Жинсий заифлик, жинсий ожизлик сабаблари

Жинсий заифлик, жинсий ожизлик сабаблари

Жинсий заифлик нима?
Бу қарилик ёки бошқа биологик сабаблар туфайли жинсий яқинлик қила олмаслик, эркак жинсий аъзосидан уруғнинг ажралиб чиқмаслигини англатади.
Жинсий ожизликнинг бир қанча сабаблари аниқланган. Буларнинг барчаси бевосита ҳиссий ва жисмоний ҳолатнинг издан чиқиши билан боғланади.
Тиббий йўл-йўриқлар ва тавсиялар берувчи дунёнинг энг оммабоп Тҳе Мерcк Мануал қўлланмасида ёзилишича, эркакларнинг 50 фоизида олат заифлиги 40 – 70 ёш оралиғида учрайди. Ёш ўтгани сайин жинсий ожизлик хавфи ҳам ортиб боради.
Тадқиқотлар соғлом турмуш тарзини танлаган, соғлик учун зарарли бўлмаган, экологик хавфсиз, осуда муҳитда иш фаолиятини олиб борадиган эркакларда бу касаллик нисбатан анча кеч юзага келишини кўрсатмоқда.
Жинсий заифлик оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатларга катта таъсир қилади. Шу йўсин у руҳий сиқилиш, депрессия ва эркакнинг ўзига бўлган ишончсизлигини келтириб чиқаради. Қуйида мазкур хасталикка сабаб бўлувчи 5 та омил хусусида тўхталамиз.
Эндокрин касалликлар
Танадаги эндокрин тизими метаболизм, яъни танадаги модда алмашинуви жараёнини мувофиқлаштирувчи, жинсий ҳаётни изга солувчи, оилада кўпайишни таъминловчи, кайфиятни назорат қилувчи бир қатор муҳим гормонларни ишлаб чиқаради.

Диабет жинсий ожизликка сабаб бўлувчи энг кўп тарқалган эндокрин касалликдир. У танада инсулин гормонининг етишмовчилигини келтириб чиқаради. Сурункали диабетни келтириб чиқарадиган бош омил эса – асаб тизимининг шикастланишидир. Сабаби асаб тизимининг шикастланиши жинсий аъзодаги сезувчанликнинг пасайишига олиб келади.
Диабетнинг бошқа асоратлари қон айланиш тизимининг бузилиши, гормонал номутаносибликда намоён бўлади. Буларнинг ҳар иккаласи жинсий ожизликни юзага келтиради.
Неврологик ва асаб тизимидаги бузилишлар
Неврологик касалликлардан жинсий заифликка сабаб бўлувчи энг кўп тарқалган хасталик альцгеймер касаллиги бўлиб, у орттирилган ақли заифликнинг оммавий тарқалган шаклидир. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, толиқиш, чарчоқ, кам уйқу ушбу касалликнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Шу билан бирга, Паркинсон касаллиги (титроқ хуружи: бу касаллик марказий асаб тизимининг суст ривожланувчи хасталик бўлиб, сурункали ривожланиб боради), мия ёки орқа мия ўсмаси, склероз, қуёнчиқ каби асаб тизимига дахлдор бўлган касалликлар ҳам жинсий ожизликни келтириб чиқаради.
Шунингдек, простата бези жарроҳлик амалиёти мобайнида асаб тизимининг шикастланиши ҳам жинсий заифликка олиб келиши мумкин.
Олимлар узоқ вақт мобайнида велосипед ҳайдаш ҳам даврий жинсий ожизликни олиб келиши тахминини илгари суришмоқда. Сабаби думба ва жинсий аъзоларга оғирликнинг тушиши ҳам асаб тизимига таъсирини ўтказади.
Дори-дармонлар қабул қилиш
Баъзи бир дори воситалари қон айланиш тизимининг бузилиши, бу орқали эса жинсий ожизликка сабаб бўлади. Шу боис ҳам, ҳар бир таблеткани ичишдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қуйидаги дори воситалари жинсий ожизликка сабаб бўлади:
  • альфа – адреноблокатор воситалар, жумладан тамсулозин (Фломах);
  • бета-блокатор ёки минералокортикоид, мисол учун карведилол, метопролол (Лопрессор)
  • марказий асаб тизимини тинчлантирувчи алпразолам (Ханах), диазепам (валиум) ва кодеин каби воситалар;
  • кокаин ва амфетамин каби марказий асаб тизими стимуляторлари;
  • фуросемид (Ласих) и спиронолактон (Алдаcтоне) каби қон босимини меъёрига туширадиган диуретик воситалар;
  • Прозак – серетонин ташувчиси, Паксил каби руҳий ҳолат яхшиловчилари (улар мия тўқималарига зарар етказиши мумкин);
  • Леупролид (Леупролиде) синтетик гормони.
Юрак касалликлари
Юрак ва унинг қон ҳайдаш жараёнига таъсир қилувчи омиллар ҳам жинсий заифликни юзага келтиради. Жинсий аъзога етарлича қон етиб келмаслиги ҳам бу касалликни юзага чиқариши мумкин.
Атеросклероз касаллиги, яъни томирларда тиқин пайдо бўлиши, қон юришининг секинлашуви эркак саломатлиги учун хавфли. Қон таркибида холестериннинг кўпайиши, юқори қон босими ҳам жинсий аъзо фаолиятига зарар етказади.
Турмуш тарзидаги омиллар ва ҳиссий омиллар
Эр ва хотин ўзаро шахсий муносабатлар чоғида ўзларини маълум даражадаги ҳис-ҳаяжон қуршовида сезишлари керак. Бу ҳолатни инсондаги ҳисларнинг унинг хоҳишига нисбатан муносабати дейиш мумкин. Агар одамда бирор ҳиссий тартибсизлик бўлса, бу унинг романтик туйғуларини ҳис қилиш қобилиятини сўндиради.
Руҳий сиқилиш ва хафақонлик, дарғазаблик жинсий аъзо фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади. Тушкунлик хафақонликни, умидсизликни, ҳафсаласизликни бошлаб келади. Тушкунлик сабаб юзага келган толиқиш ҳам оиладаги жинсий муносабатларни издан чиқариши мумкин.
Хавотир, жонсараклик ҳам бу борада жуда зарарли одат.
Гиёҳванд моддалар жинсий фаолиятга нуқта қўювчи ашаддий оғулардир. Шу билан бирга, ичкиликбозлик иллати ҳам олат заифлигига сабаб бўлади.



Ўҳшаш маълумотлар

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Жинсий ожизлик ёхуд жинсий қўзғалишнинг сустлиги сабаблари

Эркаклардаги жинсий ожизлик деганда эрекция (жинсий қўзғалиш)нинг суст ёки умуман бўлмаслиги тушунилади. Уни келтириб чиқарувчи сабабларни шифокорлар 2 катта гуруҳга бўлишади: жисмоний (физиологик) ва психологик....

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх