ЖИНСИЙ МАЙЛ НИМА САБАБДАН СУСАЯДИ?

ЖИНСИЙ МАЙЛ НИМА САБАБДАН СУСАЯДИ?

— Ёш катта бўлгани сайин ҳар бир эркакда жинсий майл сусайиб боради. Лекин баъзи бир касалликлар ёки ҳолатлар туфайли ҳам ушбу муаммо юзага келади. Мисол учун, энг кўп учрайдиган муаммолардан бири — бу ўта семизлик. 

    Метаболик ўзгаришлар сабабли семизлик пайдо бўлганда, организмда гормонлар ўзгариши рўй беради. Бундай пайтда жинсий гормонлар ишлаб чиқариш камаяди ва ўз нав­батида, жинсий майл сусая боради. Айрим эркакларда бу ҳолат кузатилишига генетик мойиллик сабаб бўлади. 

    Эркакларнинг темпераменти ҳар хил кўринишга эга. Дейлик, бир эркакда бир ҳафтада 6-7 марта яқинликка талаб бўлса, бошқа эркакда бу кўрсаткич бир ҳафтада бир марта билан кифояланиши мумкин. У ҳолат ҳам, бу ҳолат ҳам меъёрий ҳисобланади. Бири темпераменти юқори одамнинг, иккинчиси эса темпераменти паст одамнинг кўрсаткичи. Темпераменти юқори эркакларда бу жараён кечроқ бошланса, аксинча, темпераменти паст кишиларда бу муаммо эрта намоён бўлади. 

    Бир ҳафтада бир марта алоқа қиладиган кишини касал дейиш нотўғри. Чунки бу унинг учун меъёр ҳисобланади. Бироқ фаол жинсий ҳаётда яшаган эркак бирданига пассивлашиб қолса, бу муаммоли. 

    Шунингдек, қандли диабетда сезувчанликнинг камайиши, қон томирлар ичида қон айланишининг бузилиши ҳисобига жинсий майл сусайиши мумкин. Турли жароҳатланишлар, психологик ўзгаришлар, қўрқиш, стресслар, сезувчанликнинг бузилиши, асаб тизими касалликлари сабабли ҳам жинсий майл сусаяди. 

   Ёдингизда бўлсин, эркакнинг бирор ташвиши бўлса, ўй-хаёллари унга тинчлик бермаса ҳам яқинлик кўнгилдагидек бўлмайди ва шу сабабли мойиллик сўниб боради. Шундай экан, эркак имкон қадар яхши кайфиятда юришга ҳаракат қилиши керак.



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Муддатидан илгари туҒилган болаларнинг ривожланиши

Aслида, муддатидан илгари туҒруқлар- бу боланинг 37 ҳафтага етмасдан туҒилиши. Одамларда меъёрий гестацион давр 38 ҳафтадан 42 ҳафтагача бўлади. Мукаммал шароитда болалар она қорнида тўлиқ ривожлангунча бўлади. Бироқ, турли сабабларга кўра ҳар доим...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх