ДЎЗАХ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида Дўзахга тушиб қолганини ва ташқарига чиқмаганини кўрса, осий ва бадкирдор бўлишини билдиради, тавба қилмоқ керак. Тушида Дўзахни кўрса ва ундан ҳечқандай зарар етмаса, ғам ва кулфатга дучор бўлишини билдиради, оқибатда қутилади. Тушида Дўзахда муқим эканини ва бу ерга қачон келиб қолганини билмаса, дунёда тинимсиз ризқ кетидан юришини билдиради. Тушида Дўзахийларнинг овқати ва ичимлигидан тановул қилаётганини, Дўзах ўтида ёнаётганини кўрса, дунёда ярамас иш қилиши ва охиратда хор бўлишини билдиради. Тушида фаришта унинг пешона сочидан ушлаб, Дўзахга отганини кўрса, туш эгасида бадбахтлик аломатлари мавжудлигига далилдир.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима буладиЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда сув курса нима буладиСУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...
Тушда эшак курса нима буладиЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...
Тушда кудук курса нима буладиҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...