Тушда уй, хона курса нима булади

УЙ (ХОНА) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги уй эркак киши учун хотин бўлади. Агар тушида уйнинг устунлари билан кўтарганини кўрса, мурувватли ва карамли аёлга уйланиши мумкин. Агар тушида янги уйга кирганини кўрса, бойвачча хотин олиб, ўзи ҳам бой бўлиб кетишини билдиради. Агар хонани оҳак билан оқланганини, лекин бу хона кимники эканлигини билмаса, бу хонанинг соҳиби дунёдан кетишига далилдир. Агар тушида бир уйга қочиб кирганини ва бу хона бошқа хоналарга уланиб кетганлигини кўрса, ранжу ғамдан қутулишйни, агар бемор бўлса шифо топишини билдиради. Агар тушида уйининг эшиги синиб кетганлигини кўрса, мол сарфлашига далил бўлади. Агар тушида уйи одатдагидан каттароқ бўлиб қолганлигини кўрса, молу неъмати фаровон бўлишига далилдир, борди-ю, бунинг аксини кўрса, молу неъмати кам бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида уйининг йиқилганини ёки девори қулаб кетганини кўрса, кўп мол топишига далилдир. Агар тушида уйининг сабабсиз хароб бўлганлигини кўрса, пулу мол топишига далилдир. Агар тушида уйи пўлатдан эканлигини кўрса, бой бўлишини билдиради. Агар тушида уйи кумушдан эканини кўрса, тавба қилиши зарурдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Раҳмонга кофир бўладиган кимсаларга уйларининг шнфтларини ҳам, унга чиқадиган нарвонларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлур эдик (Зухруф сураси, 33-оят). Агар туш кўрувчи бой бўлса, неъмати янада зиёда бўлади. Агар тушида уйининг атрофида бошқа ҳеч қандай уй йўқлигини кўрса, аҳволи ёмон бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх