Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир.  Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир. Деярли барча оналар ўз фарзандларида ич кетиш ҳолатларига дуч келишган, бундай вақтда нима қилиш керак: бу ҳолат ўзи ўтиб кетадими ёки қандайдир чора тадбирлар кўриш керакми, балки халқ табобатидан фойдаланиш керакдир.
Болаларда ич кетиши сабаблари
Диареяга сабаб бўлувчи омиллар боланинг ёшига боғлиқ бўлади. Боланинг ёшига қараб ичакларда функция бузилиши ўзига хос бўлади.

Кўкрак ёшидагиларда ич кетишига сабаблар:
Ошқозон ичак тизимининг шаклланиши;
Тишлар чиқиши;
Фермент лактоза етишмаслиги;
Кўкрак сути билан озиқланадиган болларда ич кетса, онанинг сутига бўлган реакциядир, бунда она диетага риоя этмаса, унинг сути суюлиб ёки ёғли бўлиб кетиши мумкин;
Қўшимча овқатни нотўғри бериш;
Сунъий овқатланишга ўтиш.
Ҳар қандай ёшдаги болаларда ич кетишининг ташқи сабаблари:

Сифатсиз маҳсулот истеъмол қилганда заҳарланиш;
Ични юмшатувчи мева ва сабзавотлар истеъмол қилганда;
Антибиотиклар қабул қилгандан кейин ич кетиши;
Доимий стресс, асабий ҳолатлар;
Гигиена қоидаларига риоя қилмаслик; кир қўллар, мевалар ва сабзавотларни ювмай истеъмол қилиш;
Ортиқча овқатланиш.
Диареяга сабаб бўлувчи ички касалликлар:
Инфекциялар: сальмонеллез, дизентерия, гастроэнтерит, ротавирус;
Ошқозон, қизилўнгач, ичаклар шиллиқ қавати яллиғланиши;
Аллергиялар;
Ошқозон ичак тракти касалликлари: яра, сурункали колит, энтерит, қизилўнгач ахалияси, ошқозон ости бези етишмовчилиги;
Ички геморрой;
Дисбактериоз;
Ўсма касалликлари;
Гелментлар, гижжалар;
Крон касаллиги;
Буйрак етишмовчилиги.
Болаларда диареяга сабаблар тули хилда бўлиши ва у боланинг ёшига боғлиқ ҳолда ўзига хос кечиши ҳақида билиб олдик. Демак, ич кетиши жиддий касалликлар натижасида келиб чиқиб, унинг давоси кўрилмаса, оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Айниқса, болаларнинг овқатланиш тартиби ҳамда шахсий гигиена қоидаларига риоя этмаслиги натижасида келиб чиқадиган диареялар кўп учрайди.
Ота-оналарга эслатма: болаларнинг психо-эмоционал зўриқиши, стресс туфайли келиб чиқадиган диарея ҳолатлари – «айиқчалар» касаллиги дейилади. Улар қандайдир сабаб туфайли боғчага, мактабга боришдан бош тортсалар, ич кетишини бартараф этиш учун тинчлантирувчи воситалардан фойдаланиш керак, ёки психолог ҳузурига бориш лозим.
Диареянинг турлари
Келтириб чиқарувчи омил, бола ёши ва диареянинг кечиш механизмига асосланиб, патологик ҳолатни ўзига хос классификацияси бор. Шифокорлар учун бу классификация ташхис қўйиш ва даволаш учун қулай ҳисобланади.
Келтириб чиқарувчи сабабга кўра
Инфекцион
Ҳар қандай инфекцион касаллик бўлиши мумкин: дизентерия, салмоннелез, овқатдан заҳарланиш, вирус, амёбиоз. 2 ёшгача бўлган болаларда қиш мавсумида вирусли ич кетишлар ҳам кўп кузатилади. Касалликнинг инкубацион даври бир неча кунга чўзилиши мумкин. Ҳаммаси қайт қилишдан бошланади, сўнг ич кетади, натижада тана ҳарорати кўтарилади, бош ва мушакларда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ўртача давомийлиги 1 ҳафтани ташкил этади.
Алиментар
Асосий сабаб – узоқ муддат овқатланиш тартиби ва таркибининг бузилишидир. Витаминлар кам бўлган маҳсулотлар, овқатларга аллергиялар ва баъзи дори препаратларига бўлган аллергиялар боланинг ичи кетишига сабаб бўлади.
Диспепсик
Овқат ҳазм қилиш тизимидаги камчиликлар – жигар, ошқозон, ингичка ичак, ошқозон ости бези секрецияларининг кам ишлаб чиқарилиши.
Токсик
Бунга сабаб жигар, буйрак етишмовчиликлари ёки заҳарланиш (отравление), кўпинча мишяк ёки симобдан заҳарланиш натижасида ич кетиши.
Медикоментоз
Антибиотикларни узоқ муддат қабул қилиш натижасида (кам ҳолларда бошқа дори препаратлари) келиб чиқадиган диарея. Бунда ичак микрофлораси бузилади.
Невроген
Стресс, кучли ҳаяжон, қўрқув, хавотирланиш, депрессия ҳолатлари.
Кечиш механизми бўйича
Гипокинетик: бўтқасимон, суюқ, кам миқдорда, қўланса ҳидли нажас, ичаклар ҳаракати сустлашганлиги натижасида келиб чиқадиган диарея.
Гиперсекретор: кўп, суюқ нажас – ичак бўшлиғида тузлар ва сувнинг кўп тўпланиши натижасида келиб чиқадиган диарея.
Гиперкинетик: кам миқдорда, суюқ, бўтқасимон – овқат массасининг ичаклардан тез ўтиб кетиши натижасида келиб чиқадиган диарея.
Гиперекссудатив: суюқ, сувли, кўп эмас, қон ёки шиллиқ аралаш, ичаклар яллиғланиши натижасида намоён бўлади.
Осмоляр: ёғли, кўп, ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари бўлади, ичакларда туз ва сув сўрииши камайганда келиб чиқади.
Бундан ташқари, касалликнинг кечишида шифокорлар диареянинг ўткир ва сурункали шаклларини фарқ қилишади. Аммо, касалликнинг кечиш муддати аниқ эмас, масалан тишлар чиқиши билан боғлиқ диарея: баъзиларда бир неча кун давом этса, баъзи болаларда бу ҳолат тиш тўлиқ чиққунга қадар давом этади.
Оилавий дам олиш учун бошқа жойларга саёҳатга борилганда, болаларда “саёҳатчилар диареяси” келиб чиқади. Бу эса об ҳаво ва ташқи муҳит физик омиллари ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Бола организми адаптация қилгандан сўнг, ич келиши нормага қайтади.
Болаларда ич кетишининг клиник кўринишлари
Барчага маълум бўган ҳолат – боланинг ичи суюқ келиб ,сариқ рангда бўлиши, бола организмида жиддий патология йўқлигидан дарак беради деб ўйлашади. Кўп ҳолларда бунга сабаб овқат сифатининг бузилиши ҳисобига ошқозонда бўладиган ўзгаришлардир. Аммо, суюқ нажаснинг ранги турли хилда бўлиши ҳам мумкин. Нажаснинг сифатига қараб болада кузатилаётган ўзгаришлар ҳақида тахмин қилса бўлади:
Оч рангдаги нажас
Оч рангли нажас кўп ҳолларда гепатит касаллигидан дарак беради.
Сувли нажас
Шиллиқ аралашган, сувли нажас – ичаклардаги инфекция, ортиқча овқатланиш, сигир сутини ҳазм қила олмаслик натижасида келиб чиқади. Боланинг умумий аҳволи ўзгармайди. Аммо, организм тез сувсизланади. Кўкрак ёшидаги болалар учун хавфли.
Қонли нажас
Нажасга қон аралашиши бактериал инфекциядан далолатдир. Яшил моддалар ва қизил қон ҳосилалари – дизентерияда кузатилади. Яши-сарғиш рангда бўлиши – сальмонеллез ёки коли-инфекцияда келиб чиқади. Бундай ҳолатларнинг парчасида тана ҳарорати ҳам кўтарилади.
Рангсиз нажас
Кўкрак ёшидаги болаларда рангсиз (оқиш) нажас – боланинг она сутига бўлган реакцияси натижасида кузатилса, каттароқ ёшдаги болаларда эса гепатитдан дарак бериши мумкин.
Яшил рангли нажас
Боланинг ичи яшил келса, яшил рангли, ўткир ҳидли, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриши, қоринда оғриқ, қайт қилиш – инфекциядан далолат.
Қора рангли нажас
Чақалоқлар учун ҳаётининг 1 кунида қора рангли нажас норма ҳисобланади, чунки уларда меконий ажралади. Каттароқ ёшдаги болларда эса нажас рангининг қора бўлиши, ичакларда қон кетаётганидан ёки айрим дори препаратларини кўп қабул қилиб юборишдан дарак беради (фаоллаштирилган кўмир, висмут).
Кўпикли нажас
Агар болакай 1 ёшдан кичик бўлса ва унда кўпикли нажас ажралаётган бўлса, болакайда лактоза ферменти етишмаётган ёки дисбактериоз ҳолати кузатилаётган бўлади. Каттароқ ёшдаги болаларда эса кўпикли нажас – ўткир интоксикация натижасида келиб чиқади.
Юқоридагиларни инобатга олиб болада диарея кузатилаётган бўлса, унинг нажасига эътибор беринг. Шифокорга мурожаат этганингизда нажас ҳарактери ҳақида батафсил айтиб беринг. Агар болада ич кетиши билан бирга қўшимча қуйидаги белгилар ҳам кузатилаётган бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:
Кўнгил айниши, қусиш;
Қоринда оғриқ;
Ҳолсизлик, кам ҳаракатлилик;
Чақалоқларда кўкрак сутини эммай қўйиш ва кўп йиғлаш билан кечади;
Иштаҳанинг пасайиши;
Уйқунинг бузилиши;
Чақалоқларда тиш чиқиши бола тана ҳарорати кўтарилиши билан намоён бўлади;
Орқа чиқарув канали қичишиши – ички геморройдан далолат;
Бош оғриши.
Болаларда диарея диагностикаси
Ич кетишига сабаб жиддий касаллик эмаслигини тасдиқлаш учун қуйидаги бир қатор текширувларни ўтказиш керак:
Нажасни гелмент ва дисбактериозга текшириш;
Ичакларда овқат массасининг ҳаракатини ўрганиш учун – махсус барий сульфатли бўтқадан фойдаланган ҳолда рентгенография ўтказиш;
Копрограмма;
Қон анализи – умумий ва биохимик;
УЗИ (УТТ) қорин бўшлиғИ текшируви;
Ректоромоноскопия – тўғри ичакни текшириш;
Қусуқ ва нажас массасини бактериал текшируви, bak.ekma;
Инфекция омили ҳақида аниқ маълумотни нажаснинг бактериал экмаси беради. Аммо, бу текширувнинг камчилиги натижа чиқиши учун узоқ муддат сарфланишидир, 5 кундан 10 кунгача бўлган вақт.
Болаларда ич кетишини даволаш
Кўпчилик ота-оналар берадиган актуал савол – болада ич кетиши кузатилса, нима қилиш керак, асоратларини олдини олиш учун қандай чора тадбирлардан фойдалансак бўлади? диареяни даволаш асосий касалликни бартараф этишга қаратилган бўлиши керак.
Медикоментоз даво
Боланинг ичи кетса, биринчи навбатда – тузли эритмалар шифокор тавсияси асосида қабул қилинади, масалан: Регидрон, Глюкосан, Оралит, Гастролит, Энтеродез ёки Цитрогюкосолан. Бу каби воситаларнинг бир дона пакетчасини тоза сувда эритиб, ичга қабул қилишга буйирилади.
Тана ҳарорати кўтарилганда – парасетамол сақлаган препаратлар тавсия этилади. Агар бола 1 ёшдан кичик бўлса, шамчалардан фойдаланган маъқул, каттароқ ёшдагилар эса эритма, суспензия ҳолида ҳам қабул қилсалар бўлаверади.
Диареяда энг самарали препаратлар – адсорбентлардир: Смекта, Полифепан, фаоллаштирилган кўмир, Полисорб, Неосмектин, Энтеросгель.
Ич кетишида симптоматик таблеткалар: Кальций карбонат, Диарол, Имодиум.
Агар диареяга сабаб дисбактериоз бўлса – ичак микрофлаорасини тиклаш учун Аситол, Колибактерин, Бифиформ, Линекс, Энтерол, Бифилин, Лактобактерин, Бифидумбактерин, Энтерожермино ва бошқа пробиотиклар.
Инфекция сабабли келиб чиққан диареяда антибиотиклардан фойдаланилади, улардан юқорида ва қуйида санаб ўтилган препаратлар каби мустақил фойдаланиш мумкин эмас, фақатгина шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилади: Эрсефурил, Фуразолидон, Нергам, Гентамицин,
Канамицин, Римфамписин, Меронам, Сипрофлоксацин, Сефтазидим.
Ферментотерапия – Фестал, панкурмен, Пнакреатин, абомин-пепсин, Мезим форте, Креон.
Антиаллергик воситалар (антигистамин).
Оғриқни бартараф этиш учун спазмолитиклардан фойдаланиш: папаверин, Спазмомен, Дотаверин.
Халқ табобати
Агар диарея хавфли белгилар билан намоён бўлмаса, жиддий патологияларга сабаб бўлмаслигига кўзингиз етса, ич кетишини тўхтатиш учун халқ табобатидан фойдаланса ҳам бўлади. Улар боланинг умумий аҳволини яхшилашга ёрдам беради:
Болада ич кетиши сабабли организм сувсизланиб қолмаслиги учун уй шароитида тайёрланган эритмадан фойдаланса бўлади: 1 литр сувда – 2 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ ичимлик содаси ва туз эритинг. Агар болада ич кетиши кучли бўлса, 2 чой қошиқдан ҳар 10-15 дақиқада ичиринг.
Яллиғланишга қарши ва антисептик таъсир этувчи ўсимликлар: черника, ялпиз, ромашка, қора кунжутдан фойдаланса ҳам бўлади.
Нокнинг қуритилган уруғидан фойдаланиш.
Кархмалли эритма: 1 чой қошиқ крахмални ярим стакан сувда эритиб бериш.
Анорнинг қуритилган пўстлоғидан бериш.
Сувда эритилган гуруч бериш.
Ромашкали чой.
Янги тайёрланган сабзи пюреси.
Болаларда диарея ҳолатида халқ табобати воситаларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Айниқса, чақалоқларда улардан фойдаланишда қарши кўрсатмалар бўлиши мумкин. Шу сабабли ич кетишини бартараф этиш учун шифокор тавсияларини олиш шарт!
Диета
Болаларда ич кетиши ҳолатида, улар нималарни истеъмол қилишлари мумкинлиги ҳақида ота-оналар яхши билиб олишлари зарур. Кам-камдан, тез-тез овқатланиш талаб этилади. Бунда углевод ва ҳайвон ёғларини камайтириш керак. Ич кетишини бартараф этишда диетага риоя этиш ҳам яхши самара беради.
Истеъмол қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар:
Буғдой нонидан тайёрланган сухариклар;
Енгил шўрвалар; перловка, гуруч, гўштли пюре, фрикаделки;
Гўштлардан – мол, бузоқ, индейка ва товуқ гўшти;
Буғда пиширилган ёғсиз балиқ;
Творог;
Тухумни қайнатиб бериш;
Гуруч, гречка кашалари;
Мева шарбатлари (узум, ўрик, олхўридан ташқари).
Истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар:
Сут маҳсулотлари;
Кофе;
Мева сабзавотлар;
Ёғли шўрвалар;
Тузланган маҳсулотлар;
Фаст фоод, поп-корн, чипс, ёнғоқлар;
Конфет, шоколад, музқаймоқ;;
Газли ичимликлар.
Болаларда диареяни даволаш комплекс равишда олиб борилиши керак. Фақатгина медикоментоз даво билан чекланиб қолмай, халқ табобати ва диетадан ҳам фойдаланиш керак. Ич келиши яхшилангандан сўнг камида 3 кунгача диетага риоя этиб турилади.
Диареянинг асоратлари
Диареянинг тўлиқ давоси кўп нарсаларга боғлиқ. Кўп ҳолларда болалар умумий аҳволи оғирлашиб қолиши ва салбий асоратлар келиб чиқиши кузатилади. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
Судорги (талвасалар);
Организм сувсизланиши;
Ошқозоннинг бузилиши;
Дисбактериоз оқибатлари – дерматит, бронхиал астма, сурункали гастродуоденит, ичаклар дикинезияси, проктосигмоидит;
Ичак инфекциялари нейротоксикоз, мия шиши, электролитик бузилишлар, инфекцион-токсик шок, сесис, гемолитик-уремик синдром, токсико-дистрофик синдромларга олиб келиши мумкин;
Дизентериянинг асоратлари – ичаклардан қон кетиш, периколит, артрит, неврит, энцефалит, гипотрофия, анемия, гиповитаминоз, пневмония, отит, пиодермия;
Хавфли касаллик фонида келиб чиққан диареяни даволаш қийинчилик туғдиради, бунда касалликнинг ўзини бартараф этиш керак бўлади. Сувсизланиб қолмаслик учун организмга суюқликлар қуйилади. Шу сабабли диареянинг илк белгилари намоён бўлиши билан шифокорга мурожаат этиш лозим.
Болаларда ич кетиши профилактикаси
Диареянинг асоратларини билган ҳолда, боланинг илк дунёга келган кунидан бошлаб уни эҳтиёт қилиш ва ич кетишига олиб келувчи омиллардан асраш керак. Диареянинг профилактикаси ўз ичига қуйидаги чора тадбирларни олади:
Болани шахсий гигиена қоидалари риоя этишга ўргатиш;
Тухум, гўшт, балиқ каби маҳсулотларни термик қайта ишлаш;
Мева, сабзавот ва резаворларни ювиб истеъмол қилиш;
Тозаланган, қайнатилган сув истеъмол қилиш;
Маҳсулотларнинг яроқлик муддати ва сифатини текшириш;
Ҳожатга чиққандан кейин, уй ҳайвонлари билан ўйнагандан кейин қўлларни ювиш;
Кўкрак сути билан боқувчи оналарнинг ўзлари диетага риоя этишлари;
Қўшимча овқатланишга ўтишдан олдин шифокор тавсияларини олиш;
Сунъий озуқани тўғри танлаш;
Иммунитетни ошириш;
Психологик атмосферани яхшилаш;
Жамоат жойларидаги сув ҳавзаларида фойдаланмаслик.
Болаларда ич кетишнинг профилактикаси касалликдан 100 % ҳимоя қила олмайди, балки хавфли касалликлар юқиш хавфини камайтиради. Боланинг дунёга келганидан бошлаб уни асранг ва шифокор кўригидан ўтиб туринг! Саломат бўлинг!
Диққат, мақола давомида номи келтириб ўтилган кимёвий препаратлар фақатгина танишиш мақсадида санаб ўтилган. Болангизда ич кетиши кузатилаётган бўлса, дарҳол шифокор-педиатрга мурожаат қилинг, унинг тавсияларига кўра даволаниш лозим!



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорликда ошқозон оғриши сабаблари, даволаш ва олдини олиш сирлари

Ҳар бир аёл киши ҳомиладорлик вақтида ошқозон оғришини бошидан кечирган. Бу каби нохуш ҳолат ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳам кеч муддатларида ҳам кузатилиши мумкин. Ҳомиладорликда қориннинг ҳар қандай соҳасида кузатиладиган кучсиз ва қисқа...

Болаларда гипотиреоз сабаблари ва даволаш сирлари усуллари

Болаларда гипотиреоз – эндокрин касаллик бўлиб, тиреоид гормонларининг қалқонсимон бездан кам ажралиб чиқиши ёки бу гормонларнинг ҳужайраларга таъсир этмаслик ҳолатидир. Болаларда гипотиреоз ҳолсизлик, тормозланиш, мушаклар гипотонияси, тишлар...

Болаларда анемия ёки камқонлик сабаблари ва даволаш сирлари усуллари

Камқонлик – қонда гемоглобин миқдорининг нормадан паст бўлиши, энг кўп тарқалган патологиялардан бири. Кўпгина ёш оналар бу патология ҳақида яхши билишади, чунки уларнинг ҳар иккидан бири ушбу ҳолат билан ҳомиладорлик вақтида дуч келишган. Болаларда...

Болаларда диатез сабаблари ва даволаш сирлари

Диатез ёки конституция аномалияси – бу бола организмининг туғма ўзига хослиги бўлиб, у ёки бу касалликка мойил бўлишидир. Диатез термини – қандайдир бир касалликка мойил деган маънони англатади. Бу тушунча касаллик ёки синдром эмас, бу боланинг...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх