
Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига боғлиқ ҳам эмас. Шунинг учун боланинг дунёга келиши мўъжизадир.
Шундай бўлса
ҳам туғилажак фарзанднинг ўғил жинсида бўлиш эҳтимолини оширувчи бир
қатор усуллар бор, улар халқ табобатида ҳам замонавий тиббиётда ҳам ўз аксини
топган. Туғилажак фарзанд жинси бир неча омилларга боғлиқ:
Юқорида
санаб ўтилган омилларнинг биринчи 4 таси ҳақида қуйида батафсил
маълумот берамиз. ЭКО усули эса фарзанд жинсини белгилашнинг энг ишонарли
усули ҳисоблансада, бир қатор камчиликлари бор, масалан:
ЭКО усули ўтказиш қиммат;
Кўпинча бепуштлик диагнози қўйилганда ўтказилади;
Муолажадан олдин аёл киши
узоқ муддатли гормонтерапия қабул қилади.
Бундан ташқари ўғил фарзанд кўриш учун кучли истак ва психологик кайфият ҳам катта аҳамиятга эга. Инсон фарзанд кўришни режалаштиришдан олдин кўпроқ ўғил болалар расмини кўриши, ҳаёлида ўғил фарзандли бўлганини тасаввур этиши, ичида ният қилиши туғилажак фарзанд ўғил жинсида бўлишини таъминлаши мумкин.
Овуляцияга асосланиб ўғил фарзанд кўриш усули
Бу усул билан
туғилажак фарзанднинг ўғил бола бўлишида, мактаб дарсликларида ўқиган биологияни эслаймиз,
яъни аёл генотипи ХХ хромосомалардан, эркак генотипи эса ХЙ хромосомалар
билан белгиланади. Бошқача қилиб айтганда ўғил бола бўлиши учун эркаклик
хромосомаси, яъни Й хромосома керак бўлади.
Аёл киши
фақатгина Х хромосомани ўзида сақлайди, эркак киши эса Х ва Й хромосомани.
Фарзанднинг жинси эркак сперматозоидининг қайси бири тухум ҳужайрани уруғлантирганлиги билан
белгиланади: Х хромосомали сперматозоид ёки
Й хромосомали сперматозоид.
Фарзанд ўғил
бўлиши учун Й хромосомали сперматозоид тухум ҳужайрани уруғлантириши керак.
Бунга эришиш учун қуйидаги ҳолатларни эътиборга олиш лозим:
Й хромосомали сперматозоид ҳаракатланиш тезлиги Х хромосомали сперматозоид тезлигидан кўпроқ;
Й хромосомали сперматозоидлар Х хромосомали сперматозоидларга қараганда кам яшовчан. Х хромосома сақлаган сперматозоид кўпроқ муддат сақланади;
Сперматозоидлар кислотали муҳитда нобуд бўлади, ишқорий муҳитда эса уларнинг активлик даражаси ортиб кетади;
Тухум
ҳужайра уруғланишга ҳар ойда бир марта тайёр бўлади. Бу
эса ҳайз сиклининг овуляция даврига тўғри келиб, 16-48 соат
давом этади (баъзи ҳолларда бир ойда икки марта ҳам
овуляция кузатилиши мумкин).
Юқоридаги
фактларни инобатга олиб, ўғил фарзанд кўриш учун қуйидаги чора
тадбирларни ўтказиш керак:
Овуляция
кунини максимал даражада аниқлаб, шу кунда қўшилиш керак. Бунинг учун
махсус тест ҳам бор, масалан базал ҳароратни ўлчаш ёки УТТ (УЗИ) текшируви
орқали овуляция кунини
аниқлаш. Сиздан талаб қилинадиган нарса ҳайз сиклининг
даврларини аниқлаштириб олишдир;
Жинсий алоқа
овуляция кунида бўлиши керак. Й хромосома сақловчи сперматозоидлар
яшовчалик қобилияти паст бўлгани учун тухум ҳужайра уруғланишга тайёр
бўлиши керак. Бунда Й хромосома сақловчи сперматозоидларнинг ҳаракатланиш
тезлиги юқори бўлганлиги сабабли тухум ҳужайрани уруғлантириш эҳтимоли
юқори бўлади;
Овуляция
кунидан 2-3 кун олдин жинсий алоқага киришиш керак эмас. Чунки Х
хромосомалар яшовчан бўлганлиги сабабли, қинга тушган сперматозоидлар
тухум ҳужайрани кутиб туради;
Жинсий алоқа
вақтида ҳолатни ҳам инобатга олиш лозим. Бунда ҳолат “чуқур кириб
бориш” позасида бўлиши (эркак кишининг орқа тарафдалиги)
сперматозоидларнинг тухум ҳужайрага кириб боришини осонлаштиради;
Овуляция
вақтигача узоқ муддат жинсий алоқадан сақланманг. Чунки Х хромосомалар
яшовчан бўлганлиги сабабли Й хромосомалар миқдори камайган бўлади;
Кислота-ишқорий муҳит
балансини сақланг. Кислотали муҳит кучайиб кетган соҳадан фақатгина яшовчан
сперматозоидлар ўта олади, бу Х хромосомаларнинг тухум ҳужайрага етиб бориш
даражаси юқори деганидир. Қиннинг pH муҳитини аниқлашда
гинекологлар ёрдам бера олади ва муҳитда кислоталилик даражаси ошган бўлса
даво муолажалари ўтказиши ҳам мумкин;
Шуни ҳам
инобатга олиш керак, овуляция вақтида pH кўрсаткич
сперматозоидлар учун қулай шароитда яъни ишқорий муҳитда бўлади.
Ўғил кўриш учун парҳез
Бундан
ташқари ўғил фарзанд кўриш истагида бўлганлар овқатланиш рационини ҳам
ўзгартиришлари зарур. Бунда ишқорий муҳитни
оширувчи маҳсулотлар истеъмолини кўпайтириш керак, масалан:
Писта, бодом;
Қуритилган хурмо (финики);
Шафтоли;
Лимон;
Кабачки;
Қовоқ;
Дуккакли маҳсулотлар;
Шпинат.
Бола жинсини қўшилиш вақтига қараб белгилаш
Албатта,
барча инсонлар аниқ бир кунда ўғил фарзанд ёки қиз фарзанд кўриш имкони
бўлишини истаган бўлар эдилар. Аммо, бу объектив сабабларга кўра мавжуд бўла
олмайди: чунки овуляция муддатининг ўзгариб туриши,
қиндаги pH муҳит ўзгарувчанлиги, сперматозоидларнинг яшовчанлиги
ва ҳаракатланиш тезлиги фарқланиши каби омиллар мавжуд. Шундай бўлса ҳам ўғил
фарзанд туғилиш эҳтимоли қуйидаги ҳолларда ошиши мумкин:
Овуляция вақтига яқин
кунларда қўшилиш, фарзанднинг ўғил жинсида бўлишини таъминлайди;
Овуляция давридан бошқа
пайтларда қўшилиш қиз фарзанд кўриш эҳтимолини ошириб юборади.
Ҳайз сиклининг
овуляция даври, сиклнинг 14 кунига тўғри келишини инобатга
олиб, жуфтингиз билан қўшилиш ва туғиладиган фарзанднинг ўғил
жинсида бўлиши эҳтимолини оширувчи кунлар 14, 13, 12 ёки 11 кунлардир.
Овуляция
кунини аниқлаш усуллари ҳақида мана бу мақола орқали батафсил маълумот олинг: Овуляция ва ҳомиладорлик
(Овуляция ҳақида барча зарур маълумотлар)
28 кун давом
этадиган ҳайз сиклига эга аёллар учун, туғиладиган фарзанд жинсини
эҳтимолий аниқлаш мақсадида Будянский усули бор. Бу усулнинг
механизми: аёлнинг ўзи туғилиши учун, унинг ота оналари қайси кунда қўшилишган,
шуни билиб олиб ўзингизда қўшилиш кунингизни белгиласангиз ҳам бўлади.
Яъни ҳайз сиклининг икки тури бор: тоқ ва жуфт. Бўлажак она
фарзандининг жинси анян ҳайз сиклининг жуфт ёки тоқлигига боғлиқ.
Агар сиз ўзингиз жуфт сиклда (яъни онангиз жуфт сиклда) туғилган бўлсангиз, сиздан туғиладиган фарзанд: жинсий алоқанинг жуфт сиклда бўлса – қиз, тоқ сиклда – ўғил бола туғилиш эҳтимоли бор;
Агар сиз ўзинингиз тоқ сиклда (яъни онангиз тоқ сиклда) туғилган бўлсангиз, сиздан туғиладиган фарзанд: жинсий алоқанинг жуфт сиклида бўлса – ўғил, тоқ сиклда бўлса – қиз туғилиш эҳтимоли бор.
Бундай
усулни қўллаш учун қуйидагиларни билиб олишингиз керак:
Аёлнинг ўзи туғилган сиклини аниқлаб олиши керак. Бунинг учун туғилган санангиздан 266 кунни айиришингиз (38 ҳафта) керак;
Жадвал ёрдамида ўзингизни текшириб олинг.
Тоқ йил Ҳайз ойлари Жуфт йил
Тип Тип
Тоқ 1 январ – 28 январ Жуфт
Жуфт 29 январ – 25 феврал Тоқ
Тоқ 26 феврал – 25 март Жуфт
Жуфт 26 март – 22 апрел Тоқ
Тоқ 23 апрел – 20 май Жуфт
Жуфт 21 май – 17 июн Тоқ
Тоқ 18 июн – 15 июл Жуфт
Жуфт 16 июл – 12 август Тоқ
Тоқ 13 август – 9 сентябрь Жуфт
Жуфт 10 сентябрь – 7 октябрь Тоқ
Тоқ 8 октябрь – 4 ноябрь Жуфт
Жуфт 5 ноябрь – 2 декабрь Тоқ
Тоқ 3 декабрь – 31 декабрь Жуфт
Масалан, аёл кишининг туғилган санаси 10-август 1987-йилда бўлса, унинг ўзи дунёга келиши учун қўшилишган вақт 15.11.1986-йилга тўғри келади (бу эса жуфт йил). Энди пастдаги жадвалга қараймиз ва бунда аёл жуфт йил устуни остидан 15-ноябрга тўғри келадиган сиклни топамиз, демак ушбу аёл – “тоқ” типига киради.
Ўғил фарзандни
режалаштираётган бўлсангиз, агар ўзингиз “тоқ” типига мансуб бўлсангиз –
жуфт сиклни топинг, агар сиз “жуфт” типдаги аёл бўлсангиз, унда “тоқ” сиклни
топинг.
Бу усул
аёлнинг ўзининг туғилган муддати ўзига хос бўлса – муддатидан аввал ёки
кеч туғилганда, ҳайз сиклининг чўзилиши ёки камайишида самарасиз бўлади.
Ўғил фарзанд кўриш календари
Қадимги
Хитой ва Япон халқининг фарзанд дунёга келишида, ойнинг кириши ва
чиқишига асосланиб, фарзанд жинсини белгилаш учун маълум бир кунларни
ҳисоблаб чиқишган. Албатта буларнинг барчаси эҳтимолий назариялардир.
Хитой календари
Хитойда
тузилган тақвим бўйича нафақат фарзанд жинси, балки унинг соғломлик даражаси
ҳам белгиланган. Улар қайд этишича фарзанд жинси ой куни ва
аёлнинг ёшига боғлиқ бўлар экан. Айнан шу кунларда, эркакларнинг Х ва Й
хромосомаларидан бирини тухум ҳужайра “танлаш” имконияти юқори бўлар
экан.
Ўғил
фарзанд кўриш учун авваламбор аёл киши, ўзининг ой ёшини аниқлаб олиши
керак. Бу эса оддий саналардан фарқ қилади.
Шарқ
мамлакатларида эндигина дунёга келган фарзанд бир ёшга кирган ҳисобланади,
чунки она қорнида ҳам боланинг ўсиши ва ривожланиши кечган бўлади.
Усулнинг
механизми:
Аёл ёши туғилган кундан
бошлаб эмас, унинг ота-онаси қўшилган санадан бошлаб белгиланади;
Аёлнинг ёши унинг туғилган
кунида эмас, балки ой календари бўйича келган Хитой янги йилидан кейин
1 ёшга ошади;
Масалан,
1987-йил август ойида туғилган аёлнинг “ой ёши”ни аниқлаш:
Ота-онасининг қўшилган сана: 1986-йил – 0 ёш;
Хитой янги йили 1987-йилда: 29-январ – 1 ёшу 1 ой;
Туғилган ойи: 1987-йил августда – 1 ёшу 9 ой (яхлитлаганда аёл 2 ёшда);
Хитой янги йили 1988-йилда: 17-феврал – 3 ёш;
Хитой янги йили 2016-йилда: 8-феврал – 31 ёш.
Шундай қилиб аёлнинг 2016-йилдаги пасспорт бўйича ёши 28 да, унинг ой ёши эса 31 да.
Она
ёши Ҳомиладорлик бошланган ой
Ян Фев Мар Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек
18 Қ Ў Қ Ў Ў Ў Ў Ў Ў Ў Ў Ў
19 Ў Қ Ў Қ Ў Қ Ў Қ Ў Қ Ў Қ
20 Қ Ў Қ Ў Ў Ў Ў Ў Ў Қ Ў Ў
21 Ў Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ
22 Қ Ў Ў Қ Ў Қ Қ Ў Қ Қ Қ Қ
23 Ў Ў Қ Ў Ў Қ Ў Қ Ў Ў Ў Қ
24 Ў Қ Ў Ў Қ Ў Ў Қ Қ Қ Қ Қ
25 Қ Ў Ў Қ Қ Ў Қ Ў Ў Ў Ў Ў
26 Ў Қ Ў Қ Қ Ў Қ Ў Қ Қ Қ Қ
27 Қ Ў Қ Ў Қ Қ Ў Ў Ў Ў Қ Ў
28 Ў Қ Ў Қ Қ Қ Ў Ў Ў Ў Қ Қ
29 Қ Ў Қ Қ Ў Ў Қ Қ Қ Ў Ў Ў
30 Ў Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Ў Ў
31 Ў Қ Ў Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Ў
32 Ў Қ Ў Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Ў
33 Қ Ў Қ Ў Қ Қ Қ Ў Қ Қ Қ Ў
34 Қ Қ Ў Қ Қ Қ Қ Қ Қ Қ Ў Ў
35 Ў Қ Қ Ў Қ Қ Қ Ў Қ Қ Ў Ў
36 Ў Қ Ў Ў Ў Қ Ў Ў Қ Қ Қ Қ
37 Қ Қ Ў Қ Қ Қ Ў Қ Ў Ў Қ Ў
38 Ў Ў Қ Қ Ў Қ Қ Ў Қ Қ Ў Қ
39 Қ Қ Ў Қ Қ Қ Ў Қ Ў Ў Қ Ў
40 Ў Ў Ў Қ Ў Қ Ў Қ Ў Қ Қ Ў
41 Қ Қ Ў Қ Ў Ў Қ Қ Ў Қ Ў Ў
42 Ў Қ Қ Ў Ў Ў Ў Ў Қ Ў Қ Ў
43 Қ Ў Қ Қ Ў Ў Ў Қ Қ Қ Ў Ў
44 Ў Қ Қ Қ Ў Қ Ў Ў Қ Ў Қ Ў
45 Қ Ў Ў Қ Қ Қ Ў Қ Ў Қ Ў Ў
Шоw море
Ў — ўғил
Қ — қиз
Юқоридаги
жадавал асосида сиз учун, ўғил фарзанд эҳтимоли юқори бўлган “ой кунлари”
1, 3 ва 12 ойлардир. Бу январ (1), март (3) ва декабрь (12) оялари дегани
эмас, ой календари бўйича ҳисобланганда 1, 3 ва 12-ойлар маъносида. Масалан,
2016-йилда Хитой янги йили 8-февралда бошланган бўлса, 1-ой феврал, 3-ой эса
апрелга тўгри келади, 12- ой эса январга тўғри келади.
Қайси кунларда ўғил фарзанд кўриш эҳтимоли юқори?
Қадимги
Хитой табобатида туғилажак фарзанднинг жинсини ўғил ёки қиз эканлигини
белгилашнинг эҳтимолий яна бир усули бор. Бунда аёл кишининг ёши – жуфт
ёки тоқлиги инобатга олинади.
Масалан:
28 ёшли аёл – жуфт ёшда. У учун ўғил фарзанда кўриш имконияти, тоқ ойларда юқори бўлади: 1, 3, 5, 7, 9 ва 11.
25 ёшли аёл – тоқ ёшда. У учун ўғил фарзанд кўриш имконияти жуфт ойларда юқори бўлади: 2, 4, 6, 8, 10 ва 12.
Фарзанд жинсини аниқлаш учун япон жадвали
Яна
бир қадим шарқий мамлакат Япония ҳам ўзининг фарзанд кўриш
календари билан машхур. Японларнинг бошқа мамлакатлардан фарқи, улар
туғилажак фарзанднинг қандай жинсда бўлишида отанинг ҳам ўрнини муҳим
ҳисоблашади. Бунда ота-онанинг туғилган санасига асосланиб, ўғил ёки қиз
фарзанд кўриш учун энг қулай бўлган вақт белгиланади, яъни Х ва Й
хромосоманинг энг актив даврларини ҳисобга олиб.
Ўғил
фарзанд кўриш учун:
И.
Қуйидаги жадвалдан аёлнинг туғилган ойини танланг;
Кейин эркакнинг туғилган ойини танланг;
Тўғри чизиқлар кесишмасида (горизонтал ва вертикал) мос келувчи рақамни топинг;
Ушбу рақамни эслаб қолинг
Масалан, аёл киши август ойида туғилган, эркак киши эса сентябрда. Жадвал бўйича бундай ҳолатга тўғри келадиган сон 12.
Онанинг туғилган ойи Отанинг туғилган ойи
ян фев мар апр май июн июл авг сен окт ной дек
ян 1 5 9 1 5 9 1 5 9 1 5 9
фев 10 2 6 10 2 6 10 2 6 10 2 6
мар 7 11 3 7 11 3 7 11 3 7 11 3
апр 4 8 12 4 8 12 4 8 12 4 8 12
май 1 5 9 1 5 9 1 5 9 1 5 9
июн 10 2 6 10 2 6 10 2 6 10 2 6
июл 7 11 3 7 11 3 7 11 3 7 11 3
авг 4 8 12 4 8 12 4 8 12 4 8 12
сен 1 5 9 1 5 9 1 5 9 1 5 9
окт 10 2 6 10 2 6 10 2 6 10 2 6
ной 7 11 3 7 11 3 7 11 3 7 11 3
дек 4 8 12 4 8 12 4 8 12 4 8 12
Шоw море
ИИ.
Энди
иккинчи жадвалга ўтамиз:
Биринчи жадвалда мос келган рақамни иккинчи жадвалдаги устунлардан қидириб топамиз.
Кейин вертикал равишда мос келувчи ойлар мисолида кўриб чиқамиз.
Масалан, юқоридаги ҳолатда (12) ўғил фарзанд кўриш учун имконияти юқори бўлган ойлар – март ойи (X.lar сони ўғил бола тарафда жуда кўп), бироз кам имконият – июлда, сентябрь-октябрь ойларида ҳам ўғил фарзанд кўриш эҳтимоли ҳам бор.
Қон янгиланиши бўйича ўғил фарзанд кўришни аниқлаш
Фарзанд
жинсини эҳтимолий белгилашнинг яна бир усули, организмда қоннинг бутунлай
янгиланиш муддатидан келиб чиқиб, қўшилишдир. Инсон организмида қон: эркакларда
– ҳар 4 йилда, аёлларда – ҳар 3 йилда бутунлай янгиланиб туради.
Ўғил
фарзанд кўриш учун ота қони, она қонидан кечроқ янгиланган бўлиши керак.
Қуйидаги жадвалда инсон балоғат ёшидан бошлаб янги қон қачон ҳосил бўлиши
кўрсатилган. Жадвал ёрдамида сизда ва жуфтингизда охирги марта
қачон қон янгиланганлигини билиб олишингиз мумкин.
Мисол учун,
ушбу ҳолатда аёл киши 26 ёшга кирган, эркак киши эса 30 ёшда.
Жадвалдан
ёшга яқин бўлган сонни топамиз. Бунда аёл учун 24, эркак учун эса 28
ёш тўғри келади.
Ҳозирги ёш
ва қон янгиланган ёш фарқини топамиз. Мисол учун, 26-24=2 аёл
киши учун, 30-28=2 эркак киши учун, демак ҳар икки жинс вакилларида
ҳам қони 2 йил олдин янгиланган.
Қайси жинс
вакилларида фарқ кам бўлса, туғилажак фарзанд жинси ҳам шундай бўлиш
эҳтимоли бор. Агар юқоридаги ҳолат каби фарқлар тенг бўлиб қолса, унда аниқ
ойлар ҳам рол ўйнайди.
Мисол учун,
аёл киши ҳозир 26 ёш ва 3 ой, эркак киши эса 30 ёш ва 11 ой. Кўриниб
турибдики аёл кишининг қони кечроқ янгиланган (2 йил 3 ой олдин), эркак
киши қони эса эртароқ (2 йил 11 ой). Демак фарзанд жинси – қиз бўлиш
эҳтимоли юқорироқ.
Қуйида қон
янгиланиши бўйича фарзанд жинсини аниқлашни осонлаштириш учун
соддалаштирилган ҳолатда жадвал тақдим этамиз.
Бу жадвалдан аёлнинг ёшини танланг;
Кейин эркакнинг ёшини танланг;
Ва тўғри чизиқлар кесишмасида (горизонтал ва вертикал) мос келувчи жинсни аниқланг. ( М (ўғил) / Д (қиз) )
Агар ўғил
кўриш истагида бўлсангиз, юқоридаги каби сизнинг қонингиз янги бўлса,
эрингизнинг кейинги қон янгиланиш сиклини кутинг.
Мисол
учун: юқоридаги ҳолатда ўғил фарзанд кўриш имкониятини
ошириш учун, 2 йил кутиш керак бўлади. Бунда эркак киши
32 га киради ва қони янгиланади.
Бу усулдан
фойдаланаётганда бир қатор ҳолатларга эътибор қаратиш зарур:
Агар қон йўқотишлар, операциялар, туғруқлар, ҳомила ташлаш ҳолатлари кузатилган бўлса, ҳисоблашни шу вақтдан бошлаш керак;
Агар аёл резус манфий қон гуруҳига мансуб бўлса, бундай ҳолатда фарзанд жинси қон янгиланиши вақтлироқ кузатилган жинс вакилиники каби бўлиш эҳтимоли юқори (яъни юқоридагининг тескариси);
Агар қон янгиланиш вақти иккала жинс вакилларида ҳам бир хил чиқса, эгизаклар туғилиш эҳтимоли бор.
Бу усулнинг
ҳеч қандай илмий жиҳатдан исботланган ҳолатлари йўқ, лекин усулдан
фойдаланган айрим жуфтликлар унинг самараси ҳақида ижобий фикр билдиришган.
Қон гуруҳи ва резус-омил
Қуйидаги
усул ота-онанинг қон гуруҳи ва резус омилига асосланади. Бунда жадвалнинг
кесишмасида олинган натижа жуфтликларда қай бир жинсдаги фарзанд дунёга
келиши эҳтимоли кўпроқ бўлишини акс эттиради.
Ота-оналарниг ўғил ёки қиз фарзандли ҳомиладорликка эришишларининг имконияти 50/50 ҳисобланади.
Қон гуруҳи Отанинг
Онанинг И ИИ ИИИ ИВ
И Қиз Ўғил Қиз Ўғил
ИИ Ўғил Қиз Ўғил Қиз
ИИИ Қиз Ўғил Ўғил Ўғил
ИВ Ўғил Қиз Ўғил Ўғил
Резус-омил Отанинг
Онанинг + —
— Қиз Ўғил
+ Ўғил Қиз
Ўғил кўриш калькулятори
Интернет
оламидан бир неча онлайн калькуляторлар топса бўлади, уларга туғилган
кунингиз, қон гуруҳингиз, ҳайз сиклининг муддати ва шунга ўхшаш
маълумотлар киритсангиз, улар сизга ўғил фарзанд кўриш имконияти қачон
юқори бўлишини тахмин қилиб беришади.
Шундай бўлса
ҳам бу калькуляторларда ҳеч қандай янги механизм йўқ, уларнинг барчаси
юқорида санаб ўтилган усулларнинг алгоритми холос.
Юқорида
санаб ўтилган усуллардан ташқари, халқ томонидан ўйлаб топилган айрим
маълумотлар ҳам ўғил фарзанд туғилиш эҳтимолини ошириши мумкин:
Осмонда янги ой чиққан бўлиши;
Агар жинсий алоқа душанба, сешанба, пайшанба ёки шанба кунлари бажарилса яхшироқ бўлади;
Аёл киши боши шимол тарафда бўлиши;
Эркак киши активроқ бўлиши;
Қўшилишдан олдин гўшт, картошка, қўзиқорин, қуритилган хурмо, ҳамда калийга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш, сут маҳсулотларидан эса чекланиш зарур.
Ёдда тутинг, фарзанднинг қиз ёки ўғил бўлиши тўлақонли инсон хоҳишига боғлиқ эмас, шунчаки берилган фарзанд каби неъматдан қувониш ва унинг қадрига етиш керак. Агар жуда ҳам истаётган бўлсангиз яна бир бор уриниб кўринг. Саломат бўлинг!