Лайлак қор

Лайлак қор

Қор ёғар элак-елак,
Ёғар бўлиб чархпалак.
Қўнган замон кафтимга,
Эриб кетар тафтимга.
Қувноқ қор,
Оппоқ қор.
Қорни йиғиб олайлик,
Бир шаклга солайлик.
Болалар, келинг, қани,
Қорбобо яса, Ғани.
Қара, бурнинг учини,
Билгин совуқ кучини.
Шалпанг қулоқлар тикка —
Қараб қолибди кўкка.
Қор ёғар ҳамон-ҳамон,
Куламиз хандон-хандон.
Қизиб кетди ўйин ҳам,
Шодликни кўрар баҳам.
Қувноқ қор,
Оппоқ қор.



Ўҳшаш маълумотлар

Муддатидан илгари туҒилган болаларнинг ривожланиши

Aслида, муддатидан илгари туҒруқлар- бу боланинг 37 ҳафтага етмасдан туҒилиши. Одамларда меъёрий гестацион давр 38 ҳафтадан 42 ҳафтагача бўлади. Мукаммал шароитда болалар она қорнида тўлиқ ривожлангунча бўлади. Бироқ, турли сабабларга кўра ҳар доим...

Тушда лайлак курса нима булади

ЛАЙЛАК (ЛАҚЛАҚ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги лайлак насаби тоза, озод ва оқибатни ўйлаб иш қиладиган кишидир. Тушида лайлакни тутиб олганини ёки биров берганини кўрса, айтилган сифатдаги киши билан суҳбатдош бўлишига далилдир. Тушида...

Тушда чархпалак курса нима булади

ЧАРХПАЛАК (ДУЛОБ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги сув чархпалаги хазина, неъматга тўла уй ва ободонликдир. Тушида чархпалак ясаётганини кўрса, ўзи шу касб аҳлидан бўлса, унинг уйини хазинага айлантирадилар ёки ўз қуввати бўлса, ўз уйини...

Тушда элак курса нима булади

ЭЛАК (ОРДБИЗ) — Кирмонийнинг айтишича, элак ўз дўстлари ва қариндошлари орасида юрувчи эркак кишига далилдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги элак сурбет аёл ёки ходимага далилдир. Тушида катта ва янги элак олган бўлса ёки кимдир унга берган...

Тушда коракарга курса нима булади

ҚОРАҚАРҒА (ЗОҒ) Ибн Сириннинг айтадики, тушдаги қарға фосиқ, дини бузуқ ҳамда ишларда ёлғон гапирувчи кишига далилдир. Тушида қарғани тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, юқорида айтилган сифатли кчши билан учрашуви ва ёмон ишларга мойил...



Фикр қўшиш

Наверх