кўрса, ҳақ диндан ботил динга ўтишига ва кофир аёлга уйланиш эҳтимоли борлигига далилдир.


Агар иссиқ иқлимли шаҳарда қор ва муз борлигини кўрса, очлик ва қаҳатчилик бўлишига далилдир. Агар совуқ иқлимли шаҳарда қор ва музни кўрса, неъматларнинг фаровон ва арзон бўлишига далилдир. Агар тушида бир шаҳарга борганини ва шаҳар ўзига ёққанини кўрса, иззат ва обрў топишига далилдир. Агар қишлоқдан шаҳарга борганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир. Агар шаҳардан қишлоққа кетаёттанини кўрса, муроди ҳосил бўлмаслигига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Эй, Раббимиз, аҳолиси золим бўлган ушбу шаҳар-дан бизни чиқаргин. . . (Нисо сураси, 75-оят). Агар шаҳарда йўқолиб қолганини кўрса, таъбири яхши бўлади.

Агар аёлларнинг шаҳарга кетаётганларини кўрса, ўша, шаҳарда фитна ва бало юз беришига далилдир. Агар ясанган аёлларнинг шаҳарга кетганларини кўрса, ўша шаҳарда неъмат фаровон бўлишига далилдир. Агар аёлларнинг шаҳарга кириб кетганларини кўрса, подшоҳнинг ғуломлари у ерга бориб, ўша ер аҳлига зулм қилишларига далилдир. Агар юзини бекитган ҳолда шаҳарга кирганини кўрса, ўша шаҳарда нохуш хабарлар тарқалишига далилдир. Агар тушида шаҳарни шарқ томонда эканини кўрса, ғарб томонда бўлишидан яхширокдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ўзини Ҳиндистон шаҳарида кўрса, ёмон бўлишига далилдир. Агар ўзини Туркистон шаҳарларида кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар ўзини Булғор ва Сақлон шаҳарларида кўрса, унга хиёнат қилишлари ва ишлари ёмон бўлишига далилдир. Агар ўзини Мовароуннаҳр шаҳарларида кўрса, иззат, обрў ва омонлик топишига далилдир. Агар ўзини Ироқ шаҳарларида кўрса, давлат ва ободлик тоиишига далилдир. Агар ўзини Хуросон шаҳарларида кўрса, ишлари осонлик билан тугашига далилдир. Агар ўзини Форс шаҳарларида кўрса иорсо одамлар билан суҳбат гутишига далилдир. Агар ўзини Кирмон шаҳарида кўрса, оиласи кўпайишига, Ҳижоз шаҳарида кўрса, Ҳаж қилишига, ўзини Яман шаҳарларида кўрса, саломат ва омон бўлишига далилдир.

Агар ўзини Миср шаҳарларида кўрса, шодмон ва хуррам бўлишига, ўзини Арман шаҳарларида кўрса, муроди ҳосил бўлишига далил бўлади. Агар ўзини Мағриб шаҳарларида кўрса, ишида нуқсон юз беради. Агар ўзини Фаранг шаҳарларида кўрса, дунёвий ишларининг яхши бўлиши, бироқ диний ишларииинг заиф бўлишига далилдир. Агар ўзини Ширвон шаҳарларида кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда эгар курса нима булади

ЭГАР (ПОЛОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар хотинни билдиради. Агар эгарга эга бўлганини ёки бирор кимсадан пулга сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишини билдиради. Агар орқасида эгар борлигини кўрса, хотинга...

Тушда этик, махси, оёк кийим курса нима булади

ЭТИК (МУЗА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда этикни оёғида кўрса, ташвишдир. У узун бўлиб, оёғига торлик қилиб қисиб турса, ташвиш қаттиқ эканига ишорадир. Ким этик билан бирга устида янги тўнни ҳам кўрса, ҳоли яхши бўлади....

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх