
Режалаштирилмаган ҳомиладорликдан контрасепсия усуллари, айниқса бачадон ичи спирали (спирал) ёрдамида сақланиш аёл соғлиғини сақлашда ёрдам беради, яъни:
Сунъий абортларни камайтиради;
Ҳомиладорликни режалаштириш ва бу жараёнга тайёрланишга имкон яратади;
Ўзига хос даволовчи таъсирлари ҳам мавжуд.
Ишончли контрасепсия усулларидан бири – бачадон ичи спиралидир. Бу усулдан Хитой, Россия ва Скандинавия мамлакатлари кўп фойдаланишади. Бачадон ичи контрасепсиясининг устун жиҳатлари:
Нархининг ҳамёнбоплиги;
Узоқ муддат фойдаланиш мумкинлиги;
Спирални олиб ташлангандан сўнг ҳомиладор бўлиш қобилиятининг тезда тикланиши;
Эмизикли даврда ва бошқа ёндош касалликлар вақтида ҳам қўллаш мумкинлиги;
Бачадон эндометрий қаватига даволовчи таъсирга эга эканлиги (гормонал бачадон ичи спираллари);
Жинсий алоқадаги чекланишлар йўқлиги, жинсий алоқадан тўлиқ эҳтиёжни қондириш.
Бачадон ичи спираллари турлари
Бачадон ичи контрасепсиясининг икки хил кўриниши мавжуд:
Инерт бачадон ичи контрасепсияси (БИК) пластик материалдан тайёрланган, турли хил шаклдаги маҳсулотлар бўлиб, улар бачадон ичига жойлаштирилади. Аммо, бу маҳсулотлар 1989-йилдан бошлаб қўлланилиши тавсия этилмайди. ЖССТ бу каби контрасепсия усулларининг самараси йўқлиги ва аёл организмига хавфлилиги ҳақида хабар берган.
Ҳозирги кунда бачадон ичи контрасепсияларидан фақатгина спираллар қўлланилади. Спиралл – метал (мис, кумуш) ёки гормонлардан ташкил топган бўлади. Уларнинг шакли бачадон бўшлиғи каби бўлади ва пластик материалдан тайёрланади. Металлар ва гормонлар спирал самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
МДИ давлатларида энг кўп фойдаланиладиган бачадон ичи спираллари қуйидагилардир:
Мультилоад Cу 375 – Ф ҳарфини эслатувчи мис билан қопланган бўлади (375 мм2 қими), 5 йилгача самара беради;
Нова-Т – Т ҳарфи шаклида, 200 мм2 қисми мис билан қопланган, 5 йилгача хизмат қилади;
Cоопер Т 380 А – мис сақловчи Т-симон спиралл, 8 йилгача хизмат қилади;
Гормонал бачадон ичи спирали “Мирена” – ўзида левоноргестрел сақлайди, бу гормон секин-асталик билан бачадон бўшлиғида ажралиб туради, даволовчи таъсирга эга, 5 йилгача самара беради.
Бачадон ичи спиралларининг қайси бири энг яхши?
Бу саволга аниқ жавоб йўқ, ҳар бир спирал индивидуал тарзда танланади. Бунда аёлнинг соғлиғи, қўшимча касалликлари, зарарли одатлар, ҳомиладорликни режалаштириши ва бошқа омиллар аҳамиятга олинади.
Таъсир механизми
Бачадон ичи спиралларининг таъсир механизми – сперматозоидларни парчалаш ва эмбрионнинг бачадон деворига ёпишишига йўл қўймаслик. Кўпгина спираллар таркибига кирувчи мис сперматотоксик таъсирга эга, яъни бачадонга тушган сперматозоидларни ўлдиради. Бундан ташқари мис сперматозоидларни ушлаб туради ва макрофаглар томонидан парчаланишига имкон яратиб беради.
Агар тухум ҳужайра уруғланадиган бўлса ҳам, спиралнинг абортив хусусияти ишга тушади, яъни уруғланган тухум ҳужайрани бачадон деворига ёпишишига тўсқинлик қилади:
Бачадон найи мушаклари қисқарувчанлигини оширади ва уруғланган тухум ҳужайра қисқа вақт ичида бачадон бўшлиғига тушади ва тезда нобуд бўлади;
Бачадон ичида спирал “ёт жисм” вазифасини бажаради ва бачадон ичи яллиғланади (асептик, ноинфекцион), моддалар алмашинуви тезлашади ва тухум ҳужайранинг бачадонга бирикиши қийинлашади;
Гормонал спираллар эндометрий қавати атрофиясига олиб келади.
“Мирена” спираллари ўзида гормонларни сақловчи резервуарга эга, левоноргестрел гормони суткасига 20 мкг дан ажралиб туради. Бу модда гестаген таъсирга эга, эндометрий қават ҳужайраларини пролеферацияси ва уларнинг атрофиялашувига сабаб бўлади. Ҳайз кўриш вақтида эндометрий қавати тўлиқ кўчиб тушади. Гормон овуляция жараёнига ҳеч қандай таъсир этмайди, гормонлар нисбати ўзгармайди.
Спирал устидан ҳомиладорлик рўй бериши мумкинми?
Бачадон ичи контрасепсияларининг самаралиги 98 % га тенг. Мис сақловчи спираллардан фойдаланилганда бир йил давомида ҳар 100 та аёлдан 1-2 тасида ҳомиладорлик рўй бериши мумкин. “Мирена” спираллари самаралиги юқорироқ, ҳомиладорлик бир йил давомида ҳар 1000 та аёлдан 2-5 тасида рўй бериши мумкин.
Бачадон ичи спираллари қандай қилиб жойлаштирилади?
Бачадон ичи спираллари фойдаланишдан аввал аёл ҳомиладор эмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак. Спиралларни ҳайз сиклининг 4-8 кунларида қўйиш тавсия этилади (ҳайз сиклининг 1-кунидан бошлаб), умуман олганда бачадон ичи контрасепсияларини жойлаштириш муддати йўқ. бачадондан микрофлора текшируви учун суртма олиш ва бачадон ўлчамини билиб олиш учун УТТ (УЗИ) текшируви керак бўлади.
Жараён амбулатор шароитда оғриқсизлантиришсиз амалга оширилади. Бу амалиёт оғриқсиз кечади. Спирал жойлаштирилгандан сўнг 1-2 кун ичида қориннинг пастки соҳаларида симилловчи оғриқ ҳисси сезилиши мумкин. Кейинги ҳайз сиклида 2-3 кун давомида ҳайз суюқлиги ҳажми кўпроқ бўлиши мумкин. Бу вақтда спиралнинг ўз-ўзидан кўчиб тушиш хавфи бор.
Кесарча кесиш амалиёти бажарилгандан сўнг, бачадон ичи контрасепсиялари ярим йил ўтганидан кейин қўлланилади. Бунинг сабаби инфекисон асоратлардан ҳимояланишдир. Спирал қўйилганда эмизишга қарши кўрсатма йўқ, бу эса бачадон ичи спиралларининг ютуқларидан бири.
Спирал қўйилгандан сўнг…
Бачадон ичи спираллари қўйилгандан сўнг бир ҳафта давомида:
Жисмоний зўриқишдан сақланиш;
Иссиқ душ ва ванналар қабул қилмаслик;
Ич юмшатувчи препаратлардан фойдаланмаслик;
Жинсий алоқага киришмаслик.
Қайта текширув 7-10 кундан сўнг амалга оширилади, асоратлар бўлмаганда 3 ойдан сўнг яна бир бор текширувдан ўтиш керак бўлади. Аёл киши ҳайз сикли келган вақтда бачадон ичи спиралларининг ҳолатини спирал иплари ёрдамида мустақил равишда текшириб туриши лозим. Агар ҳеч қандай шикоятлар бўлмаса, гинеколог текширувидан ҳар 6 ойда бир маротаба ўтиб туриш кифоя.
Спирални олиб ташлаш
Бачадон ичи спираллари хоҳишга кўра, асоратлар ривожланса ёки яроқлик муддати тугагандан сўнг олиб ташланади. Бачадон ичи контрасептив воситаларининг яроқлик муддати тугаган вақтда олиб ташланади ва шу заҳоти янги контрасептик қўйилади.
Спирални олиб ташлашдан олдин бачадон УТТ (УЗИ) да текширилади ва спиралнинг жойлашган ўрни аниқланади. Сўнгра гитероскоп ёрдамида бачадон бўйини кенгайтирилади ва спирал ипчасидан тортган ҳолда секин аста тортиб олинади.
Агар спирал ипчаси узилиб кетадиган бўлса, қолган жараён стационар шароитда амалга оширилади. Агар спирал бачадон ичида туриб қолса ва ҳеч қандай шикоятлар туғдирмаса, уни олиб ташлаш шарт эмас, акс ҳолда бу ҳолат турли хил асоратларга олиб келиши мумкин.
Бачадон ичи спирали асоратлари
Бачадон ичи спиралларининг ножўя таъсирларига қуйидагилар киради:
Қориннинг пастки соҳасидаги оғриқлар;
Жинсий аъзоларда инфекция;
Бачадондан қон кетиши;
Бу каби белгилар барча аёлларда кузатилмайди, улар контрасепсиянинг асоратлари ҳисобланади.
Қориннинг пастки соҳасидаги оғриқлар
5-9 % аёлларда учрайди. Сиқувчи оғриқ, қиндан қонли ажралмалар бачадон ичи спиралининг кўчиб кетганлигидан далолат беради. Бу каби асорат шаклланмаслиги учун спирал жойлаштирилгандан сўнг ностероид яллиғланишга қарши препаратлар буюрилади.
Бачадон ўлчами ва шаклига мос бўлмаган спирал қўйилган вақтда ҳам оғриқ пайдо бўлади. Бундай ҳолатда спирал алмаштирилади.
Тўсатдан пайдо бўлган ва кучли оғриқ бачадон деворларининг спирал томонидан тешилганлигидан дарак беради. Бу каби асоратнинг учраш частотаси 0,5 % ни ташкил этади. Перфорация одатда аниқланмайди, фақатгина спирални олиб ташлашнинг имкони бўлмагандагина шубҳа қилинади. Тўлиқ перфорация рўй берган вақтда зудлик билан лапроскопия ёки лапротомия ўтказиш керак бўлади.
Жинсий аъзолар инфекцияси
Инфекцион-яллиғланиш асоратлари (эндометрит) 0,5 дан 4 % гача бўлган ҳолатларда учрайди. Бу асоратнинг кечиши жуда оғир, тана ҳароратининг кўтарилиши, кучли оғриқ, жинсий йўллардан йирингли ажралмалар ажралиши кузатилади. Ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, бачадон тўқималари парчаланади. Асорат келиб чиқмаслиги учун спирал ўрнатилганидан сўнг кенг спектрда таъсир қилувчи антибиотиклар қўлланилади.
Бачадондан қон кетиши
Бачадондан қон кетиш 24 % ҳолатларда қайд этилади. Бунда ҳайз суюқлиги ҳажмининг кўпайиши (меноррагия), кам ҳолатларда ҳайз кўрмаётган вақтда ҳам қон кетиш (метроррагия) кузатилиши мумкин. Қон кетиш темир танқислиги анемияси, ҳолсизлик, тери рангининг оқариши, ҳансираш, сочлар ва тирноқларнинг синувчанлиги ва ички аъзоларда дистрофик ўзгаришлар билан кечади. Қон кетишларнинг олдини олиш мақсадида спирал ўрнатилишидан 2 ой олдин орал контрасептив воситалардан фойдаланиб туриш зарур. Агар меноррагия анемияларга сабаб бўлса, бачадон ичи спирали олиб ташланади.
Ҳомиладорлик рўй бериши
Бачадон ичи контрасепсияси ҳомиладорлик рўй бериш эҳтимолини камайтиради. Бундай вақтда бачадондан ташқари ҳомиладорлик рўй бериши мумкин. Агар бачадон ичи контрасепсияси қўлланилган ҳолда ҳомиладорлик рўй берган бўлса, унинг кечиши 3 хил шаклда кечиши мумкин:
Сунъий ҳомиладорликни тўхтатиш – спирал қўйилган вақтда ҳомиладорлик рўй бериши инфекцион асоратлар ривожланиши ва ҳомиладорликнинг ярмида табиий аборт кузатилиши мумкин.
Бачадон ичи контрасепсияларини олиб ташлаш – ҳомиладорликнинг ўз ўзидан тўхташига олиб келиши мумкин;
Ҳомиладорликни сақлаб қолиш. Бундай вазиятда спирал олиб ташланмайди, у бола дунёга келган вақтда йўлдош билан бирга кўчиб тушади. Аммо, ҳомиладорлик кечишида асоратлар ривожланиш хавфи ошади.
Спирал олиб ташлангандан сўнг 90 % беморларда қайта ҳомиладор бўлиши тикланади, албатта бунда бошқа турдаги контрасептив воситалардан фойдаланмаслик керак.
Бачадон ичи спиралларидан фойдаланишга кўрсатмалар
Спиралдан фойдаланиш аёлларда турли хил асоратлар ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу усул бошқа контрасептив воситаларнинг самараси бўлмаган ҳолатда ўтказилади.
Бачадон ичи спиралидан қисқа муддатга фойдаланишдан маъно йўқ. аёллар камида 1 йил ёки ундан кўп муддатга ҳомиладор бўлмасликни режалаштиришлари зарур.
Бачадон ичи спираллари жинсий йўллар орқали юқадиган инфекциялардан ҳимоя қила олмайди. Аксинча спирал инфекцион касалликлар ривожланиш хавфини ошириб юборади.
Бачадон ичи спирали қўлланиладиган ҳолатлар
Бачадон ичи спиралидан фойдаланишга қарши кўрсатмалар
Абсолют қарши кўрсатмалар:
Нисбий қарши кўрсатмалар:
Бачадондан қон кетиш, ҳайз суюқлиги ҳажмининг кўпайиши;
Эндометрий гиперплазияси;
Ҳайз кўришда оғриқлар;
Бачадон туғма ёки орттирилган деформациялари;
Қон касалликлари;
Бачадон субмукоз миомаси;
Ички аъзоларда оғир яллиғланиш касалликлари;
Спирал таркибига кирувчи элементларнинг организм томонидан қабул қилинмаслиги (мис, левоногестрел).
Бачадон ичи спиралидан фойдаланиш, унинг турини танлаш фақатгина гинеколог шифокор томонидан амалга оширилади.