Тушда утин курса нима булади

ЎТИН (ҲИЗЎМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуруқ ёки ҳўл ўтин хусумат ва чақимчилик бўлади. Тушида уйига ўтин олиб келганини кўрса, ўтиннинг микдорича ўша шаҳарда ёки уйда жанг ва хусусамт юз беришига далилдир. Тушида бегона бир одам унга ўтин берганини кўрса, ўтиннинг миқдорича бегона одамлар билан унинг ўртасида жанг ва хусумат юз беришига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўрмон ёки даладан ҳар хил ўтинларни йиғиб юрганини кўрса, бу одамнинг бадкирдор, ҳасадчи ва чақимчи эканига ва тезда балога учрашига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Шунингдек, ўтин ташувчи хотини ҳам. Бўйнида пухта эшилган арқони ҳам бўлур (Масад сураси, 4 —5-оятлар). Тушида дарахтлардан ўтин йиғиб юрганини кўрса, улуғ ва муҳташам одамлар орасида унинг имтиҳон қилинишига ва у эса таги йўқ гапларни гапиришига далилдир.

Агар ўтин йиғаётган дарахтлари мевали дарахтлар бўлса, улуғ ҳимматли улуғ одамлар орасида бўлиши ва эътибор топишига далилдир. Умуман, тушда ҳўл ёки қуруқ ўтин кўриш яхши эмас.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда шахар курса нима булади

ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир. Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх