Тушда пешона курса нима булади

ПEШОНА (ПEШОНИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пешона одам учун қадру эътибор бўлади, чунки у Аллоҳ учун сажда қиладиган жойдир. Баъзиларнинг айтишича, пешона ўз аҳли оиласидан бўлган фарзанд бўлиб, бадавлат бўлади. Агар пешонада бир нишона (белги) борлигини кўрса, пешона соҳибининг поклик, диндорлик ва парҳезгарликда машҳур бўлишини билдиради.


Агар кимдир унинг пешонасига заҳм етказганини ва ундан қон равон бўлганини кўрса, обрў ва эътибори зиёда бўлишига далилдир. Агар пешонаси кичик бўлиб қолганини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Агар тушида пешонасининг бошқача бўлиб қолганини кўрса, унга зиён етишига далилдир. Агар пешонасидан мўй ўсиб чиққанини кўрса, қарздор бўлишини билдиради. Агар ўша мўйниш қизил ёки оқ эканини кўрса, қарздорлиги аёл сабабли бўлишини билдиради. Агар пешонасида шиш борлигини кўрса, моли зиёда бўлишини билдиради.

Агар пешонасидан илон, чаён ёки бошқа бирор нарсанинг чаққанини кўрса, шу чаққан нарсанинг микдорига қараб, душманлардан зиён ва зарар тортишига далилдир. Агар ҳар ким пешонасида битта кўз борлигини кўрса, оилавий иитда фикрга толишига далилдир. Агар пешонасида кўпгина кўзлар борлигини кўрса, ўз ишларининг яхшиланиши учун тафаккурда бўлишин билдиради. Агар пешонасида яшил хат ёзилганини кўрса, уни оиласида олим ва парҳезгар фарзанд туғилишига далилдир. Агар пешонасида раҳмат ояти ёзилганини кўрса, ишларнинг оқибати соз бўлишини билдиради. Агар пешонасида азоб ояти ёзилган бўлса, ишларининг оқибати ёмон бўлишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги пешона олти нарсага далилдир: обрў-эътиборга; иззат ва улуғликка; бадавлат фарзандга; хуш ҳаётга; раҳбарликка; саҳоват ва яхшиликка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...

Тушда фарж (аёл киши жинсий азоси) курса нима булади

ФАРЖ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, эркак киши тушида аёлларники каби фаржи борлигини кўрса, хор ва бечора бўлишига далилдйр. Агар бир киши у билан жимо (жинсий алоқа) қилганини кўрса, ўша одам ҳожатини чиқаришига далилдир. Агар иккита хотин...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх