Болаларда педикулёз сабаблари, даволаш ва олдини олиш сирлари

Болаларда педикулёз сабаблари, даволаш ва олдини олиш сирлари

Болаларда педикулёз – паразитар касаллик бўлиб, уни бош битлари келтириб чиқаради. Педикулёз болаларда бошнинг бит чаққан жойида қичишиш, тошма тошиши ва кўпинча иккиламчи инфекция аралашуви билан намоён бўлади. Касаллик диагностикасида педиатр ёки болалар дерматологи томонидан, бошнинг сочли қисмларида, кийимда ва қов соҳаларида битларни ва уларнинг сиркасини аниқлаш (Вуд лампаси ёрдамида) асосида олиб борилади. Болаларда педикулёзни даволашда махсус инсектисид препаратлардан фойдаланилади.
Болаларда битлиқлик (педикулёз) – эктопаразитар инфекция бўлиб, қон сўрувчи ҳашаротлар (битлар) келтириб чиқаради ва бу паразитлар бола танасининг сочли қисмларида ҳаёт кечиради. Инсон учун битларнинг 3 та тури хавфли ҳисобланади: Педиcулус humanус cапитис (бош бити), Педиcулус humanус cорпорис (кийим-кечак бит) ва Педиcулус пубис (қов бити). Ҳар бир бит ўзининг паразитлик қилиб ҳаёт кечирадиган алоҳида соҳасига эга ва улар ўзига хос равишда касаллик келтириб чиқаради. Бош бити – асосан ёш болаларда учрайди, қов бити – ўрта ёшлар ва ўсмирларда кўп учраса, Кийим-кечак бити эса – одатда кекса ёшдаги инсонларда, қониқарсиз санитария шароитида истиқомат қилувчиларда кузатилади.

Болалар ва катталар орасида педикулёз эпидемиологик тарқалиши ижтимоий муаммолар келтириб чиқаради, бу муаммонинг ечими педиатрия, дерматология ва венерология соҳаларида ўрганилади.
Расмий статистикага биноан энг кўп педикулёз ҳолати қайд этиладиган ёш 15 ва 24 ёш оралиғидаги болалар (35 %), кейинги ўринда 14 ёшгача бўлган болалар (27 %) ва катталар 35 ёшдан 50 ёшгача бўлган инсонлар (16 %) лар ҳисобланади. Бош бити кўпинча болалар уйида, мактаб-интернатларида ва болалар боғчасида тарбияланувчи болаларда учрайди.

Болаларда педикулёз келиб чиқиш сабаблари
Педикулёз билан фақатгина қониқарсиз санитар шароитда истиқомат қилувчи болалар касалланади деган тушунча мутлақо хато фикр ҳисобланади. Болалар орасида битлаш ҳар 5 та боланинг биттасида келиб чиқади, уларнинг қандай шароитда яшашидан қатъий назар. Битларнинг тарқатувчиси одам бўлганлиги сабабли, унинг тарқалиши жуда осон, айниқса касалланган болалар билан контакда бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жойлар – боғча, мактаб, ёзги оромгоҳлар ёки бошқа болалар гуруҳ бўлиб тўпланадиган жойларда бит юқиши мумкин. Битлаган боладан соғлом болага битлар гигиена воситалари орқали (сочиқ, тароқ, бош кийим), ўйинлар вақтида ва бошқа ҳолатларда юқади. Битлиқлик касаллигига кўпроқ узун сочларга эга бўлган қизлар мойил бўлади. Баъзида педикулёз ҳолати болалар тарбияланадиган муассасаларда чақмоқ сингари тез тарқалиб кетиши мумкин, касаллик одатда ёз-куз мавсумида кенг тарқалади.
Кўкрак ёшидаги болаларга битнинг юқиш йўли
Кўкрак ёшидаги болаларга бит – катта ёшли педикулёз билан зарарланган инсонлар ётоқ жойидан ёки яқин масофадан контактда бўлган вақтида (эмизаётганда, қўлда кўтариб юрганда ва шу кабилар) юқиши мумкин.
Бундан ташқари болаларга педикулёз – сартарошхоналарда асбоб-анжомлар орқали (агар улар санитария нормаларига риоя этмаса), жамоат транспортида, сув ҳавзаларида чўмилган вақтда юқиш эҳтимоли ҳам бор. Ўсмирларга қов бити жинсий йўллар билан юқадиган бошқа инфекциялар билан биргаликда жинсий алоқа қилиш натижасида ҳам юқиши мумкин, масалан ЖЙБЙК: гонорея (сўзак), сифилис (заҳм), трихомониаз, уреоплазмоз ва бошқалар.
Педикулёз билан зарарланишда хавф гуруҳидаги болалар – иммун тизими кучсиз бўлган, болалар гуруҳли тарбияланадиган жойларда бўлувчилар, қониқарсиз санитария-гигиена талабларига эга бўлган бошқа жамоат жойларида бўладиган ва жинсий ҳаётга эрта кириб борганлар киради.
Бит янги хўжайиннинг кийимлари ёки сочли қисмларга бориб ўзининг тухумларини қўяди (сирка), бу тухумлар ўзида махсус ёпишқоқ модда ҳисобига соч толасига маҳкам ёпишиб олади. 6-8 кун ўтиб тухумдан личинкалар чиқади, 10 кун ўтиб ушбу личинкалар етилади ва тухум қўйиш қобилиятига эга бўлган битга айланади. Бош битининг ҳаёт сикли 38 кун, кийим-кечак битники 46 кун ва қов битиники 17 кунни ташкил этади. Ҳар бир бит ҳаёт сикли давомида 350-400 тагача тухум қўйиши мумкин. Битларнинг яшаши ва ривожланиши учун қулай ҳарорат – 25-27 оC ҳисобланади.
Болаларда педикулёз белгилари
Бош бити
Бош бити болаларда – тананинг бош соҳасида кучли қичишиш (айниқса бошнинг тепа, чакка ва қулоқ орқа соҳаларида) билан намоён бўлади. Доимий қичишиш натижасида бола безовта бўлиб қолади, уйқуси бузилади ва қўзғалувчанлиги ортиб кетади. Қичишаётган соҳаларни тирнаш бошнинг сочли қисмларида яралар пайдо бўлишига олиб келади, иккиламчи инфекция қўшиладиган бўлса – пиодермия, импетиголи экзема ва шу соҳага яқин жойлашган лимфа тугунларининг катталашишига сабаб бўлади. Педикулёзнинг оғир кўринишларида болалар сочи – қотиб қолган йиринг ҳисобига ёпишқоқ бўлиб қолади ва ўзидан бадбўй ҳид таратади.
Битнинг ҳаёт фаолияти натижасида ажратиб чиқарадиган маҳсулотлари – сўлак, нажас ва шу кабилар таъсирида болалар юз, бўйин соҳалари терисида қичишиш ва тошмалар тошиши келиб чиқади. Тошмалар папулла, эритематоз доғ, везикула кўринишида бўлади. Бунинг натижасида болада сурункали дерматит шаклланиши ҳам мумкин.
Қов бити
Ушбу бит болаларда – қов соҳасида ачишиш ва қичишиш ҳиссини чақиради ва бу белгилар тунда кучаяди. Қов соҳасида учровчи битнинг тишлаши юмалоқ шаклдаги кўкиш-кулранг тугунчалар (диаметрик 3-10 mm.ni ташкил этадиган) пайдо бўлишига сабаб бўлади ва бу каби тугунчалар тананинг қорин ва сон терисида юзага чиқади. Бунга сабаб бит чаққан жойда қондаги гемоглобин парчаланиши ва парчаланган маҳсулотлар ўзига хос рангда бўлишидир.
Кийим-кечак бити болаларда кам учрайди. Унинг ўзига хослиги қичишувчи папула ва танада қон томирли доғлар пайдо бўлишидир. Касаллик узоқ давом этиши терининг қалинлашуви ва гиперпигментациясига сабаб бўлади.
Педикулёз диагностикаси
Болаларда педикулёз ота-оналар, ҳамшира ёки педиатр томонидан, умумий болалар гуруҳ бўлиб тўпланадиган масканларни текширилганда ёки поликлиникада, баъзида сартарошхоналарда ҳам аниқланиши мумкин. Қов бити кўпинча болалар дерматологи ёки гинекологи томонидан ташхисланади.
Болаларда педикулёзнинг асосий диагностикаси – бошнинг сочли қисмларида етилган битларни ёки уларнинг сиркасини визуал кўришдан иборат. Сиркаларнинг соч қазғоқидан фарқли жиҳати, сиркалар сочдан ажраламайди, уларни эзганда “қирсиллаган” товуш чиқаришидадир.
Болаларда педикулёзни аниқлашда Вуд лампасидан ҳам фойдаланиш мумкин – тирик сиркалар флюорессияланувчи ҳаворанг ёришиш беради. Педикулёз билан зарарланган бола аниқланганда, албатта у билан контакда бўлган шахслар ҳам текширувдан ўтишлари керак.
Педикулёз дифференциал диагностикаси – себореяли дерматит, эшакеми, атопик дерматит, болалар қичимаси, трихомикоз, бирламчи пиодермия, микробли экзема, импетиго ва псориаз билан олиб борилади.
Болаларда педикулёз давоси
Педикулёзнинг ҳар қандай кўринишида болаларда – бит ва унинг сиркаларига қарши препаратлар қўлланилади (улар асосини карбофос, перметрин ташкил этади). Бу воситалар шампун, эмульсия, лосён, аэрозол кўринишида, битлардан бутунлай қутулиш учун 1-2 маротаба қўлланилади. Улар ёрдамида ётоқ чойшаблари, кийимларни тозалаш ва хонани дезинфекция қилиш мақсадида фойдаланса ҳам бўлади.
Бошдаги сиркаларни кўчиришнинг энг осон йўли – сочларни сирка кислота эритмасини сувда суюлтирган ҳолда ювиш, сўнгра сиркаларни қўл билан териб ташлаш ёки тароқ билан тозалаб ташлаш керак бўлади.
Пиодермия ҳолатларида зарарланган тери соҳаси антибактериал мазлар билан қайта ишлаш тавсия этилади.
Болаларда битлиқлик оқибати ва профилактикаси
Болаларда педикулёз замонавий воситалар ёрдамида тўғри даволанса, бит ва уларнинг сиркасидан бутунлай қутулишга олиб келади. Педикулёз қайта келиб чиқишига сабаб – зарарланган жойларда бола билан контакда бўлишнинг тўхтатилмаслиги натижасида қайта юқиши бўлиши мумкин. Болаларда педикулёзни ўз вақтида даволаш бактериал-инфекцион асоратларнинг олди олинишини кафолатлайди (сепсис, тошмали тиф, тери инфекциялари).
Болаларда педикулёз профилактикасида – санитария-гигиена маданиятини ошириш, болаларга гигиена қоидаларини ўргатиш, ётоқ чойшабларини мунтазам равишда ювиб туриш, бош ва тананинг сочли қисмларим жинсий аъзолар соҳаларини доимо ювиш ва озода тутиш кабиларни ташкил этади.
Боғча ва мактабларда болаларни педикулёзни истисно қилиш мақсадида текшириб туриш талаб этилади. Бит билан зарарланган болалар жамоат жойларидан алоҳидаланишлари зарур (даво муддати ўтгунга қадар). Уйда ва болалар муассасаларида мунтазам равишда санитария чора тадбирларини ўтказиб туриш зарур.



Ўҳшаш маълумотлар

Болаларда менингит сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда менингит – мия пардаларининг инфекцион-яллиғланиши. Болаларда менингит – умумий инфекцион белгилар (гипертермия), умумий мия (бош оғриғи, қайт қилиш, талвасалар, эс-ҳушнинг бузилиши ва менингиал синдромлар (энса мушаклари ригидлиги, умумий...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Болаларда ангина сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда ангина – ҳалқумда жойлашган (кўпинча танглайдаги) лимфа безларининг ўткир инфекцион-аллергик яллиғланиш касаллиги. Болаларда ангинада юқори тана ҳарорати, аниқ намоён бўлган интоксикация белгилари, ютинганда оғриқ ҳис этиш, жағ ости ва...

Ҳомиладорликда бош оғриши – сабаблари ва даволаш йўллари

Ҳомиладорликда бош оғриши (сефалгия) билан 40 % га яқин бўлажак оналар дуч келишади. Сефалгия белгилари ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида бошланиши табиий ҳолат, лекин ҳомиладорликнинг кейинги босқичларида бош оғриғи тез-тез такрорланиб туриши...

Болаларда пневмония касаллиги сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда пневмония – ўпка паренхимасининг барча структур функционал бирлигида кечадиган ўткир инфекцион яллиғланишли касаллик. Пневмония болаларда интоксикация белгилари, йўтал, нафас етишмовчилиги каби белгилар билан кечади. Болаларда пневмония...



Фикр қўшиш

Наверх