Сунъий уруғлантириш – турлари, кўрсатмалар, қандай амалга оширилиши ва самарадорлиги

Сунъий уруғлантириш – турлари, кўрсатмалар, қандай амалга оширилиши ва самарадорлиги

Сунъий уруғлантириш – табиий йўл билан фарзанд кўра олиш қобилияти бузилган ёки умуман йўқолган оилаларда ўтказиладиган репродуктив технологияларнинг энг замонавий кўринишидир. Бу технологиянинг асосида жинсий алоқадан фойдаланмаган ҳолда эркак сперматозоидларини аёл репродуктив аъзоларига йўналтириш ёки жойлаш ётади.
ЭКО усулида тухум ҳужайрани уруғлантириш инвитро шароитида ўтказилади, яъни “пробиркада”, сунъий уруғлантириш эса эркакдан олинган сперма суюқлигини бачадон бўйнига ёки бачадон бўшлиғига жойлаштирилади.

Илк сунъий уруғлантириш италян олимлар томонидан ХВИИИ аср охирларида амалга оширилган, бунда улар итларда тажриба ўтказиб кўришган. Бу усул ўтган асрнинг 50-60 йилларида кенг тарқалиб кетди.
Сунъий уруғлантириш шартлари
Сунъий уруғлантириш амалиёти овуляция давригача бўлган вақтда ўткзилади. Бунда сунъий уруғлантириш кутилаётган овуляция жараёнидан бир сутка олдин, овуляция вақтида ва тухум ҳужайрадан фолликула чиққан вақтда бажарилади.

Кўпинча сунъий уруғлантириш овуляция жараёнини рағбатлаган ҳолда амалга оширилади, яъни фолликулстимулловчи ёки антиестроген гормонлар буюрилади. Сунъий уруғлантириш учун олинган сперма махсус қайта ишловдан ўтказилади, бундан мақсад кўпроқ фаол бўлган ва яшовчан сперматозоидларни танлаб олишдир.
Сунъий уруғлантиришга кўрсатмалар
Сунъий уруғлантириш қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
Вагинизм;
Бачадон бўйни яллиғланиши;
Эркак кишида эректил дисфункциялар;
Бачадон бўйни функционал деформацияси;
Бачадондаги нуқсонлар;
Иммунологик бепуштлик (сперматозоидларни нобуд қилувчи антителолар аёл организми томонидан ишлаб чиқарилади);
Гипоэстрогения (бачадон бўйни шиллиғининг қуюқлашуви, бунинг натижасида сперматозоидларнинг бачадон бўшлиғига ўта олмаслиги);
Идиопатик касалликлар;
Азооспермия;
Субфертил сперма;
Жуфтларнинг бирида ОИВ-инфекцияси бўлиши;
Резус конфликт ҳолатида (дунёга келадиган фарзандда резус мос келмасликнинг олдини олиш мақсадида).
Сунъий уруғлантириш ўтказишга қарши кўрсатмалар
Аёлдаги соматик, руҳий касалликлар ва бу касалликларнинг ҳомиладор бўлишга тўсқинлик қилса;
Бачадон ривожланиш нуқсонлари;
Тухумдонлар кистаси ва ўсмаси;
Ҳар қандай ёмон сифатли ўсмалар;
Ўткир ёки сурункали инфекцион касалликларнинг хуруж қилиши;
Фоллопий найчаларининг беркилиши;
Аденомиоз оғир даражаси;
Бачадон найи бўлмаслиги ёки спайкалар;
Акиноспермия (сперматозоидлар ҳаракатсизлиги, бунда ЭКО амалиёти ўтказилиши мумкин).
Тайёргарлик
Ҳомиладорликни режалаштираётган оилада сунъий уруғлантириш амалиёти ўтказилиши учун аёл киши ҳам эркак киши ҳам маълум бир тайёргарликдан ўтишлари керак бўлади (иммунитетни кўтариш, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, тўғри овқатланиш рационини тузиш, витаминлар қабул қилиш ва бошқалар). Сунъий уруғлантиришга тайёргарлик босқичлари мутахассислар маслаҳати, инструментал ва лаборатор текширувлар ҳамда сперма қайта ишловидан иборат.
Керак бўладиган мутахассислар
Ҳомиладорликни режалаштираётган оилада жуфтлар қуйидаги мутахассислар кўригидан ўтишлари керак:
Терапевт – сурункали касалликларни даволаш мақсадида;
Гинеколог – гинекологик патологияларни аниқлаш мақсадида;
Андролог – эркак киши томонидан ўзгаришларни аниқлаш мақсадида;
Уролог – урологик тизимда касалликларни истисно қилиш мақсадида;
Маммолог – кўкрак сут безидаги муаммоларни аниқлаш учун;
Эндокринолог – эндокринологик ўзгаришларни аниқлаш мақсадида;
Бундан ташқари кардиолог, онколог ва бошқа мутахассислар текширувларидан ўтиш керак бўлади.
Қўшимча текширувлар
Бу текширувлардан жуфтларнинг ҳар иккиси ҳам ўтиши керак.
Умумий қон таҳлили, умумий пешоб таҳлили;
Қон биокимёвий текшируви;
Қон ивиш хоссаси;
Жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни истисно қилиш;
Заҳм, ОИВ-инфескияси, гепатит Б,C текшируви;
Резус омил, қон гуруҳи;
Спермограмма;
Сут безлари ва гинекологик УТТ (УЗИ) текшируви;
Флюорография, ЭКГ;
Жинсий гормонлар фаоллиги;
Гистеросальпингография (бачадон найлари ўтказувчанлигини аниқлаш мақсадида).
Спермани тайёрлаш
Спермани қайта ишлаш усуллари:
«Сузувчи» усули. Эякулат тозоловчи муҳитга аралаштирилади, бунда фаол ва ҳаракатчан сперматозоидлар юзага ҳаракатланиб чиқади. Бу усул бажарилиши учун 2 соат сарфланади.
Ювиш усули. Энг оддий усуллардан бири ҳисобланади. Биологик материалнинг суюқ қисмини чиқариб ташлаш, қолган қисми эса антибиотиклар ва пентоксифиллин муҳитига аралаштирилади. Сўнгра чўкма центрафугадан ўтказилади, қайта ювилади ва яна центрафугадан ўтказилади. Усул 60 дақиқа давом этади.
Центрафугалаш. Олинган биоматериал ювилади ва лейкоцитлар, бактериялар, фаол бўлмаган сперматозоидлардан ажратилади, сўнгра икки марта центрафугадан ўтказилади, натижада зич бўлган модда ҳосил бўлади. Усул 60 дақиқа давом этади.
Спермани фильтрлаш. Ювилган ва центрафугандан ўтган сперма ойнали толалардан ўтказилади ва фильтрланади.
Сунъий уруғлантириш турлари
Сунъий уруғлантиришнинг 2 хил тури мавжуд:
Гомологик усул
Гомологик усул ёки ўз турмуш ўртоғ​и спермасидан фойдаланиш. Янги олинган маҳсулот ёки криоконсервациядан сўнг сперма биоматериалидан фойдаланиш мумкин. Сперматозоидларни музлаган ҳолда сақлаб қўйиш стериллангандан сўнг амалга оширилади, бунда цитостатиклар ёки нур терапияси қўлланилади.
Гетерологик усул
Гетерологик усул ёки донор спермадан фойдаланиш. Оилада эркак киши розилиги билан амалга оширилади (азооспермия, олигостеноспермия ва бошқа омиллар бўлганда). Ўз жуфти ва донор спермаларини аралаштириш мумкин эмас, бу донор сперма сифатини ўзгартиради. Усулни ўтказишдан аввал ўз турмуш ўртоғи спермасини бачадон ёки бачадон каналига жойлаштириб текшириб кўрилади, агар натижа кутилгандек бўлмаса донорлик спермадан фойдаланилади.
Сунъий уруғлантириш техникаси бўйича қуйидагиларга бўлинади:
Бачадон бўйнига спермани жойлаш. Энг оддий усул ҳисобланади, сперматозоидлар цервикал каналга жойлаштирилади.
Бачадон ичига спермани жойлаш. Биоматериал бачадон бўшлиғига жойлаштирилади.
Бачадон найига спермани жойлаш. Спермани овуляция жараёни кечаётган тухумдон томонидаги бачадон найига жойлаштирилади. Бу усул натижаси бачадон бўшлиғига спермани жойлаш билан бир хил.
Бачадон ичи интраперитонеал уруғлантириш. Спермалар фаоллигини оширувчи, қайта ишловдан ўтган биоматериал бачадон бўшлиғига босим остида юборилади. Натижада жинсий ҳужайралар бачадон найидан ўтади ва етилган фолликулани уруғлантиради. Идиопатик бепуштлик ёки бачадон ичи уруғлантирилиши усуллари самараси бўлмаганда ўтказилади.
Сунъий уруғлантириш қандай амалга оширилади?
Ҳар иккала жуфт аъзолари белгиланган вақтда шифохонага келади. Эркак кишидан эякулат олинади ва уни қайта ишловдан ўтказилади, аёл эса тухумдон УТТ (УЗИ) текширувидан ўтади, бунда овуляция жараёни тасдиқланиши керак бўлади. Амалиёт амбулатор шароитда бажарилади.
Сунъий уруғлантириш деярли оғриқсиз жараён, бироз дискомфорт туғдириши мумкин халос. Бемор гинекологик столга ётқизилади, биоматериал махсус шприцга олинади, шприцга махсус тўмтоқ мослама бириктирилади (бачадон бўйни уруғлантирилиши) ёки пластик катетер уланади (бачадон бўшлиғи уруғланиши).
Қинга кўзгу жойлаштирилиб сперма юборилади. Бачадон бўйнига сперма киритилгандан сўнг цервикал қопқоқча жойлаштирилади, бу қалпоқча спермани чиқиб кетмаслигини таъминлайди. Бемор аёл 45-60 дақиқа давомида горизонтал ҳолатда ётади ва сўнгра ўз уйига кетиши мумкин.
Жараённи қадамма-қадам олиб борилиши
Сунъий уруғлантириш амалиёти ўтказилишига бир ҳафта олдин тайёргарлик бошланади. Эркаклар иссиқ сауналарга бормаслиги, совуқ қотмаслиги, стресс ҳолатлари ва жисмоний зўриқишлардан сақланиши керак. Сперма топшириш учун эркак киши камида 3 кун жинсий алоқадан сақланиши керак. Бундан ташқари эркак киши спиртли ичимлик ичиш, тамаки маҳсулотларини чекиш мумкин эмас. Амалиётдан 1-1,5 соат аввалроқ эркак киши сунъий йўл билан ўз спермаларини тўкади.
Аёл киши ҳам спиртли ичимликлар ичмаслиги ва тамаки маҳсулотлари чекмаслиги зарур, ҳамда жинсий алоқадан камида 3-5 сутка давомида сақланиши керак.
Сунъий уруғлантириш ўтказилгандан кейинги тавсиялар
Сунъий уруғлантириш ўтказилган кун ванна қабул қилмаслик;
Амалиётдан сўнг камида 3 кун жинсий алоқага киришмаслик;
Оғир юк кўтармаслик ва жисмоний зўриқишдан сақланиш;
Зарарли одатлардан воз кечиш ва дори препаратлар қабул қилишни тўхтатиш.
Сунъий уруғлантириш амалиёти бажарилгандан сўнг 12-14 сутка ўтиб аёл қонида ХГЧ гормони текширилади, бу билан амалиёт натижаси баҳоланади.
Эҳтимолий асоратлари
Сунъий уруғлантириш ноинвазив усул ҳисобланади, шу сабабли асоратлар кузатилиш эҳтимоли жуда кам. Шундай бўлсада, қуйидаги асоратлар ҳам учраши мумкин:
Оғриқ синдроми. Биоматериал жойлаштирилгандан сўнг қориннинг пастки соҳасида оғриқ бўлиши мумкин. Бунга сабаб тиббий асбоб ёрдамида цервикал канал кенгайтирилганлигидир.
Вазовагал реакция. Шифокорнинг қалтис ҳаракатлари натижасида бачадон бўйни шиллиқ қавати нерв охирлари қўзғалиши мумкин, натижада қон томирлар кенгаяди, қон босими тушади ва пульс тезлашади. Бемор вертикал ҳолатда бўлса қон оқими бош миядан тананинг пастки қисмига оқади, бунинг оқибатида бемор ҳушидан кетиши мумкин.
Аллергик реакциялар. Бачадон бўшлиғига сифатли қайта ишловдан ўтмаган сперма жойлаштирилганда кузатилади. Қизил тошмалар тошиши, қон босими пасайиши, тремор ҳолати келиб чиқиши мумкин. Оғир ҳолатларда анафилактик шок келиб чиқади.
Тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми. Овуляцияни кучайтирувчи препаратларни қабул қилиш натижасида келиб чиқади. Икки томонлама тухумдонлар кистаси ҳосил бўлиши мумкин ҳамда оғриқ синдроми кузатилади.
Жинсий йўлларга инфекция тушиши. Амалиёт бажарилаётган вақтда асептика ва антисептика қонун қоидаларига риоя этилмаганда кузатилади.
Эктопик ҳомиладорлик. Бачадон найлари торайиши, йўлининг ёпилиб қолиши натижасида рўй беради.
Самарадорлик
Сунъий уруғлантириш амалиёти 4 мартадан ортиқ бажарилиши тавсия этилмайди. Агар амалиёт самараси билинмаса бепуштликнинг бошқа сабаблари аниқланади ёки ЭКО усули қўлланилиши mumkin.Sun'ий уруғлантириш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ:
Тухумдонларни стимуллаш сифати;
Аёл ёши (30 ёшгача самарали);
Бачадон найи ўтказувчанлиги, шиллиқ қават бутунлиги;
Сперманинг фертиллиги (яъни уруғлантириш хусусияти сақланганлиги).



Ўҳшаш маълумотлар

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасептивлар – ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар. Контрасепсия воситаларини қўллашдан мақсад ҳомиладорликни режалаштириш, аёл соғлиғини сақлаб қолиш, жинсий ҳаётдан тўла қониқиб яшашдир....

Овуляция ва ҳомиладорлик (Овуляция ҳақида барча зарур маълумотлар)

Овуляция ва ҳомиладорлик – физиологик жараён бўлиб, аёллар организмида бир-бири билан тўғридан-тўғри боғлиқ ҳолда кечади. Ҳомиладорлик – овуляциясиз амалга ошмайди. Овуляция жараёни ҳайз сиклининг энг қисқа даври бўлиб, 48 соат давом этади....

Эндометриоз сабаблари ва даволаш сирлари

Аёл репродуктив тизими мураккаб тузилган, бу тизимнинг нормал ишлаш қобилиятини бузиш осон, аммо уни қайта тиклаш жуда қийин. Ҳозирги кунда аёллар энг кўп учрайдиган касалликлардан бири эндометриоздир....

Аёл оргазми ҳақида

Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....



Фикр қўшиш

Наверх