Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини ташкил этарди. Келинг энди эса ушбу урушга оид бошқа қизиқарли фактлар ва малумотлар билан танишиб чиқамиз.

1 — 1941 йилда одамларнинг ойлик иш ҳақи $ 21 эди. 1942 йилда эса бу кўрсаткич 50 долларга кўтарилган.
2 — Ушбу уруш натижасида баъзи мамлакатлар мустақилликка эришди: Эфиопия, Исландия, Сирия, Ливан, Ветнам, Индонезия.
3 — Арденнес жанги Америка қуролли кучларининг энг катта ва энг даҳшатли тўқнашуви эди. Бу ерда 80 мингдан ортиқ америкалик аскар қурбон бўлган.
4 — Шу кунгача ягона ва умид қиламизки охирги атом бомбардимонига Япониянинг Нагасаки ва Хиросима шаҳарлари дучор бўлишган. АҚШлик ҳарбийлар томонидан Хиросима шаҳрига режа асосида атом бомбаси ташланган бўлса, Нагасаки шаҳри тақдирнинг аччиқ ҳазили туфайли бу қуролга нишон бўлган. Аслида иккинчи бомба Кокура шаҳрига ташланиши керак эди, лекин об-ҳаво учишга ноқулай бўлганлиги сабаб учувчи бомбани Нагасакига ташлашга қарор қилади. Япониялик инженер Тсутому Ямагути эса икки марта атом бомбаси портлашини бошдан кечирган инсондир. Гап шундаки 1945 йилнинг 6 августида Ямагути Хиросимада бўлган ва бомба портлашидан сўнг эрта тонгда ўзининг она шаҳри Нагасакига қочиб боради. Етиб бориши билан иккинчи бомба портлайди. Ямагути 2010 йилга қадар тирик қолган ва икки атом урушини бошдан кечирган охирги инсон сифатида тарихга муҳрланган.
4 — Иккинчи жаҳон даврида ҳарбий ҳаракатлар 40 та мамлакат ҳудудида олиб борилган.
5 — Япон камикадзелари 1944 йили 19 октябрда вице-адмирал Ониси томонидан Америка қўшинларининг технологик афзалликларини мувофиқлаштириш учун таклиф этилган. Камикадзеларнинг 2800 таси ҳалок бўлган. Улар 34 та Америка кемасини чўктирганлар, 368 тасини зарарлаганлар, 4,900 денгизчи билан курашиб уларни йўқ қилишган, яна 4,800 аскар эса оғир даражада яраланган.
6 — Доктор Ёсеф Менгеле («Ўлим фариштаси») ўзининг генетик тажрибалари учун тахминан 3000 та эгизак, асосан, Сиган ва Яҳудийларнинг болаларидан фойдаланган. Тажрибада қатнашган 3000 нафар боланинг фақатгина 200 таси омон қолди. Доктор эгизакларнинг кўзларини алмаштириб кўрар, даҳшатли тажрибалар ўтказганча болаларни дўзаҳий азоблар билан қийнарди. Энг жирканч ва даҳшатли тажрибалардан бири сиган эгизаклари билан амалга оширилган. Бешафқат доктор уларни бир-бирига маҳкамлаб тикиб қўйган ва замонавий тилда «Сиам эгизаклари»ни яратган.
7 — Хавф ўта юқори бўлишига қарамай, минглаб яҳудийлар жангдан омон қолганлар. Мисол учун, Дания таркибидаги яҳудийлар жамияти тўлиқ сақланиб қолган. Раул Валленберг (1912-1947), Оскар Шиндлер (1908-1974), Тиуне Сугихара (1900-1986) каби шахслар минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолганлар.8 — 1923 йилда туғилган совет эркакларининг 80 фоизи Иккинчи жаҳон урушидан омон қолмади.
9 — Гитлернинг тахмини бўйича, Совет Иттифоқи 1941 йилнинг ўзидаёқ йўқ бўлиб кетиши керак эди.
10 — Ҳаёти давомида Гитлерга 20 маротаба суиқасд уюштирилган, улардан биринчиси 1930 йилда содир бўлган бўлса, охиргиси 1944 йилда содир бўлган.
11 — Нацистлар тахминан 12 миллион одамни ўлдирган, уларнинг 6 миллиони эса Холокост пайтида қириб ташланган яҳудийлар эди.
12 — Япониядаги атом бомбардимонидан қутулиб қолганлар «Нижи Хибакуся» деб аталган,бу сўзма-сўз таржима қилинганда «портлашдан зарар кўрган одамлар»деган маънони англатади.
13 — Пеарл-харбоурга ҳужум пайтида 96 та кема лангар ташлаган ҳолатда тўхтаб турарди. Уларнинг 18 нафари батамом йўқ қилинган ёки жиддий зарар кўрган, жумладан, саккиз жангчи ҳам ҳалок бўлган. 2402 америкалик аскар вафот этган, яна 1280 киши яраланган. Уч юз элликта самолёт йўқ қилинган.
14 — Улуғ Ватан урушининг бошланишида Қизил Армия сафида 4 миллион нафар аскар қўлида қурол билан турган бўлса, уруш давомида Ватан ҳимояси учун яна 29 миллион нафар одам чақирилди.
15 — Иккинчи жаҳон урушида ўша даврда мустақил бўлган 73 та давлатдан 62 таси иштирок этган ва бу жараён ер аҳолисининг 80 фоизини қамраб олган. Урушга аралашмай қолган 11 та давлат ҳам у ёки бу жиҳатдан қайсидир тарафга ён босишга мажбур бўлди. Жанговар ҳаракатлар 40 та давлат, уч қитъа ва тўрт океанда олиб борилган. 110 миллион қуролли аскар иштирок этган бу урушда тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 60 миллион киши қурбон бўлган. Шу боис ҳам бу уруш чин маънода ҳақиқий Жаҳон урушига айланиб кетгани эътироф этилади.
16 — Иккинчи жаҳон урушида энг катта йўқотишларга учраган мамлакат Россия бўлиб, ҳалок бўлган совет аскарлари 21 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилган.
17 — 1939 йилдан 1945 йилгача бўлган вақт давомида Иттифоқ аскарлари жанг майдонларига 3,4 миллион тоннага яқин бомбалар ташлаган, бу эса бир ойга ўртача 27 700 тоннага тенг келган.
18 — Ҳозирги кунда Иккинчи жаҳон уруши ядровий қурол қўлланилган ягона уруш ҳисобланиб келинмоқда.
19 — Уруш пайтида Германияга қарши иттифоқчилар йирик кемалар ясаш учун металл танқислигига дуч келишади. Шунда муздан кемалар ясаш ғояси пайдо бўлади ва кулгили туюлмасин бу ғоя ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Ҳатто битта кема ясалади ҳам. Аммо кейинчалик бу лойиҳанинг иш бермаслиги англаб етилди.
20 — 1944 йилда япон армияси кичик лейтенанти Онода Хирога Филиппиндаги Лубанг оролида партизанлар отрядини бошқариш ва яшириниш буюрилади. Барча аскарлар нобуд бўлганидан сўнг ҳам Онода Хиро чангалзорларда яшириниб, ҳеч қандай душман бўлмасада, ҳудудни тарк этишга буйруқ бўлмагани учун 1974 йилга қадар партизанлик ҳаракатини давом эттирган. Кейинчалик маҳаллий одамлар бу оролга келиб, партизанга дуч келганларида Онода уруш аллақачон тугаганига ишонмай қуролни топширишдан бош тортади бевосита командирининг буйруғи бўлмагунча қаршилик кўрсатишини билдиради. Бир амаллаб кекса командирни топиб келишади ва у карнай орқали чангалзорга қараб бир неча кун давомида қаршиликни тўхтатишни буюриб туради. Шундан кейингина кексайиб қолган аскар қуролни топширади ва ватанига қайтади. Ундан “Ўтган умрингиз беҳуда кетганига ачинмайсизми?”, деб сўраганларида, “Ачинмайман! Чунки мен ватаним равнақи йўлида хизмат қилдим ва буйруқни охирига қадар бажардим. Қайтганимда мен тараққий этган Японияни кўрдим ва бунда ўзимнинг ҳам ҳиссам бор, деб ҳисоблайман. Чунки ҳар ким ўз ишини сидқидилдан бажариши керак”, дея жавоб берган.
21 — Анне Франк ва унинг синглиси 1945 йилда, озод бўлишларига бир ой вақт қолганда Берген-Белзен лагерида вафот этдилар. Бу ерда 50 мингга яқин одам нобуд бўлган. Лагер бўшатилгач, аскарлар бу ерда тарқалган термала касаллиги авжолиб кетмаслиги учун уни таг-туги билан ёқиб юборганлар.
22 — Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон аҳолиси тахминан 6.5 млн кишини ташкил қиларди. Жанглар кечаётган ҳудудлардан мамлакатимизга 1.5 миллион нафардан ортиқ киши кўчириб келинган ва уларнинг ҳаммасига бағрикенг юртдошларимиз ўзлари ҳам урушни бошидан кечираётганларига қарамай бор меҳрларини беришган. Ҳозирда Европа Иттифоқи аҳолиси 500 миллиондан ортиқ ва бу иттифоққа аъзо давлатлар дунёнинг энг ривожланган ва бой давлатлари ҳисобланади. Қизиғи бугунги кунда уруш ҳудудларидан қочиб бораётган 1.5 миллион қочоқ бу давлатлар учун шу қадар муаммо бўлмоқдаки, бу масала иттифоқнинг дарз кетишига ҳам сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
23 — Свастика қадимги диний рамз ҳисобланган. Бу санскрит тилидан келиб чиққан бўлиб, мазкур белги қадимги одамлар учун омад ва ҳосилдорликнинг рамзи саналган. Свастика тимсоли Юнонистон, Миср, Хитой, Ҳиндистон ва Ҳиндуийлик ибодатхоналарининг харобаларида учрайди.
24 — Француз хонандаси Эдит Пиаф уруш йилларида Германия ҳудудидаги ҳарбий асирлар лагерларида концертлар берган ва асирлар билан суратга тушган. Кейин бу суратлардан асирларнинг суратини қирқиб олиб, сохта ҳужжатлар орқали асирдаги французларга қочишда ёрдам берган.
25 — Урушгача Ленинград Совет Иттифоқининг йирик саноат марказларидан бири бўлган. Блокадага, ўлим, очлик ва кўпгина заводларнинг ёпилишига қарамасдан шаҳардаги корхоналар ишлашдан тўхтамаган.
26 — Мах Ҳеилигер сохта исм эди. Германия ундан Европада яҳудийлардан олинган пул, олтин ва қимматбаҳо тошларни сақлаш мақсадида банк ҳисобларини очиш учун фойдаланган.
27 — Кўплаб тарихчилар Сталинград (1942-1943) жангини нафақат тарихдаги энг қонли уруш (800 000-1,6 миллион киши ҳалок бўлган), балки Иккинчи жаҳон урушида Европада бурилиш нуқтаси бўлган тўқнашув деб ҳисоблайдилар.
28 — Иккинчи жаҳон уруши даврида инглизларнинг БАМ қисқартмаси — денгизда хизмат қилган аёл аскарлар учун, НАМ эса эркак аскарлар учун ишлатилган.
29 — Концентрацион лагерларда ўта оғир хасталикларга дучор бўлганлар озод қилинганларидан кейин, ҳаттоки Иттифоқ аскарлари томонидан ёрдам олсалар ҳам вафот этишган. Масалан, Берген-Белзендан озод қилинганидан сўнг 13000 маҳбус ҳалок бўлди. Дахауда омон қолган 33 минг нафар аҳолининг 2500 нафари озод қилинганидан кейин олти ҳафта ичида оламдан кўз юмган.
30 — Иккинчи жаҳон урушида нафақат бронепоездлар, балки бронедрезин — рельсда ҳаракатланувчи танксифат ўқотар қуроллардан ҳам фойдаланилган
31 — 1940-1945 йиллар давомида АҚШнинг мудофаа бюджети 1,9 млрд. АҚШ долларидан 59,8 млрд.гача ошиб кетган.
32 — Кўпчилик тарихчилар Иккинчи жаҳон уруши 1939 йилда Германия Полшага ҳужум қилганидан сўнг бошланганини тасдиқлашади. Бошқалари эса1931 йил 18-сентябрда Япония Манжурияга ҳужум қилган кун уруш бошланганини айтадилар. Баъзи олимлар эса Иккинчи жаҳон уруши аслида Биринчи жаҳон урушининг давоми эканини таъкидлайдилар.
33 — Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинград қамали пайтида ҳалок бўлган руслар (ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари) сони бутун уруш давомида ўлган америкалик ва инглиз аскарлари кўпроқ бўлган.
34 — Дунёда яратилган энг кучли артиллерия қуроли айнан иккинчи жаҳон урушида ишлатилган. Унинг бош конструктори эса Карл Беккер бўлиб, кейинчалик айнан ихтирочининг номи билан»Карл» дея аталган. Кўпинча русларга қарши ишлатилган катта замбарак 2,5 тоннали тўплар билан 5километр узоқликдаги нишонни пойлай оларди. Бундан ташқари қурол 2,5-3 метр қалинликдаги бетон деворларни йўқ қилиш имконига эга бўлган.
35 — Кўпгина яҳудийлар даҳшатли тиббий тажрибаларга дуч келишган. Масалан, нацист шифокорлар суякни даволаб бўлмайдиган даражага келиши учун уни неча марта синдириш кераклигини билмоқчи бўлишган ва бунинг учун яҳудийларнинг суякларини қайта ва қайта синдириб кўришган. Одамнинг бош чаноғидаги дўнглик қисмини топиш учун уни болға билан уриб чиқишган. Атмосфера босимининг танага таъсирини аниқлаш учун яна бир қатор даҳшатли тажрибалар ўтказилган. Бундан ташқари, маҳбуслар турли юқумли касалликлар билан зарарлантирилган, уларнинг қўллари ва оёқлари кесиб олинган, трансплантация тажрибалари учун мушакларини ҳам кесиб олганлар. Шунинг учун ҳам мазкур тажрибалардан бугунги кунда фойдаланиш аҳлоқий меъёрларга тўғри келмайди.
36 — Немис қуролли кучларининг сўзсиз капитуляцияси 7 май куни Франциянинг Реймс шаҳрида имзоланди. Германиянинг капитуляцияси марказий Европа вақти билан 8 май 23:01 да, Москва вақти билан эса 9 май 01:01 да кучга кирди.
37 — Иккинчи жаҳон урушида немислар илк марта жанговар самолётлар, жумладан «Мессершмитт Ме-262» дан фойдаланганлар. Бироқ, улар ҳарбий ҳаракатларга таъсир қила олмади, сабаби жанг майдонларига кечикиб етказилган эди.
38 — Иккинчи жаҳон уруши пайтида Японияда қоғоз ва ипак ёрдамида тўққиз мингта «ҳаво кемалари»ни ясаб чиқишган. Резинали ҳаво шарлари АмерикаҚўшма Штатларига портловчи ва пиёдаларга қарши бомбаларни етказиб бериши керак эди. 1000 дан зиёд пуфаклар Мичиган шаҳрига етиб келган. Ўша пайтда Орегон штатидаги пикникда бўлган олти америкалик (бешта бола ва битта ҳомиладор аёл) мана шу пуфаклар сабабли ўлим топган.
39 — Германия Миллий Социалистик Партиясининг асл қисқартмаси «Насос» кўринишида эди. «Нацист» сўзи эса бавар тилидаги сўздан келиб чиққан ва «фақат ўйловчи» деган маънони англатган. Мазкур сўз биринчи марта журналист Конрад Хайден (1901-1966) томонидан ишлатилган экан.
40 — Дунё бўйича қурбонлар сони 65 миллион кишини ташкил этади, шулардан 26 миллиони СССР фуқаролари, 500 000 нафари эса ватандошларимиз бўлган.
41 — Иккинчи жаҳон урушида денгиз ости кемаларида хизмат қилган 40 000 аскардан фақат 10 000 киши жангдан қайтиб келди.
42 — 1935-йили инглиз муҳандиси Роберт Уотсон-Уатт «душман самолётларини радио тўлқинлари ёрдамида йўқ қила оладиган» «ўлим нури»ни ишлаб чиқади. Унинг ихтирочи кейинчалик радар ҳамда радиолокацияга айланган.
43 — Иккинчи жаҳон урушидаги энг узоқ жанг — Атлантика учун олиб борилган кураш бўлиб, у 1939 йилдан 1945 йилгача давом этган.
44 — Ғалабага бағишлаб 1945 йилда ўтказилган парадда Йўлбарс номли ит аскарлар томонидан шинелда кўтарилган ҳолда олиб ўтилган. Йўлбарс уруш давомида 7468 мина ва 150 та снарядни зарарсизлантириб, минглаб аскарларни муқаррар ўлимдан сақлаб қолади. Уруш тугашига саноқли кунлар қолганда Йўлбарс оғир яраланади ва юролмай қолади. Шунда шахсан Сталиннинг ўзи шинелини ечиб беради ва итни кўтариб параддан ўтишга буйруқ беради.
45 — Немис сувости кемалари 2000 та иттифоқ кемаларини чўктириб юборган ва 781 денгиз ости кемасини йўқ қилган.
46 — Холокост (яҳудийларни оммавий таъқиб қилиш) пайтида 1,5 миллион бола нобуд бўлди. Уларнинг қарийб 1,2 миллион нафари яҳудий, ўн мингдан ортиғи сиганлар эди.
47 — Иккинчи жаҳон уруши пайтида 650 мингдан ортиқ жип машинаси ишлаб чиқарилган. Америка фабрикаларида 300 минг ҳарбий самолёт, 89 мингта танк, 3,000,000 та автомат ва 7 000 000 қурол тайёрланган эди.
48 — Улуғ Ватан урушидаги ҳар беш нафар немис аскарининг тўрттаси Шарқий фронтда ҳалок бўлган.
49 — Ҳаво кучлари Иккинчи жаҳон урушида қўшиннинг бир қисми бўлиб, ундан кейин ҳам қўшиннинг алоҳида бўлаги бўлмади.
50 — Иккинчи жаҳон уруши эса 1945 йилнинг 2 сентябрида Американинг линкорни “Миссури” бортида Япониянинг сўзсиз капитуляцияси ҳақидаги актнинг имзоланиши билан тугади.
51 — Иккинчи жаҳон уруши давридаги Сталинград жанги инсоният тарихидаги энг қонли тўқнашувлардан бири бўлди. 1942 йилнинг 17 июнидан 1943 йилнинг 2 февралига қадар давом этган бу жангда 470 минг Совет аскарлари ва 300 минг немис аскарлари ҳалок бўлди. Совет қўшинларининг бу жангдаги ғалабаси Совет Иттифоқининг сиёсий ва ҳарбий нуфузини оширди.
52 — Ленинград Блокадаси даврида турли ҳисобларга кўра, 600 мингдан 1,5 миллионгача инсон ҳалок бўлган. Уларнинг фақатгина 3% бомбардировка ва отишмалар қурбони бўлган, қолган 97%и очликдан ўлган.
53 — «Яҳудийларнинг рад этилиши» номли китобида Девид Вайман (1929) концентрацион лагерни бомбардимон қилишдан воз кечишга иттифоқчиларнинг яҳудийлар тақдирига бефарқлиги эмас, балки операцияни амалга оширишнинг иложи йўқлиги сабаб бўлгани ҳақида айтилади.
54 — 1945 йилнинг 30 апрел куни, Берлин Совет аскарлари билан қуршаб олинганда Адолф Гитлер рафиқаси Ева Браун билан биргаликда ўз жонига қасд қилишган. Уларнинг жасадларига бензин сепиб, ёқиб юборилган.
55 — Иккинчи жаҳон уруши Европанинг қудрати пасайишига олиб келди, жаҳон қудратининг маркази сифатида АҚШ ва Россия номи тилга олина бошланди. Бу Совуқ уруш ва ядровий асрнинг бошланиши учун шароитлар яратган сабаблардан бири эди.
56 — Иккинчи жаҳон урушининг тугаши 1945 йил 2 сентябрь санаси — Япониянинг Токио кўрфазидаги АҚШга тегишли «Миссури» ҳарбий кемасида таслим бўлганлик ҳақидаги ҳужжатни имзолаш ҳодисаси содир бўлган кунга тўғри келади.
57 — Иккинчи жаҳон урушида АҚШ ҳарбийлари орасида 600 000 яҳудий хизмат қилган. Уларнинг 35 мингдан зиёди ҳалок бўлди, яраланди, асир олинди ёки дараксиз кетди. 8000 га яқин яҳудий аскар жангда вафот этган. Энг ачинарлиси, яҳудий аскарлардан фақат иккитасигина урушдаги хизмати учун «Жасорат «медалига сазовор бўлган.
58 — Энола Гай номи (Боинг Б-29 Суперфортресс) Хиросима шаҳрига бомба ташлангач,машҳур бўлиб кетди. Нагасаки шаҳрига бомба ташлаган Боcксcар бомбардимончи самолёти эса оддий учувчи номи (Фредерик Бок шарафига) билан аталган эди.



Ўҳшаш маълумотлар

Амир Темур ҳақида қизиқарли малумотлар

Амир Темур — дунёда тарихида жуда катта ном қолдира олган буюк саркарда, Ўрта асрларнинг энг машҳур афсонавий қўмондони, улкан империя асосчиси, Темурийлар сулоласининг бош бўғини. 9-апрел куни Амир Темурнинг таввалуд куни юртимизда катта тантаналар...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Болаларда анемия ёки камқонлик сабаблари ва даволаш сирлари усуллари

Камқонлик – қонда гемоглобин миқдорининг нормадан паст бўлиши, энг кўп тарқалган патологиялардан бири. Кўпгина ёш оналар бу патология ҳақида яхши билишади, чунки уларнинг ҳар иккидан бири ушбу ҳолат билан ҳомиладорлик вақтида дуч келишган. Болаларда...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Йўқотилган бойлик - Турон йўлбарси

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида йўлбарсларни ҳимоя қилиш ишлари бошланган эди. Афсуски, жуда кеч....



Фикр қўшиш

Наверх