Тушда тандир курса нима булади

ТАНДИР (ТАНУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тандир тушда улуғлик ва хонадорликдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, хона соҳибаси бўлади. Қўлида тандир борлигини кўрса, бу тандурустлик, хонадорлик ишларининг жойида бўлишига далолат қилади. Тандир йиқилиб, хароб бўлганини кўрса, ранж, офат, касаллик ва хонадорликка офат етишига далил бўлади. Тандирда нон пишираётганини кўрса, ноннинг микдорига қараб ҳалол ризқ топади, ишлари яхши бўлади.


Кирмоний (р.а.) айтади: Тандир ичида нурсиз лағча чўғ кўрса, тандир устидан эса олов шулалари чиқиб турса, тутун бўлмаса, БайтулМуқаддасга сафар қилиши ёки Ҳаж ўтказишига далолат қилади. Аллоҳ таъоло айтади: Бас, Мусо қачонки, унинг олдига етиб келгач, у муборак жойдаги водийнинг ўнг тара-фидан дарахтдан унга нидо қилинди. . . (Қасос сураси, 30оят). Яъни, бу Макка ва Байтул-Муқаддасдир. Баъзиларнинг айтишича, хайру манфаат топади.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда тандир кўриш икки нарсага далолат қилади: биринчи — хайру манфаатга, хусусан, тандир янги бўлса; иккинчи — савлатли ва ҳайбатли эркакка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда чирок курса нима булади

ЧИРОҚ (ЧИРОҒ) Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги чироқ уйдаги ходим бўлади. Таъбирчиларнинг айтишича, уйдаги чироқ хона соҳибаси бўлади. Агар уйдаги чироқни покиза ва равшан ҳолда кўрса, хона соҳибаси комила ва хушфеъл аёл эканлигига далилдир. Агар...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх