Тушда сассикпупишак, худхуд курса нима булади

САССИҚПОПИШАК, ҲУДҲУД (ҲУДҲУД) Ибн Сирин (р а)нинг айтишича, тушдаги сассиқпопишак доно ва зийрак одам бўлиб, махфий ишлардан одамларга хабар беради. Тушида сассиқпопишакни тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, айтилган сифатда доно ва улуғ бир киши билан суҳбатдош бўлишига ва ундан илм ҳосил қилишига далилдир. Тушида сассиқпопишакни ўлдирганини кўрса, доно ва улуғ киши устида зафар топиши ва уни енгишига далилдир. Тушида унинг гўштини еганини кўрса, унинг микдорича ўз ажалидан ҳаром мол топишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳудҳуд хабар соҳиби ёки яхши элчидир. Тушида ҳудҳуд у билан сўзлашганини кўрса, ўз аҳлидан кимгадир ғазаб қилишига далилдир.

Жаъф ар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда сассиқпопишакни кўриш тўрт нарсани билдиради: хушхабарни; улуғликни; душманни енгишни; ўз ишида доно ва зийрак бўлишни



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...



Фикр қўшиш

Наверх