Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасептивлар – ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар. Контрасепсия воситаларини қўллашдан мақсад ҳомиладорликни режалаштириш, аёл соғлиғини сақлаб қолиш, жинсий ҳаётдан тўла қониқиб яшашдир.
Контрасепсия усулларидан фойдаланиш нима учун муҳим?
Ҳар қандай контрасептив усул – сунъий абортларни камайтиради, гинекологик касалликлар ривожланишидан ҳимоя қилади, аёл ва ҳомила ҳаётига хавф туғдирмайди;

Режали равишда ҳомиладорликни амалга ошириш аёл киши ва унинг оиласидаги муҳит, моддий ҳолати ва бошқа омилларда қийинчиликлар туғдирмайди;
Баъзи бир контрасептиклардан фойдаланиш бир вақтнинг ўзида гинекологик касалликлар, остеопороз ва бепуштликни даволашда самара беради.

Контрасептив воситаларнинг самараси Перл индекси бўйича баҳоланади, яъни бир йил давомида контрасептив усулдан фойдаланилганда ҳомиладорлик рўй бериши ёки бермаслиги инобатга олинади. Кўрсаткич қанча кам бўлса, контрасептив воситанинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Замонавий контрасептив воситаларнинг самарадорлик даражаси 0,2-0,5 га тенг бўлади, яъни ҳар 1000 та аёл кишидан 2-5 тасида ҳомиладорлик кузатилади.
Контрасепсия усуллари классификацияси
Бачадон ичи;
Гормонал;
Барер;
Физиологик (табиий);
Жарроҳлик амалиёти билан стериллаш.
Юқоридаги барча контрасепсия усуллари ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.
Бачадон ичи контрасепсияси
Аъзога, яъни бачадон бўшлиғига “ёт” бўлган жисмларни жойлаш йўли билан амалга оширилади. Бачадон ичи контрасепсияси юқори иқтисодий ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган масалан Хитой, Россия ва Скандинавия мамлакатлари. Бу усул ХХ аср бошларида илк бор қўлланилган ва бунда бачадон ичига турли хил металлардан тайёрланган ҳалқалар жойлаштирилган. 1935 йилда бачадон ичи контрасепсиясидан фойдаланиш инкор этилди, бунга сабаб инфекцион асоратлар кўпайиб кетганлигидир.
1962 йилда Липпс бачадон ичига пластикмассадан тайёрланган ва унинг учида тортиб олиш учун махсус ипчаси бор бўлган контрасептив воситани ўйлаб топди. Шу вақтдан бошлаб бачадон ичи контрасепсиясини қўллаш такомиллашиб бормоқда.
Бачадон ичи контрасептиклари икки хил бўлади: инерт ва медикоментоз. Инерт контрасептиклар ҳозирги кунда қўлланилмайди. Медикоментоз воситалар эса ўзида метал ёки гормонлар сақлайди. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
МультилоадCу-375 – Ф ҳарфини эслатувчи спирал, мис билан қопланган, 5 йилгача хизмат қилади;
Нова-Т – Т ҳарфи шаклида, мис билан қопланган;
CооперТ 380 А – Т-шаклидаги спирал, 6 йилгача хизмат қилади;
Мирена – ҳозирги кунда энг машҳур бўлган контрасептив спирал, бачадон бўшлиғига доимо левоноргестрел гормонини ажратиб туради, бу гормон эса прогестерон гормони билан бир хил таъсирга эга, яъни ҳомиладорлик рўй беришига қаршилик кўрсатади ва даволовчи хусусиятга ҳам эга.
Таъсир механизми
Бачадон ичи контрасептиклари қуйидагича таъсир механизмга эга:
Сперматозоидларни ўлдиради, яъни бачадон ичига тушган сперматозоидлар спиралдаги металларнинг токсик хусусияти туфайли нобуд бўлади;
Бачадон бўйни ишлаб чиқарадиган шиллиқ ёпишқоқлигини оширади ва сперматозоидлар ҳаракатланишини қийинлаштиради;
Левоноргестрел гормони бачадон эндометрий қаватини атрофияланишига олиб келади. Бунда овуляция ва эстерогенлар ишлаб чиқарилиши сақланиб қолади, ҳайз кўриш вақти бироз қисқариши мумкин;
Абортив хусусиятга эга.
Бачадон ичи спиралларининг абортив механизми қуйидагича рўй беради:
Бачадон найининг ҳаракатланишини оширади ва етилмаган тухум ҳужайраларнинг бачадон бўшлиғига тушишини тезлаштиради;
Эндометрийда маҳаллий яллиғланиш жараёнини чақиради, уруғланган тухум ҳужайранинг бачадонга ёпишишига тўсқинлик қилади;
Бачадон деворларини ҳаракатини кучайтиради ва тухум ҳужайрани ташқи жинсий йўллар орқали чиқиб кетишини таъминлайди.
Перл индекси бўйича мис сақловчи бачадон ичи спиралларининг самаралик даражаси 1-2, мирена спиралиники эса 0,2-0,5 ни ташкил этади.
Бачадон ичига спирал жойлаштириш
Спиралларни бачадон ичига жойлаштириш сунъий аборт ёки туғруқдан кейин 1,5-2 ой ўтиб, кесарча кесиш амалиётидан кейин эса 6 ой ўтиб олиб борилади. Уларни бачадонга жойлаштиришдан олдин аёл киши инфекцион касалликларга текширилади.
Бачадон ичига спирал жойлаштирилгандан сўнг аёл киши 7 кун ўтиб қайта кўрикка келиши керак. Барча кўрсаткичлар нормада бўлса аёл киши одатдагидек ҳар 6 ойда гинеколог кўригидан ўтиб туриши кифоя.
Бу контрастик восита аёл хоҳишига кўра ёки асоратлар берса олиб ташланади ёки яроқлик муддати тугагач спиралнинг ипчасидан тортиб олинади. Агар спиралнинг ипчаси узилиб кетса, уни олиш стационар шароитда олиб борилади. Баъзи ҳолларда спираллар бачадон мушак қаватигача ботиб киради, агар аёл кишида ҳеч қандай шикоятлар бўлмаса спирал шу ҳолатда қолдирилади ва контрасепсиянинг бошқа усулларидан фойдаланади.
Асоратлар ва қарши кўрсатмалар
Бачадон ичига спирали қуйидаги асоратларни келтириб чиқариши мумкин:
Миометрий перфорацияси (5000 ҳолатдан 1 тасида учрайди);
Оғриқ синдроми;
Қонли ажралмалар;
Инфекцион касалликлар.
Қорин соҳасида кучли оғриқ, сиқувчи ҳиссиёт ва қонли ажралмалар келиши, ҳайз кўриш вақтида кўп суюқлик ажралиши, тана ҳароратининг ошиши, спиралнинг “тушиб қолиши” ҳолатларида зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.
Ҳомиладорлик вақтида, жинсий аъзолар инфекцион касалликларида ёки ўсма касалликларида бачадон ичи спиралларидан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас. Бачадон ичи спиралларидан фойдаланиш тавсия этилмайдиган ҳолатларга ҳайз сиклининг бузилиши, эндометрий гиперплазияси, жинсий аъзщларнинг анатомик ўзига хослиги, қон касалликлари, металларга бўлган аллергиялар ва бошқа ёндош касалликлар киради. Бачадон миомасида бачадон ичи спиралларидан фойдаланиш мумкин, айниқса Мирена спиралларидан фойдаланиш касалликни даволовчи таъсирга ҳам эга.
Ютуқлар ва кўрсатмалар
Ушбу контрасепсияни қўллашнинг устун жиҳатлари қуйидагилар:
Усулнинг самараси дарҳол бошаниши ва узоқ муддатга таъсир этиши;
Юқори самарадорлик;
Ҳамёнбоплиги;
Жинсий жуфт учун қулайлик ва доимий таблеткалар қабул қилиб юришдан қутилиш;
Лактация вақтида ҳам қўллаш имкони борлиги.
Бачадон ичи контрасепсияларидан фарзанди бор бўлган аёллар ва ҳомиладорликни бир йил давомида режалаштирмаётганлар ҳам қўллашлари мумкин. Агар ҳомиладорлик рўй берган бўлса ҳам бу бачадондан ташқари бўлиш эҳтимоли юқори ва бу олат жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб этади. Агар ҳомила бачадон ичида жойлашадиган бўлса ҳомиладорлик тўхтатилмайди ва спирал ҳам олинмайди, унинг ўзи туғруқ вақтида ташқарига чиқади.
Гормонал контрасепсия
Гормонал контрасепсия гестаген ёки эстероген гормонларидан ташкил топган бўлади.
Гормонал контрасепсия турлари
Комбинацияланган:
Орал контрасептиклар;
Қин ҳалқалари;
Пластирлар.
Гестаген:
мини–пили;
инексион;
имплантацияланувчи.
Таъсир механизми ва самарадорлиги
Комбинацияланган орал контрасептиклар:
Бош мияда сиклик гормонлар ажралиб чиқишини тормозлайди;
Тухум ҳужайралар етилишини секинлаштиради;
Бачадон бўйни шиллиқ ажралиб чиқишини кўпайтиради;
Бачадон найлари қисқарувчанлигини оширади;
Эндометрий атрофиясини кучайтиради, бунда тухум ҳужайра бачадон шиллиқ қаватига бирика олмайди.
Орал контрасептив воситаларининг самарадорлик даражаси 100 % ни ташкил этади. Перл индекси бўйича кўрсаткич 0,05-0,5 га тенг. Гормонал контрасептик воситаларни илк бор қабул қилганда шишлар пайдо бўлиши мумкин, кўнгил айниши ва қайт қилиш, ҳайз кўришнинг узайиши, кайфиятдаги ўзгаришлар ва бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин. Одатда бу каби белгилар ўз ўзидан ўтиб кетади ва ҳеч қандай даво талаб этмайди.
Ҳомиладор бўлиш қобилияти 1-3 ойлар ичида қайта тикланади. Ҳомиладорликнинг илк даврларида орал контрасептив воситаларидан фойдаланишнинг ҳеч қандай зарари йўқ, ҳомиладорлик табиий равишда давом этаверади.
Ножўя таъсирлари ва қарши кўрсатмалар
Замонавий минимал дозадаги контрасептик воситалар деярли ножўя таъсирларга эга эмас, масалан тромб ҳосил бўлиши, артериал қон босимининг ошиши, холестерин миқдорининг ошиши, тана вазнининг оғирлашуви, ҳуснбузарлар ва бошқа асоратлар бўлмайди. Аммо, бу моддалар жигар функциясига салбий таъсир этиши мумкин, ўт қопида тошлар ҳосил бўлишига олиб келади, кўз ўткирлигини пасайтиради.
Гормонал контрацетикларни узоқ вақт қабул қилиш вагинал кандидозлар (молочница) ривожланиши ҳамда бачадон бўйни ўсмаларини ёмон сифатлига айланиб кетишига сабабчи бўлади (карсинома). Ҳайз кўриш вақтида ҳам ажраладиган суюқлик ҳажми кўпаяди, аммо бу ҳолат гормонал препаратларни қабул қилишни давом эттириш орқали ўз ҳолига қайтади. Агар препратларни қабул қилишни тўхтатгандан сўнг аменорея (ҳайз кўришнинг тўхташи) кузатиладиган бўлса, аёл киши шифокор кўригидан ўтиши ва гипофиз бези билан боғлиқ муаммоларни истисно этиши керак бўлади.
Орал контрасептикларни қўллашга абсолют қарши кўрсатма бўлиб жигар, сут безлари, бачадон ва тухумдон ўсмалари ҳисобланади. Бундан ташқари ушбу препаратлар оғир буйрак-жигар етишмовчиликлари, гипертоник ҳолатлар, мияда қон айланишининг бузилиши, мигрен, жинсий аъзолардан қон келиши, семизлик, лактация даврида қўллаб бўлмайди.
Гормонал контрацетикларнинг ютуқлари ва қўллашга кўрсатмалар
Орал контрасептикларнинг қулай жиҳатлари:
Юқори самарадорлик ва унинг қисқа муддат ичида юзага чиқиши;
препаратни қабул қилишнинг соддалиги ва хавфсизлиги;
алоқа вақтида жуфтингизга қулайлик яратилиши;
жинсий аъзолар ва ичакларда ўсма касалликлари ривожланиш хавфи камайиши;
бепуштлик ва бошқа гинекологик касалликларни даволаш эффеекти;
жинсий аъзоларда инфекцион касалликлар келиб чиқиши эҳтимоли камайиши;
ревматоид артрит касаллигини ҳам даволаш таъсири.
Бу препаратлар ҳар қандай ёшдаги аёлга тўғри келади. Туғруқ жараёнидан сўнг 3 ҳафта ўтиб, препаратни қабул қилиш мумкин. Бу препаратлар айниқса, жинсий аъзолар патологиялари ва гормонал ўзгаришлар вақтида қўллаш анча яхши самара беради.
Ҳалқа ва пластирлар
Қин ҳалқаси ҳайз кўриш вақтининг биринчи кунида қинга жойлаштирилади ва 3 ҳафтагача қолдирилиши мумкин. Бу вақт ўтгач қайта ҳайз кўриш рўй беради ва контрасептикнинг янгиси қўйилади. Ҳалқалардан ҳам оз миқдорда гормонлар ажралиб чиқади, бу ҳам ҳомиладорликдан ҳимоя қилишни янада ишончлилигини оширади. Перл индекси бўйича 0,4 га тенг. Қин ҳалқалари жинсий ҳаётга, спорт билан шуғулланишга халақит бермайди, умуман олганда аёл киши ҳам унинг жуфти ҳам қинда ҳалқа борлигини сезмайди. Ҳалқаларннг қиндан тушиб қолиши ҳалигача қайд этилмаган.
“Евра“ номли пластир мавжуд, пластир терига ёпиштирилади ва ҳайз сикли белгиланади ва ҳайз кўриш вақтида ундан фойдаланилмайди. Терига ёпиштирилган пластирлар орқали гормонлар қонга сўрилади. Пластирлар ўз-ўзидан кўчиб тушмайди, сузиш билан шуғулланганда халақит бермайди ҳамда қуёш нуридан тобланишда ҳам ҳеч қандай дискомфорт туғдирмайди.
Таблетка кўринишидаги контрасептиклардан пластирларнинг устун жиҳатлари қуйидагилар:
Қонга гормонлар белгиланган миқдорда ажралиб туриши;
жигарга салбий таъсири йўқлиги;
ҳар куни таблетка қабул қилишга эҳтиёж йўқлиги.
Орал гестаген контрасептиклар
Бу контрасептиклар қуйидаги ҳолатларда буюрилади:
лактация вақтида;
пременопауза вақтида.
Мини–пилилар цервикал каналда ёпишқоқликни оширади ва бачадон найлари қисқарувчанлигини пасайтиради. Ушбу контрасептиклардан фойдаланувчи аёлларнинг деярли ярмида овуляция жараёни сақланиб қолади. Шу сабабли бу контрасептикларнинг самарадорлик кўрсаткичи пастроқ, Перл индекси бўйича 0,6-4 га тенг.
Бу препаратлар бачадондан ташқари ҳомиладорлик ва тухумдонлар кистаси ўтказган аёлларда қўллашга қарши кўрсатма бўла олади. Контрасептив усулнинг ютуқлари лактация даврида қўллаш имкони борлигидир. Камчлиги эса самарасининг камлиги ва метроррагия келиб чиқиш эҳтимоли борлиги.
Инексион контрасептиклар ва имплантатлар
Бу усул узоқ вақт давомида ҳомиладорликни режалаштирмайдиган аёллар учун мос келади. Препарат мушак орасига 1 маротаба юборилади, унинг самараси Перл индекси бўйича 1,2 деб баҳоланади.
Инексион препаратларнинг ютуқлари
Анча юқори самарадорликка эга эканлиги;
узоқ муддат таъсир этиши;
аёл организми томонидан яхши қабул қилиниши;
ҳар куни қабул қилиш шарт эмаслиги;
препратни бачадон миомаси, аденомиоз ва эстероген сақловчи бошқа препаратларга қарши кўрсатма бўлганда ҳам қўллаш мумкинлиги.
Инексион препратларнинг камчиликлари
Ҳомиладор бўлиш қобилияти препратни инексия қилиш тўхтатилгандан сўнг 6 ой – 2 йил ичида қайта тикланиши;
бачадондандан қон кетишга мойиллик ошиши.
Бу усул фақатгина узоқ муддат ҳомиладор бўлишни режалаштирмаётган аёллар учун тавсия этилади, масалан эмизикли вақтда, эстероген препаратларга қарши кўрсатмалар бўлганда, ҳамда таблетка кўринишидаги гормонал препратларни ҳар куни қабул қилишни хоҳламайдиган аёллар учун жуда қулай.
Норплант номли имплантат препрат 6 кичик капсуладан иборат. Уни тери остига маҳаллий оғриқсизлантириш йўли билан жойлаштирилади, препратнинг самараси биринчи кунданоқ бошланади ва 5 йилгача давом этади. Перл индекси бўйича 0,2-1,6 га тенг.
Барер контрасепсия усуллари
Барер контрасепсия усулларининг энг афзал жиҳатларидан бири жинсий йўллар орқали юқадиган касалликлардан ҳимоя қилишидир. Шу сабабли бу усул жуда кенг тарқалган. Икки хил тури фарқланади: кимёвий ва механик.
Кимёвий усул
Спермицидлар – сперматозоидларни ўлдирувчи моддалар. Уларнинг самаралалик даражаси Перл индекси бўйича 6-20 ни ташкил этади. Бу моддалар қин шамчалари, таблеткалари, крем ва геллар кўринишида чиқарилади. Қаттиқ шаклдаги контрасептиклар (шамчалар, таблетка ва пленкалар) жинсий алоқага киришдан 20 дақиқа олдин қинга жойлаштирилади. Крем ва гель кўринишидаги моддалар эса қинга сурилиши биланоқ таъсир эффектини бошлайди.
Энг кўп тарқалган восита – фарматекс ва Патентекс Овалдир. Спермицидлар нафақат спермаларни ўлдирувчи хусусиятга эга, улар бактеросид таъсирга ҳам эга, яъни жинсий йўл билан юқувчи инфекцияларни ҳам ўлдиради. Аммо, бу воситалар қин девори ўтказувчанлигини оширади ва ОИВ-инфекцияси юқиш эҳтимоли юқори бўлади.
Кимёвий контрасептик воситаларнинг ютуқларига қисқа муддат ичида таъсир этишни бошлаши, аёл организми томонидан яхши қабул қилиниши ҳамда жинсий йўл билан юқувчи касалликлардан ҳимоя қилишидир. Камчиликлар эса аллергик реакциялар пайдо бўлиши (ачишиш, қичишиш, тошмалар) дир.
Механик усул
Механик контрасептиклар сперматозоидларнинг бачадон бўшлиғига ўтишда механик тўсқинлик қилади. Бу воситалардан энг кўп тарқалгани презервативлардир. Презервативлар эркаклар ва аёллар учун махсус ишлаб чиқарилади. Эркаклар презервативи эрекция вақтида олатга жойлаштирилади, аёллар презервативи эса икки ҳалқадан иборат бўлиб улар ўзаро латекс пленка билан туташган бўлади, ҳалқалардан бири бачадон бўйнига жойлаштирилса, иккинчиси эса қиндан ташқарида қолади.
Перл индекси бўйича презервативларнинг самарадорлик кўрсаткичи 4 дан 20 гача деб баҳоланади. Уларнинг самарадорлигини ошириш учун тўғри фойдаланиш керак: ишқаланиш кучини камайтириш учун мойлардан фойдаланмаслик, бир презервативни қайта қўлламаслик, узоқ вақт давом этувчи жинсий алоқа вақтида презервативдан фойдаланмаслик, ҳамда контрасептикнинг яроқлик муддати ва сақланиш шароитига эътибор қаратиш керак.
Презервативлар жинсий йўллар билан юқадиган касалликлардан яхши ҳимоя қилади, аммо сифилис (заҳм) ва бир қатор вирусли касалликлар юқиш хавфи бор (тери контакти орқали).
Ҳомиладорлик режалаштиришда қайси контрасептив усулдан фойдаланган афзал?
Бундай вазиятда комбинацияланган усулдан фойдаланиш тавсия этилади – гормонал препаратлар қабул қилиш ва презервативларни қўллаш.
Қин диафрагмаси ва қалпоқчаси халқ орасида кенг тарқалмаган. Бу воситалар бачадон бўйинчасига жойлаштирилади ва жинсий алоқадан сўнг 6 соат ўтиб олиб ташланади. Уларни ювиб, қуритиб ва тоза ҳолда сақлаб қайта қўлласа ҳам бўлади. Уларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бор, масалан бачадон бўйни деформацияси, қин ва жинсий аъзолар яллиғланиш касалликлари. Уларнинг ютуқлари такрорий қўллаш имкони борлиги ҳамда арзонлигидир.
Механик контрасепсиянинг ютуқлари
Хавфсизлиги;
таносил касалликларидан ҳимоя қилиши.
Камчиликлари эса: нотўғри қўллаганда самарасининг бўлмаслиги.
Ҳомиладорликдан сақаланишнинг табиий усули
Табиий усул шундан иборатки – овуляция кунлари яқинлашган вақтда жинсий алоқага киришмасликдир. Бунда Перл индекси бўйича самарадорлик 40 га тенг бўлади. Тухум ҳужайранинг уруғланиш эҳтимоли юқори бўлган кунларни қуйидаги усуллар ёрдамида аниқлаб олиш мумкин:
Календар усули;
тўғри ичакда ҳароратни ўлчаш;
бачадон шиллиғини текшириш;
симптотермал усул.
Календар усулидаги контрасепсия
Фақатгина нормал ҳайз сиклига эга бўлган аёлларда қўлланилади. Овуляция жараёни ҳайз сиклининг 12-16 кунларига тўғри келади, бунда ҳайз сикли 28 кунни ташкил этиши керак. Сперматозоидлар 4 кун яшайди, тухум ҳужайра эса 1 сутка. Шу сабабли “хавфли“ кунлар 8 кундан 17 кунгача бўлган муддатни ташкил этади. Бу вақтда контрасепсиянинг бошқа усулларидан фойдаланилган маъқул.
Тўғри ичакда ҳароратни ўлчаш
Тўғри ичакда ҳароратни ўлчаш усулида овуляция вақтида шу соҳадаги ҳарорат ўлчанади ва қайд этиб қўйилади. Кейинги ҳайз сиклида ҳароратга асосланиб жинсий алоқага кириш мумкин, яъни ҳарорат ўзгаргач 3 кун ўтиб жинсий алоқага киришиш “хавфсиз“ бўлади. Бу усулдан жуда кам аёллар фойдаланадилар.
Бачадон шиллиғи ва симптотермал усулдан фойдаланиш аёл кишидан эътиборлиликни талаб этади ва аёл ўз организмида кечаётган жараёнларни ўзи ҳис қилиши керак бўлади.
Жинсий алоқа вақтида тўхташ
Оддий, осон, аммо кам самарали усул. Перл индекси бўйича 25 деб баҳоланади. Ҳомиладорлик қинга предеякулат тушиши натижасида рўй бериши мумкин. Эркак киши учун бу усул бироз ноқулай ва кейинчалик простатит ривожланиш хавфи ҳам юқори.
Биологик усулда ҳомиладорликдан ҳимояланиш бошқа контрасептикларни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлган ҳолатда, ҳамда оилада моддий етишмовчликлар бўлганда қўлланилади.
Стериллаш
Жарроҳлик йўли билан олиб бориладиган контрасепсия усули ҳар икки жинс вакилларида ҳам қўлланилиши мумкин. Аёлларда бачадон найларини боғлаш амалиёти ўтказилади ва тухум ҳужайра бачадон бўшлиғига ўта олмайди. Эркакларда эса уруғ каналчаси боғланади ва сперматозоидлар эякулат билан биргаликда тўкилмайди. Бу усул Перл индекси бўйича 0-0,2 га тенг ва энг ишонарли усуллардан ҳисобланади. Ҳомиладорлик бачадон найларининг қайта тикланиши натижасида кузатилиши мумкин. Бу усул қайтмас ҳисобланади, шу сабабли жарроҳлик амалиёти ўтказилишидан олдин аёл ва эркак кишига тушунтириш ишлари олиб борилади. Агарда жарроҳлик амалиёти ўтказгач жуфтлар яна фарзанд кўришни истаб қолсалар, фақатгина бачадондан ташқари ҳомиладорлик усули (ЭКО) ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Агар аёл кишида оғир жинсий йўллар касалликлари бўлса ва улар фарзанд кўришга қарши кўрсатма бўла олса стериллаш усули ҳар қандай ёшда ўтказилиши мумкин. Агар бундай ҳолатлар кузатилмаса, одатда 35 ёшдан катта аёллар ва камида 2 та фарзандга эга бўлганларда ўтказилади. Жарроҳлик амалиёти лапроскопик усулда олиб борилади ва бунга 10-20 дақиқа сарфланиши мумкин. Мундан ташқари аёл розилиги олинган ҳолда бошқа оператив амалиёти ўтказилаётган вақтда ҳам бачадон найларини боғлаш мумкин.
Шошилинч контрасепсия
Шошилинч контрасепсия ҳимояланмаган ва аёл хоҳламаган ҳолатда ҳомиладор бўлган ҳолатларда ўтказилади (презерватив йиртилиб кетган вақтда, зўрлашда ва кам учрайдиган жинсий алоқаларда).
Шошилинч контрасепсия усуллари қуйидагилар:
Бачадон ичи контрасептикларни жинсий алоқадан сўнг 5 кун ичида қўйиш;
Юзпе усули (орал контрасептив воситаларини ноодатий ҳолда қабул қилиш).
Перл индекси бўйича 2-3 деб баҳоланади. бу усуллар асоратланиши ҳам мумкин: бачадондан қон кетиш, кўнгил айниши, қайт қилиш ва бошқалар. Агар ҳомиладорлик рўй берса, ҳомиладорликни тўхтатиш керак бўлади, чунки шошилинч равишда қабул қилинган препаратлар ҳомилага салбий таъсир кўрсатади.
Туғруқдан кейинги контрасепсия усуллари
Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Лактацион аменорея усули: туғруқдан кейин 6 ой давомида суткада 6 марта эмизиш, эмизиш вақти оралиғи 6 соатдан ошмаслиги, ҳайз кўриш кузатилмаганда ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда паст бўлади;
стериллаш;
гестаген препаратларни (мини–пили) лактация даврида ҳам қўллаш мумкин;
туғруқдан сўнг 1,5 ой ўтиб Нрплент қўллаш;
презервативлардан фойдаланиш;
лактация жараёни бўлмаса, орал контрасептикларини 21-кундан бошлаб қабул қилиш ва бачадон ичи спиралини 5-ҳафтада қўйиш.
Контрасептик воситаларни танлашдан аввал гинеколог билан маслаҳатлашиш лозим, фақатгина шифокор қулай ва ҳамёнбоп бўлган контрасепсия усулини танлашда ёрдам бера олади. Саломат бўлинг!



Ўҳшаш маълумотлар

Бачадон ичи спирали (спирал) – турлари, таъсир механизми, фойдали ва зарарли жиҳатлари

Режалаштирилмаган ҳомиладорликдан контрасепсия усуллари, айниқса бачадон ичи спирали (спирал) ёрдамида сақланиш аёл соғлиғини сақлашда ёрдам беради, яъни:...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Сунъий уруғлантириш – турлари, кўрсатмалар, қандай амалга оширилиши ва самарадорлиги

Сунъий уруғлантириш – табиий йўл билан фарзанд кўра олиш қобилияти бузилган ёки умуман йўқолган оилаларда ўтказиладиган репродуктив технологияларнинг энг замонавий кўринишидир. Бу технологиянинг асосида жинсий алоқадан фойдаланмаган ҳолда эркак...

Ҳомиладорликни режалаштириш – босқичлари, тиббий текширувлар ва фойдали маълумотлар

Ҳомиладорлик хоҳишга кўра амалга ошмоғи лозим, айниқса ҳомиладорлик режа асосида рўй берса, ҳомиладор аёл ва туғилажак фарзанд ҳам бу табиий физиологик жараёнга тайёр бўлади ва ҳомиладорлик енгил кечади. аммо, ҳомиладорликни қандай режалаштириш...

Овуляция ва ҳомиладорлик (Овуляция ҳақида барча зарур маълумотлар)

Овуляция ва ҳомиладорлик – физиологик жараён бўлиб, аёллар организмида бир-бири билан тўғридан-тўғри боғлиқ ҳолда кечади. Ҳомиладорлик – овуляциясиз амалга ошмайди. Овуляция жараёни ҳайз сиклининг энг қисқа даври бўлиб, 48 соат давом этади....



Фикр қўшиш

Наверх