Тушда куртлар курса нима булади

ҚУРТЛАР (КИРМОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида қорнида кўплаб қуртлар борлигини ва қорнидаги овқатларни еб қўяётганларини кўрса, аёллар бир-бирининг молларини ейишларига далилдир. Тушида баданидан узун қуртлар тушаётганини, яна бадани ҳамда либосларида кўплаб қуртлар борлигини кўрса, кўпгина мол, оила, ва ҳашамат ҳосил бўлишига далилдир. Тушида баданидаги қуртларни ерга олиб ташлаётганини кўрса, ўз хотинларини ўзидан узоқлапггириши ва уларга қарамаслигига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида баданининг баъзи жойларини курт еб қўйганини кўрса, аҳли оиласи унинг молидан ейишларига далилдир. Тушида қуртлардан унга зарар етаётганини кўрса, аёлларидан унга зиён етишига далилдир. Тушида бурун, қулоқ, оғиз ёки орқа тешикдан қуртлар чиққанини кўрса, унинг микдорича моли ёки оила аъзоси кўпайишига далилдир. Тушида қуртлар баданидан ерга тушаётганларини ва ўлиб қолаётганларини кўрса, аҳли оиласининг ҳалок бўлиши ёки ундан жудо бўлишларига далилдир. Тушида уй тўсинлари ёки бошқа нарсалардан кўплаб қуртларнинг тўкилаётганини кўрса, унинг микдорича моли, ходимлари кўпайишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуртлар уч нарсага далил бўлади: аёлларга; хизматкорларга; мол ва бойликка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда корин курса нима булади

ҚОРИН (ШИКАМ) Қориннинг таъбирида таъбирчилар уч фикрдалар, қориннинг ташқариси ва ичкариси ҳам молдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, фарзанд бўлади. Кимнинг қорни оч қолса ва ҳилқатидан бирор нарса камайса, моли ёки боласи озаяди. Агар қорнининг...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда куш курса нима булади

ҚУШ (МУРҒ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуш қанчалик катта бўлса, излаган ишдаги ҳиммати шунга улуғроқ бўлади. Тушида кўпинча қушлар бир ерга тўпланиб, қий-чув қилаётганини кўрса, ўша жойдаги одамларга ғам ва мусибат етишига далилдир....

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикрлар 1

Шахзода
Assalomu aleykum tushimda qora mayda qurtlar kaftlarimda yuribri ularning soni judayam kop qollarimni mahkam musht qivolyabman barmoqlarimmi yozishim bn kaftimdagi mayda siziqlar orasidan shunaqangi kop qoraa qurtlar chiqyabtiki qorqqanimdan nima qilishshi bilmay yuribman.
5 ноября 2021 04:08

Фикр қўшиш

Наверх