Мастурбация қилиш — ононизм хавфлими?

Мастурбация қилиш — ононизм хавфлими?

Қарама қарши жинсга қизиқиш илк бор тахминан 6–7 ёшдан бошланади. Бунинг оқибатида болада ёшига мос келмайдиган баъзи ҳатти-харакатлар пайдо бўла бошлайди. Бу ёшдаги фарзанди бор ота-оналарнинг асосий вазифаси боланинг хаёлини бошқа нарсалар билан банд қилишдир. Масалан, ўқиш, чизиш, спорт билан шуғулланиш кабилар. Лекин “ўзини ўзи қондириш”, онанизм беихтиёрий равишда одатда 13-14 ёшдан бошланади.

Ҳаттоки Гиппократ ҳам бу одатларни қаттиқ қоралаган: “Бу касаллик инсонни орқа мияси (умуртқа каналида жойлашган аъзо)да ривожланади. Касаллик ўз ҳис туйғуларини бошқара олмайдиганларни кўпроқ зарарлайди. Уларда иситма бўлмайди, иштаҳалари ҳам зўр бўлади. Лекин озиб, зўриқиб кетишади. Худди бутун танасида чумоли ўрмалаётгандек туюлади. Сийдикда ҳам жуда кўп ва суюқ уруғ чиқиб кетиши кузатилади. Бундай эркаклар аёллар билан яқинлик қилиш учун яроқсиз ҳисобланишади ва кўпинча уялиб ҳам қолишади. Бир текис йўлда юрмаслик уларни ҳолдан тойишига олиб келади, бошда оғриқ, қулоқларда шовқин ва ниҳоят уларни битирадиган иситма бошланади”.
“Ўзини қаноатлантириш”га сабаб нима?
“Ўзини қаноатлантириш”га ихтиёр бериш боланинг асаб тизимида муаммолар борлигидан дарак беради. Бу ишнинг одатга айланиши келажакда боланинг жамиятда ўз ўрнини топишида қийинчиликлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек,
  • асабларда ҳаддан ортиқ қўзғалиш юз берганида (иштаҳа ва уйқунинг йўқолиши),
  • оилада бирор ўзгариш содир бўлса ( иккинчи фарзанднинг дунёга келиши, ака ёки опаси билан келишолмай қолса, жисмоний жазодан қўрқиш),
  • дўстлари даврасида ўз ўрнини топа олмаслик,
  • ота-онаси ёки бирор яқин инсонидан ажралиб қолганида,
  • бекорчиликдан, зерикиш оқибатида пайдо бўлиши мумкин.
Хуллас, бола учун бу иш руҳий зўриқишни енгиллаштириш учун хизмат қилаётгандек туюлади. Болага эътибор ва меҳр етарли даражада кўрсатилса, оила аъзолари, дўстлари томонидан қадрланса, жисмоний ва ақлий жиҳатдан ёшига мос бўлса, бундай нобоп ишдан ўзини тия олади. Асосийси бунга эҳтиёж сезмайди.
Мастурбация билан шуғулланиш касаллик белгиси бўлиши ҳам мумкин…
Мастурбация билан шуғулланиш баъзан гижжа, аллергик хасталиклар, қандли диабет каби касалликлар билан оғришнинг оқибатида юз бериши мумкин. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, тор, синтетик ва нам ички кийимларни кийиш ҳам фақатгина зарар етказади. Ўғил болалардаги фимоз касаллиги ҳам интим аъзоларга ҳаддан ортиқ диққат берилишига сабаб бўлади.
Ота-оналарга тавсиялар
Фарзандингизни ўринсиз машғулот чоғида кўриб қолганингизда, ўзингизни қўлга олишга урининг. Бу қийин бўлса-да, уят, ҳайрат ва жаҳлингиз чиққанини нигоҳларингиз фош этмасин. Қўрқиб, уялиб турган бола, аввало, сизни кўзингизга қарайди ва шунга кўра жавоб қайтаришга тайёрланади. Бошқа оила аъзоларининг олдида изза қилманг. “Қўлинг энди сасиб қолади”, “Уялмайсанми?”, “Яна бир марта қилсанг, сени бойлаб қўяман” каби гаплар билан қўрқитманг. Чунки таъқиқланган нарса доим ўзига чорлашини яхши биласиз. Бу фақатгина муносабатлар чигаллашуви ва болада невроз пайдо бўлишига йўл очади. Жисмоний жазо бу ерда ўринсиз!

Оғир-босиқлик билан, овозингизни баландлатмай суҳбатлашинг. “Нима учун бу иш билан шуғулланяпсан?” деган саволни бериш бефойда, у сизга тайинли жавоб қайтара олмаслиги аниқ. 10 ёшдан кичик болалар мастурбацияни шунчаки ўйин деб қабул қилишади. Унга соддароқ тилда тушунтириш беринг: турли зарарли инфекциялар билан оғриб қолиш эҳтимоли борлигини айтинг. “Агар мен қулоғингни ҳадеб тортаверсам, оғриб қолади-ку, жинсий аъзода ҳам худди шундай бўлади” денг. Аъзони қўл билан ушлаш ва “ўйнаш” одамга ҳеч қандай фойда бермаслиги, фақатгина ёқимсиз касалликларни келтириб чиқаришини таъкидланг.
Боланинг ёши аҳамиятга эга
3 ёшгача: бола бутун танаси ва ундаги аъзоларни яхшилаб ўрганишни истайди. Жинсий аъзоларга тегиниш бу вақтда қизиқиш устунлигидан рўй беради.
5 ёшдан кейин: бола ўз жинсий аъзосига тегинса ёқимли ҳиссиётни туяётганини англайди. Шунинг учун қўлини иштонининг ичига кўп киргизаверади.
5 — 7 ёш: бу вақтга келиб иштонини тортиб қўйиш ёки унинг ичига қўлини киргазиш катталар томонидан қаттиқ қораланишини тушунади. Лекин баъзан беркиниб жинсий аъзосига тегиниб қўйиши ҳам мумкин.
7-12 ёш: болага ота-онаси томонидан мастурбация билан шуғулланиш ёмон иш эканлигини тушунтирилмаган бўлса-да, бу вақтга келиб ўзи ҳам бу ишнинг уятли эканлигини тушунади. Имкон қадар “ақлли” бола бўлишга, ҳамма уни мақташи учун ҳаракат қила бошлайди. Шу сабабли у катталар томонидан қораланиши мумкин бўлган ишлардан ўзини бутунлай тортади.
13 ёшдан кейин: балоғат остонасида турган бола уятли ишга қайта ёки биринчи марта қўл уриши эҳтимоли ортади. Энди у парда ортидаги катталар ҳаётига бўлган қизиқишини жиловлай олмаслиги ҳам мумкин. Ўзини қизиқтирган саволларга жавоб излайди. Айрим эшитганларини ўзидан синаб кўришга чоғланади. Бу вақтда бола кераксиз ва нотўғри маълумотлар билан миясини “ачитмаслиги” ва чалғитмаслиги учун унга ота-онанинг кўмаги ва эътибори зарур.



Ўҳшаш маълумотлар

Яхши ота-она бўлишингизга халақит берадиган болалик жароҳатининг 4 та оқибати

Сизнинг ўтмишингиз сизнинг тарбия услубингизни белгилайди....

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Нима учун болага фаол ота керак ва қандай қилиб ота бўлиш керак

Фақат оилани боқишнинг ўзи этарли эмас....

Мулойим тарбия нима ва у бола билан алоқани мустаҳкамлашга қандай ёрдам беради

Юмшоқ бўлиш ҳамма нарсага рухсат беришни англатмайди....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх