Саломатлик сирлари бўлган 5 асосий қоида

Саломатлик сирлари бўлган 5 асосий қоида

Саломатлигингиз сари қадам ташлашга тайёрмисиз???
Унда бешта олтин қоидамиз асосида яшашни йўлга қўйинг!!!
Демак
1- қоида — Кун давомида тоза сув ичиб юриш.

тана вазнингиздан келиб чиққан ҳолда (1 кг вазнга × 30 мл ҳисобидан), кун давомида 2 — 2,5 л соғлом, структурали сувни ичиб юриш . Бунда сувнинг қайнамаган, газсиз минерал бўлиши ёки аввал музлатиб сўнг эритилган бўлишига эътибор қаратинг.
2- қоида – Овқатланиш тартибига риоя қилиш.

Кун давомида 5 маҳал расионал овқатланиш -таркибида аминокислота, фермент, минерал, витаминга бой озуқаларни истемолини таъминлаш. Консервант, ҳар хил ингридиентлар, қўшимчалар, нотаниш нарсаларни емасликка одатланиш, қисқаси ҳужайрамизни ўз озуқаси билан тўйинтириш.
3- қоида – Кўп пиёда юриш.
Лимфа тизимимизни аъло даражада ишлашини таъминлаш учун эрталаб, кечқурун ва кун давомида камида 5 км пиёда юришни йўлга қўйиш.
4- қоида – Паразитлардан халос бўлишга эришиш.
Паразит, бактерия, вирус, гижжа, замбуруғ каби инфекциялардан халос бўлиш. «С» витаминини истеъмол қилаётганимизда ичимиздаги аскаридани икки карра узоқ яшашини таъминлаган бўлар эканмиз. Шунинг учун биз ўзимиз ёки фарзандларимизга комплекс витаминлар беришдан аввал, ичимиздаги паразитлардан тозаланиб олмасак, унда ичган витамин комплексимиз ичимиздаги текинхўр, газзанда ёт квартирантларимизни меҳмон қилишга сарфлаш билан баробар эканлигини билсак бас!!!
5- қоида — Инсоннинг кунлик руҳий хотиржамлигини таъминлаш.
Қачонки инсон руҳан доим хотиржамликка эришар экан у доим гўзал, бахтли ,соғлом, ҳаэтдан лаззатланиб яшаш бахтига муяссар булади.
Мана шу 5 та олтин қоидагина сизни соғлом ва бахтиёр яшашингизни таъминлайди.
Унга амал қилиш ёки қилмаслик албатта бу сизнинг танловингиз .
Унутманг саломат бўлишимиз фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ!!!



Ўҳшаш маълумотлар

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби, меъёрлари ва фойдали маълумотлар

Эмизикли аёл қатъий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маълум. Бундай тушунча нотўғри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тўлиқ ва тўғри бўлиши зарур, чунки аёл киши истеъмол қилган маҳсулотлар кўкрак безларида сутга айланади....

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир. Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг...

Болаларда анемия ёки камқонлик сабаблари ва даволаш сирлари усуллари

Камқонлик – қонда гемоглобин миқдорининг нормадан паст бўлиши, энг кўп тарқалган патологиялардан бири. Кўпгина ёш оналар бу патология ҳақида яхши билишади, чунки уларнинг ҳар иккидан бири ушбу ҳолат билан ҳомиладорлик вақтида дуч келишган. Болаларда...

Танадан ортиқча суюқликни олиб ташлашнинг шифокор томонидан тасдиқланган 9 та усули

Ҳам исиниш, ҳам диетани ўзгартириш ёрдам беради....



Фикр қўшиш

Наверх