Амир Темур ҳақида қизиқарли малумотлар

Амир Темур ҳақида қизиқарли малумотлар

Амир Темур — дунёда тарихида жуда катта ном қолдира олган буюк саркарда, Ўрта асрларнинг энг машҳур афсонавий қўмондони, улкан империя асосчиси, Темурийлар сулоласининг бош бўғини. 9-апрел куни Амир Темурнинг таввалуд куни юртимизда катта тантаналар билан нишонланади. Биз ҳам ана шу муносабат билан сизга буюк аждодимиз ҳақидаги энг сара маълумотларни келтириб ўтамиз.
1 — Амир Темур ўзи ўтказган жангларнинг биронтасида ҳам, мағлуб бўлмаган.
2 — Темурийлар империяси, инсоният тарихида майдони бўйича 26-ўринда турадиган империя саналади.
3 — Тошкент шаҳридаги Темурийлар тарихи Давлат музейи 1996 йилда расман очилган.
4 — Турғун Файзиевнинг “Темурий маликалар” асарида ёзилишича, Амир Темур суюкли рафиқаси Сарой Мулк хонимдан фарзанд кўрмаган. Аммо Соҳибқирон ўз ўғли Шоҳруҳ Мирзо, суюкли набиралари Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғбек Мирзо ва бошқа мирзоларни Сарой Мулк хоним тарбиясига топширган.
5 — Айрим пайтда Темурга тегишли машҳур рубин тоши Лондонда, унинг қиличи эса Теҳрон музейида сақланади.
6 — Амир Темур Марказий Осиё тарихидаги қудратли, ўрта асрларда эса, минтақадаги энг йирик империяга асос солган.
7 — Темурнинг қарсақпай ёзувлари Санкт-Петербург шаҳрида, Эрмитажда сақланади.
8 — 1404 йилда Амир Темур 200 000 қўшин билан Хитойни ишғол қилиш учун йўлга отланган.
9 — 1405 йил 8 февралда соҳибқирон Амир Темур Ўтрорда вафот қилгач, Самарқанд тахтига унинг набираси ХалилСултон Мирзо (1384-1411) ўтирди.
10 — 1398-1399 йиллар давомида Амир темур Ҳиндистонга юриш қилган ва уни забт эта олган. Ўша пайтларда Темур қўшини таркиби 120 та ҳарбий филлар билан тўлдирган.
Амир Темур ордени 1996 йилда таъсис этилган
11 — Айни пайтда Шахрисабз, Самарқанд ва Тошкент ҳудудларида Амир Темур ҳайкаллари мавжуд.
13 — Амир Темурнинг ҳаёти давомидаги энг йирик уруш Ироқ сафарида бўлиб ўтган ва 7 йил давом этган. 1402 йилда Анқара ёнидаги жангда Усмонлилар ҳукмдори Боязид И устидан ғалаба қозонган Амир Темур уни асирликка олади. Бу эса Усмонлилар империясининг емирилишига сабаб бўлади. Ғалаба натижасида Кичик Осиё ҳам қўлга олинган, бунинг муносабати билан эса Амир Темурга Англия, Франция ва Кастилия қироллари томонидан табрикномалар келган. Кастилия элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Самарқандга ташриф буюриб,бу ҳақида бутун бошли китоб ҳам ёзган.
14 — У асос солган давлат Марказий Осиё минтақасида расмий ном олган сўнгги империядир.
15 — Амир Темур забт этишга муваффақ бўлган ҳудудлар умумий майдони 4.6 миллион километр квадратга тенгдир.
16 — 1941-йил 20-июнда Амир Темур қабри очилади ва икки кун ўтгач Германийа СССРга ҳужум қилади. Шундан сўнг, одамлар орасида Темур қабрининг очилиши туфайли уруш бошланди, деган гап сўзлар тарқалади. Лекин фашистлар Совет Иттифоқига ҳужум қилиш режасини анча олдин тузиб қўйган эди. Иккинчи Жаҳон урушининг бошланишини Амир Темур қабрининг очилиши билан боғлайдиганлар жуда кўп. Бу ҳақда катта илмий мақолалар, ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар ҳам тайёрланган. Темур қабридан олинган бош суяк парчалари ўз жойига қайтарилгач, уруш барҳам топган, деган тахминлар ҳам бор.
17 — Амир Темурнинг 1395 йилда Тўхтамишхон устидан қозонган ғалабаси русларнинг муғуллар зулмидан озод бўлишини 200 йилга тезлаштирган.
18 — Амир Темур шатранж (шахмат) ўйинининг ашаддий ишқибози бўлган.
19 — Машҳур Тож Маҳал мақбараси 17 асрда Темур авлоди бўлмиш — Темурийзода Шохжаҳон томонидан қурилган.
20 — Темурнинг ўлими сабабли Хитой жанги амалга ошмай қолган. Уни Самарқандга, Гўри Амир мақбарасига дафн қилганлар.
22 — Амир Темурнинг «Таржимаи ҳол»ида айтилишича, ҳаёти мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қилиб, уларга доимо амал қилган: Яратган, тафаккур, қилич, иймон ва китоб (битик)дир.
Амир Темур қўшинларининг сони 200 минггача етган
23 — Тарихчи Сарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома» китобида ёзилишича, Амир Темур ҳатто Москвани ҳам бўйсиндирган.
24 — Форслар Амир Темурни оёғидаги нуқсонига ишора билан “Темурланг” деб аташган. Шундай қилиб Ғарбда ҳам у “Тамберлейн”, яъни “Оқсоқ Темур” номи билан танилган.
25 — 1402 – йил Анқара жангида қилган ғалабаси туфайли Европа ҳалоскори таърифига сазовор бўлади.
26 — Минг йиллик тарихга эга Самарқанддаги обидаларнинг аксари, Амир Темурнинг авлодлари томонидан қурилган.
27 — Амир Темур 6 аср ҳукм сурган Усмонийлар империясига юриш қилиб, тору-мор қилган ягона Марказий Осиё вакилидир.
28 — 1405-йилнинг 18-февралида Соҳибқирон Амир Темур Ўтрорда вафот этгач, Самарқанд тахтига унинг набираси Халил Султон Мирзо ўтиради. Ибн Арабшоҳнинг берган маълумотига кўра, Халил Султон Мирзонинг хотини Шод Мулк бегим 1408-йилда Сарой Мулк хонимни заҳарлаб ўлдирган.
29 — Амир Темур кўплаб манбаларда келтирилганидек Кешда туғилмаган. У аслида Кеш яқинидаги Ҳўжа Илғор қишлоғида туғилган.
30 — Темур авлодларидан яна бири – Бобур эса Ҳиндистонни забт этиб, буюк империяга асос солган.
31 — 20 йил давомида Усмонли султонлари қўлга кирита олмаган Смирна қалъасини Амир Темур 2 ҳафта ичида ишғол этган.
32 — Амир Темурнинг тўлиқ исми — Темур ибн Тарағай Барлос бўлган, тарихий асарларда эса уни Тамерлан номи билан тилга олишади.
33 — Буюк империя асосчиси кўплаб мамлакатлар, жумладан Византия, Англия, Франция, Кастилия, Хитой, Миср каби давлатлар билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйган. Амир Темур томонидан Франция қироли Карл ВИ мактубнинг асл нусхаси ҳамон сақланиб қолган.



Ўҳшаш маълумотлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Ҳомиладорликда бош оғриши – сабаблари ва даволаш йўллари

Ҳомиладорликда бош оғриши (сефалгия) билан 40 % га яқин бўлажак оналар дуч келишади. Сефалгия белгилари ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида бошланиши табиий ҳолат, лекин ҳомиладорликнинг кейинги босқичларида бош оғриғи тез-тез такрорланиб туриши...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх