Болаларда менингит сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда менингит сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда менингит – мия пардаларининг инфекцион-яллиғланиши. Болаларда менингит – умумий инфекцион белгилар (гипертермия), умумий мия (бош оғриғи, қайт қилиш, талвасалар, эс-ҳушнинг бузилиши ва менингиал синдромлар (энса мушаклари ригидлиги, умумий гиперестезия, менингиал ҳолат, Керниг, Лессаж, Брудзинский симптомлари мусбат бўлиши, катта лиқилдоқнинг шишиб қолиши) билан кечади. Менингит диагностикасида лумбал пункция, ликворни текшириш ва қон анализидан фойдаланилади. Болаларда менингит давосида – болани шифохона шароитида даволаш, ётоқ тартиби, антибиотик ёки вирусларга қарши препаратлар қўллаш, дезинтоксикацион ва дегидратацион даво ўтказилади.
Умумий маълумот
Болаларда менингит – нейроинфекцион, бош ва орқа мия юмшоқ пардасининг яллиғланишидир. Касаллик умумий инфескион, мия, менингиал белгилар ва орқа мия суюқлиги яллиғланиш белгилари билан кечади. Педиатрия ва болалар инфекцион касалликлари соҳасида менингит касаллиги алоҳида ўринга эга, чунки касаллик оқибатида МНТ да жиддий ўзгаришлар келиб чиқади, касаллик асоратлари ва оқибатлари жуда оғир, ўлим ҳолатининг кўп қайд этилишидир. 14 ёшгача бўлган болалар орасида касаллик билан ҳар 100 минг боланинг 10 тасига тўғри келади, шулар ичидан 80 % га яқини 5 ёшгача бўлган болалардир. Ўлим ҳолатининг қайд этилиши беморнинг ёшига боғлиқ: бемор ёши қанча кичик бўлса ўлим кузатилиш эҳтимоли шунча юқори.

Болаларда менингит сабаблари
Болаларда менингит турли хил инфекциялар таъсирида ривожланиши мумкин: бактерия, вирус, замбуруғ ва содда микроорганизмлар. Улар орасидан менингитга энг кўп сабаб бўлувчилар – бактериялардир: менингококк, пневмококк, гемофил таёқча б серогуруҳи, стафилококк, энтеробактериялар, сил микобактерияси ҳисобланади. Вирус этиологияли менингит кўпинча Коксаки, эпидемик паротит, сувчечак, қизамиқ, қизилча, полиомиелит, герпес, энтеровирус, аденовирус ва бошқа вирусли касалликлар билан биргаликда кузатилади.
Замбуруғлар, риккециялар, спирохета, токсоплазма, малярия, гелментлар ва бошқа патоген микроорганизмлар сабабли келиб чиқадиган болалар менингити кам кузатиладиган касалликлар қаторига киради.

Инфекция манбайи бўлиб, бемор инсон ёки бактерия ташувчилар ҳисобланади. Инфекция ҳаво-томчи, хўжалик буюмлари орқали, алиментар, сув, трансмиссив, вертикал, гематоген, лимфоген, периневрал йўллар орқали юқиши мумкин.
Янги туғилган болаларда менингит ривожланишига олиб келувчи хавфли ҳолатлар – ҳомиладорликнинг салбий кечуви, туғруқ вақтидаги травмалар, ҳомила гипоксияси, чала туғилиш, ҳомила ичи инфекциясидир. Бундан ташқари эрта ёшдаги болаларда касаллик ривожланишида турли аъзолардаги йирингли инфекция ўчоқлари (отит, мастоидит, синусит, фарингит, тонзиллит, гастроэнтероколит, фрункул, остеомиелит, эндокардит), ЎРВИ, ичак инфекциялари ҳамда бош мия жароҳатлари ҳам катта аҳамият касб этади.
Болаларда менингит ривожланишига берилувчанлигининг сабаблари бор, уларга иммун тизимининг тўлиқ шаклланмаганлиги, гематоэнцефалик барернинг ўтказувчанлик хусусияти юқори бўлиши каби ҳолатларни мисол қилиб келтириш мумкин. Патологик жараён ривожланишига олиб келувчи ҳолатлар гипотрофия, болалар парваришидаги хатоликлар, совуқ қотиш, иқлим ўзгариши, стресс ҳолатлар, жисмоний зўриқиш бўлиб ҳисобланади. Болаларда менингит ривожланишида мавсумийлик хос, яъни касаллик кўпинча қиш-баҳор мавсумига тўғри келади ва касаллик ҳар 10-15 йилда кўп қайд этилади.
Касаллик патогенези
Болаларда менингит ривожланишида инфекция учун дарвоза бўлиб кўпинча нафас йўллари ва ошқозон ичак тизими шиллиқ қаватлари хизмат қилади. Қўзғатувчининг мия пардаларига бориши гематоген, сегментар-васкуляр ёки контакт йўли билан амалга ошади. Токсиемия ва биологик фаол моддаларнинг кўплаб ажралиб чиқиши гематоэнцефалик барердан микроорганизмларнинг ўтишини осонлаштиради, ҳамда инфекция ва уларнинг токсинлари мия пардаларида сероз, сероз-йирингли ёки йирингли яллиғланиш келтириб чиқаради.
Яллиғланиш маҳсулотлари тўпланиши бош мия қоринчаларида қон томирлар чигалини қўзғатади, натижада ликвор синтези кучаяди ва бош мия ички босими ошади. Айнан мош мия ички босими ошиши сабабли менингит клиник белгилари юзага чиқади. Бош мия тўқимлари эзилиши, перфузиянинг бузилиши, гипоксия ривожланиши, бош мия қон томирларидан суюқликнинг тўқималар орасига тўпланиши бош мия шишига сабаб бўлади.
Менингит тўғри даволанса экссудат сўрилади, ликвор продукцияси яхшилашади ва бош мия ички босими пасаяди. Агар даво муолажалари ўз вақтида экссудат йиринглаши, фиброз ҳосил бўлиши, ликвор динамикаси бузилиши ва гидросефалия ривожланиши мумкин.
Болаларда менингит классификацияси
Бирламчи менингит яллиғланиш жараёнининг маҳаллий инфекцион зарарланиш натижасида келиб чиқади. Иккиламчи менингит эса бошқа касаллик натижасида, яъни касаллик асорати сифатида ривожланади.
Менингит касаллигида мия пардаларининг зарарланиш чуқурлигига қараб қуйидагиларга бўлинади: панменингит – барча мия пардаларининг яллиғланиши, пахименингит – мия қаттиқ пардаси яллиғланиши; лептоменингит – тўрсимон ва юмшоқ парда яллиғланиши. Арохноидит – тўрсимон парда яллиғланиши;
Интоксикацион ва умумий мия синдромлари даражасига қараб: енгил, ўрта ва оғир даражадаги менингит фарқланади. Нейроинфекция кечиши: чақмоқ тезлигида, ўткир, ўткир ости ва сурункали шакллари фарқланади.
Этиологиясига кўра; вирусли, бактериал, замбуруғли, риккециоз, спирохетоз, гелментлар сабабли ва аралаш турларга бўлинади. Ликвор ўзгаришига кўра сероз, геморрагик ва йирингли бўлиши мумкин.
Болаларда менингит симптомлари
Этиологиясидан қатъий назар менингит кечиши бир хил, яъни умумий интоксикацион, умумий мия ва менингиал белгилар, ҳамда ликвор ўзгаришида кузатиладиган симптомлар кузатилади.
Умумий интоксикацион белгилар болаларда тана ҳароратининг ошиши, тахипноэ, тахикардия, боланинг овқатдан бош тортиши билан юзага чиқади. Тери қопламаларининг оқариши ёки гиперемияси, терида геморрагик тошмалар, майда қон томирларнинг эмболия натижасида ёрилиши ҳам кузатилади. Носпецифик симптомлар менингитнинг ўгир кўринишларида намоён бўлади: буйрак усти бези етишмовчилиги – менингококкли инфекция, нафас етишмовчилиги – пневмококкли инфекция, кучли диарея – энтеровирусли инфекция таъсирида.
Умумий мия белгиларида – бош оғриғи, мия пардаларининг токсик ва механик таъсири натижасида келиб чиқади. Бош оғриғи диффуз, маҳаллий бўлиши мумкин. Қайт қилиш марказининг рефлектор ёки тўғридан-тўғри зарарланиши натижасида қайта қайта юзага келувчи қайт қилишлар, қайт қилишнинг овқатланиш билан боғлиқ бўлмаслиги, ҳамда қайт қилгандан сўнг беморда енгиллик ҳисси пайдо бўлмаслиги кузатилади. Эс ҳушнинг бузилиши психомотор қўзғалувчанлик, сопор, ступор ва кома ҳолатлари билан кечади. Кўпинча менингитда болалар талваса ҳолатига тушади, бунда тоник, клоник ҳамда тонико-клоник талвасалар келиб чиқиши мумкин.
Болаларда менингит касаллигида ҳар доим менингиал синдромлар кузатилади. Бола ён тарафига ётиб олади, бошини ортга эгади, қўллари билан тиззаларини қучоқлаб олади, болада турли хил таъсирларга сезги юқори бўлади: гиперестезия, блефароспазм, гиперакузия ҳолатлари кузатилади. Менингитга хос бўлган ян бир симптом энса мушаклари ригидлигидир (бола иякларини тўшга яқинлаштиришнинг имкони бўлмайди).
Бош мия ички босими ошиши натижасида катта лиқилдоқнинг шишиб қолиши, пульсацияланиши кузатилади. Керниг, Брудзинский, Лессаж, Мондонези, Бехтерев симптомлари мусбат бўлади.
Йирингли менингитда инфекцион-септик белгилар ҳам ривожланади: пневмония, артрит, эндокардит, перикардит, эпиглоттит, остеомиелит, сепсис. Нерв тизими томонидан келиб чиқадиган кеч асоратларга ақлий қобилиятнинг бузилиши, гипертензив-гидросефалик синдромлар, эпилепсия, паралич ва парезлар, гипоталамик синдромлар, бош мия нервлари зарарланиши (ғилайлик, птоз, карлик, юз ассиметрияси ва бошқалар).
Касаллик диагностикаси
Педиатр ва болалар инфескионисти учун менингит диагностиаксида эпиданамнез йиғиш, клиник белгиларни аниқлаш ва менингиал синдромларни тасдиқлаш муҳим аҳамият касб этади. Боланинг умумий аҳволини тўғри баҳолаш учун болалар неврологи, офталмологи, отоларинголог ва нейрохирург текширувлари керак бўлади.
Болаларда менингитга шубҳа қилинганда лубмал пункция қилиш ва ликворни биокимёвий, бактериологик, вирусологик ва ситологик текширувлардан ўтказиш керак бўлади. Натижаларга қараб сероз ёки йирингли жараён фарқланади.
Серологик текширувлар (РНГА, РИФ, РСК, ИФА) ёрдамида инфекцияларга қарши ишлаб чиқарилган махсус антителолар аниқланади. ПЗР текшируви орқали қўзғатувчининг ДНК си аниқланади. Бундан ташқари қон бактериологик текшируви ўтказилади.
Кўрсатма бўйича нейросонография, ренгтенография, ЭEГ, МРТ текширувлари ўтказилади. Менингит субарохноидал қон қуйилишлар, бош мия ўсмалари, Рей синдроми, нейролейкоз, диабетик кома ва бошқалардан дифференсация қилинади.
Болаларда менингит давоси
Болаларда менингитга шубҳа қилинса дарҳол шифохонага ётқизилади. Ўткир даврда болаларга ётоқ тартиби, максимал даражада тинчлик, механик ва кимёвий диета буюрилади, гемо ва ликвородинамика, физиологик заҳарланиш доимо текшириб турилади.
Менингит этиотроп давосида мушак ичи ёки вена ичига антибактериал препаратлар юбориш керак бўлади: пенитиллин, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, карбапенлар. Менингитнинг оғри кўринишларида антибиотиклар эндолумбал юборилади. Болаларда антибиотиктерапия 10-14 кун давомида олиб борилади.
Болаларда менингит этиологияси аниқлангач менингококка қарши гамма-глобулин ёки зардоб юборилади, вирусларга қарши ацикловир, интерферон ва иммуномоудляторлар қўлланилади.
Касаллик патогенетик давосида дезинтоксикацион даво (турли хил физиологик эритмаларни инфузия йўли билан қуйиш), дегидратацион даво (фуросемиде, маннитол), талвасага қарши даво (ГОМК, тиопентал натрий, фенобарбитал) каби муолажалар олиб борилади. Бош мияда ишемиянинг олдини олиш мақсадида ноотроп ва нейрометоболитлар қўлланилади.
Менингитнинг оғир кўринишларида болалар сунъий нафас олиш аппаратига ўтказилади.
Менингит оқибати ва профилактикаси
Болаларда менингит оқибати касалликнинг этиологияси, оғирлик даражаси, ўз вақтида олиб борилган даво муолажаларига қараб аниқланади. Ҳозирги кунда деярли барча беморларда тўлиқ даволаниш кузатилмоқда, 1-5 % гина ҳолатларда ўлим ҳолати қайд этилади. Менингит билан касалланган болалар доимо педиатр, инфекционист ва невропатолог текширувларидан ўтиб туришлари керак бўлади.
Менингит касаллигини олдини олиш учун эмлаш олиб борилади. Касалланган бола аниқланадиган бўлса карантин эълон қилинади ва бемор билан контактда бўлганларда гамма-глобулинлар ёки зардоб берилади. Касалликнинг носпецифик профилактикасига шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, овқатланиш тартибини яхшилаш ва сурункали инфекцион касалликларни даволаш каби чора тадбирлар киради.



Ўҳшаш маълумотлар

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Болаларда ангина сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда ангина – ҳалқумда жойлашган (кўпинча танглайдаги) лимфа безларининг ўткир инфекцион-аллергик яллиғланиш касаллиги. Болаларда ангинада юқори тана ҳарорати, аниқ намоён бўлган интоксикация белгилари, ютинганда оғриқ ҳис этиш, жағ ости ва...

Болаларда пневмония касаллиги сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда пневмония – ўпка паренхимасининг барча структур функционал бирлигида кечадиган ўткир инфекцион яллиғланишли касаллик. Пневмония болаларда интоксикация белгилари, йўтал, нафас етишмовчилиги каби белгилар билан кечади. Болаларда пневмония...

Болаларда аппендицит сабаблари ва даволаш сирлари

Аппендицит – аппендикснинг ёки кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши. Кўп ҳолларда чувалчангсимон ўсимта ингичка ичакнинг йўғон ичакка ўтиш жойида жойлашади. Аммо, айрим инсонларда чувалчангсимон ўсимта жигар остида, кичик чаноқда ва йўғон...

Неонатал талвасалар (судорги) сабаблари ва даволаш сирлари

Неонатал талвасалар – мушакларнинг қисқариб-тиришиш синдроми бўлиб, бола ҳаётининг илк 28 куни ичида келиб чиқади. Тананинг умумий ёки маълум бир мушаклари тиришиши, вегетатив белгилар, баъзида нафас олишнинг бузилиши билан кечади. ЭEГ текширувида...



Фикр қўшиш

Наверх