ТАНДИР (ТАНУР) – Ибн Сириннинг айтишича, тандир тушда улуғлик ва хонадорликдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, хона соҳибаси бўлади. Қўлида тандир борлигини кўрса, бу тандурустлик, хонадорлик ишларининг жойида бўлишига далолат қилади. Тандир йиқилиб, хароб бўлганини кўрса, ранж, офат, касаллик ва хонадорликка офат етишига далил бўлади. Тандирда нон пишираётганини кўрса, ноннинг миқдорига қараб ҳалол ризқ топади, ишлари йахши бўлади.Кирмоний айтади: «Тандир ичида нурсиз лағча чўғ кўрса, тандир устидан эса олов шуълалари чиқиб турса, тутун бўлмаса, Байтул-Мақдисга сафар қилиши ёки Ҳаж ўтказишига далолат қилади. Баъзиларнинг айтишича, хайру манфаат топади.Ҳазрати Содиқнинг айтишича, тушда тандир кўриш икки нарсага далолат қилади: биринчи — хайру манфаатга, хусусан, тандир йанги бўлса; иккинчи — савлатли ва ҳайбатли эркакка.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда каба курса нима буладиКАБА: КАъБА – Ибн Сириннинг айтишича агар тушида Каъбани тавоф қилганини кўрса, диннинг созлигига далилдир. Тушида эҳром кийганини ва Каъбага юзланганини кўрса, унинг салоҳийати зиёда бўлишига далилдир. Агар тушида ўз уйининг Каъба бўлиб қолганини...
Тушда пайпок нимадан далолатАгар пайпоғи қора бўлса, туш кўрувчи солиҳ одам бўлса, йахши бўлади, мўйсафид бўлса, ёмон бўлади. Агар пайпоғининг эски ва ифлос эканини кўрса, ходимининг бир фасод ишда муттаҳам қилишларига далилдир. Агар пайпоғининг йўқолиб қолганини кўрса,...
Тушда тиш курса нима буладиТИШ – Ҳазрати Дониёл айтадилар: «Тушдаги тишлар аҳли хонадонга далолат қилади. Тепадаги тишлар эркакларга, пастдагилар эса аёлларга далил. Тепадаги тишларнинг олд томонидагилари фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар ёки ота-онага, уларнинг...
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда тандир курса нима буладиТАНДИР (ТАНУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тандир тушда улуғлик ва хонадорликдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, хона соҳибаси бўлади. Қўлида тандир борлигини кўрса, бу тандурустлик, хонадорлик ишларининг жойида бўлишига далолат қилади....