Тушда номлаш, лакаб куйиш, исм куйиш, аташ, ном куйиш курса нима булади

НОМЛАШ, АТАШ (НОМ ГАРДОНИДАН) Ибн Сирин (р.а,)нинг айтишича, тушда ном қўйиш ва аташни кўрса, агар унинг номи бошқа номлардан яхшироқ эканини кўрса, масалан, Муҳаммад, Аҳмад, Саъд, Саъид, Солиҳ ва шунга ўхшаш бўлса, хайрият ва созликка далилдир. Тушидаги лақаб унинг номи ва лақабидан баттар ёмон бўлса, ёмонлик ва зиёнга далилдир.


Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда яхши ном ва яхши лақабни эшитиш, масалан, Абу Хайр, Абул Фазл, Абу Саъид, Абул Баракот ва шунга ўхшашлар бўлса, хайрият ва эзгуликка далилдир. Бунинг аксини кўрса, масалан, Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб, Утба, ва шунга ўхшашлар бўлса, уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсинки, ёмонлик ва зиёнга далилдир, чунончи, бу ҳақда китобнинг бошида баён қилдик.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх