Тарихда энг таниқли бўлган 5 хакер

Тарихда энг таниқли бўлган 5 хакер

Биз технологияларга қанчалик таянсак, хакерлар шунчалик потенциал кучга эгалик қилади. Уларнинг мақсади ёрдам беришми ёки зарар етказишми, муҳим эмас – бу йигитлар дунёни ўзлари хоҳлаган томонга ўзгартириш қобилиятига эга.

Улар тутқич бермайди ва ҳар доим сояда қолишни афзал кўради, бироқ исмлари оммага маълум бўлган бир неча хакерлар ҳам бор.

Дмитрий Галушкевич — Эстония тўсатдан интернетдан маҳрум бўлди

2007 йилда бутун Эстония тўсатдан интернетдан маҳрум бўлди. Ушбу кибертеррор ортидан кўп киши компьютерлар тизимига кириш ҳуқуқига эга бўлиб, серверларни юклаш орқали улардан фойдалана бошлади. Банкоматлар ҳам ишламади, веб-саҳифалар очилмади, давлат тизимларини ёпишга тўғри келди.

Эстония расмийларига жиноятчиларни топиш учун бир неча ҳафта керак бўлди. Шов-шув сабабчиси Эстония яшовчиси, 20 ёшли этник рус Дмитрий Галушкевич эканлиги маълум бўлди.

Бу тўполонни у ёлғиз ўзи ёки бир гуруҳ ҳамфикрлари билан амалга оширганлигининг аниқлаш иложи бўлмади. Галушкевичнинг ўзи эса 17 500 крон (тахминан 500 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди.

Эдриан Ламо — Эрмак учун йирик компаниялар тизимларига кирган

Ҳа, гоҳида компаниялар ўз тизимларининг заиф томонларини синаб кўриш учун хакерларни ёллайди, лекин Эдриан Ламони ҳеч ким ишга олмаган.

Эдриан Ламо, йирик компаниялар тизимларига кирган
2003-2004 йилларда Ламо эрмак учун бир нечта йирик компанияларнинг тизимларига кирган ва уларни хавфсизлик тизимларидаги камчиликлари ҳақида хабардор қилган.

Ламо томонидан ҳужумга учраган объектлар орасида (ўзини алоқа маълумотлари экспертлар базасига қўшган) Microsoft, Яҳоо ва Неw Ёрк Times ҳам бор.

“Уйсиз хакер” номи билан танилган Эдриан кўпинча интернет-кафелар ва жамоат кутубхоналаридан тармоққа кирган. Кўпчилик уни шон-шуҳратга интилиш учун ишлаган, деб ҳисоблайди.

2003 йилда Ламонинг НЙ Times тармоғига кириши уни кибержиноятга қарши кишиларнинг эътиборини тортди, у қўлга олинди ва олти ойлик уй қамоғига ҳукм қилинди.

Ҳозирда Ламо таниқли лекция ўқувчиси, шунингдек, ҳар қандай пуллик офис ишиларидан қочган ҳолда мустақил хавфсизлик маслаҳатчиси сифатида ишлайди.

Роберт Теппен Моррис — “Қуртлар” вирусини тармоқга қўйиб юборган

“Қуртлар” деб аталадиган вирус ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бундай вирусни тармоқда биринчи бўлиб  Роберт Моррис қўйиб юборган.

Роберт Теппен Моррис, “Қуртлар” вирусини тузган
1988 йилнинг 2 ноябрида Корнел университети аспиранти Моррис ўзининг “қурти”ни тармоққа қўйиб юбориши натижасида АҚШдаги 6 минг компьютер фалажланди.

Ўзини оқлаб, у интернет қанчалик ўсганини кўрмоқчи бўлганини ва содир бўлган ҳодиса назоратдан чиқиб кетган тажриба оқибатлари эканлигини тасдиқлади. Охир-оқибат Моррис жаримага тортилди ва уч йиллик шартли жазога ҳукм қилинди.

Кейинчалик Моррис Гарвард университети профессори ва дастурий таъминот соҳасидаги кўплаб ишланмаларнинг муаллифи бўлди. Бугунги кунда у Массачусетс технология институти компьютер фанлари профессори.

Кевин Поулсен — Wиред Неwс газетасининг бош муҳаррири

1980 йиллардаги бепул қўнғироқларни амалга ошириш учун телефон тизимларини бузиш жуда машҳур бўлиб бораётган бир пайтда Поулсен Лос-Анжелесдаги КИИС радиостанцияда бир неча телефон қўнғироқларини сохталаштириб, қўпол ўйин ишлатди ва бу унга бош соврин – Гавайига саёҳат ва Porsche автомобили ютиб олиш имконини берди.

Кевин Поулсен, Wиред Неwс газетасининг муҳаррири
Бироз вақт ўтгач, хакер ФБР маълумотлар базасини бузиб кирди ва телефон суҳбатларини тинглаш бўйича махфий маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга бўлди, шундан сўнг ФБР уни овлай бошлади.

Натижада Поулсен қўлга олинди ва 5 йилга қамалди. Ҳозирда у Wиред Неwс газетасининг бош муҳаррири вазифасини эгаллаб келмоқда.

Жонатан Жеймс — НАСАга ҳужум қилиб манба кодини ўғирлай олди

Ҳеч бир компьютер даҳоси бузиб кира олмайдиган ва ниҳоятда ҳимояланган компьютер тизимлари рўйхатида шарафли ўринни, шубҳасиз, АҚШ Мудофаа вазирлиги эгаллайди.

Жонатан Жеймс, НАСАга ҳужум қилган
Бироқ, америкалик хакер Жонатан Жеймс ушбу тизимни бузиб, унинг серверига киришга муваффақ бўлди. Ўша пайтда йигит 15 ёшда эди.

1999 йилда Жеймс НАСАга ҳужум қилиб, бутун тармоқ бўйлаб эркин юриб, уни титкилади ва бир неча файлларни, жумладан Халқаро орбитал станциясининг манба кодини ўғирлай олди.

Уни қўлга олиш бўйича кенг кўламли операция бошланди ва тез орада у қўлга олинди. Етказилган зарар 1,7 миллион долларга баҳоланди.

Жеймс вояга етмаганлиги сабабли у атиги олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек у компьютерлардан фойдаланишни тўхтатиш мажбуриятини олишга мажбур бўлди. Афсуски, Жеймс 2008 йилнинг 18 майида тушуниб бўлмайдиган шароитда вафот этди.



Ўҳшаш маълумотлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх