Спирал қўйдириш зарарлими?

Спирал қўйдириш зарарлими?

Битта болам бор. Ҳомиладорликдан сақланиш учун спирал қўйдирганман. Ҳидли ажралма безовта қилгани боис даволандим. Ҳозир аҳволим яхши. Бироқ ҳайз сиклим тикланганича йўқ. Икки кун келиб, икки-уч кун тўхтаб қолади. Сўнг етти кунга чўзилиб кетади. Жинсий алоқа вақти ҳам остимда ачишиш сезилаяпти. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?

Нилуфар Бўстонова, акушер-гинеколог:
Спирал таъсирида турли безовталиклар юзага келиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда шундай бўлаётганга ўхшайди. Шифокорга учраб, спирални олдиринг-да, 3-6 ой давомида ҳомиладорликдан сақловчи дори ичинг. Бу вақтда жинсий аъзолар шамоллаши, ажралмалар ва бошқа безовталикларга қарши муолажа олишингиз мумкин. Спирал қўйдирган ҳар бир аёл соғлиғига аҳамият бериши лозим. Вақти-вақти билан турли маз, суртма ва шамчалардан фойдаланиб туриш тавсия этилади.



Ўҳшаш маълумотлар

Аёл оргазми ҳақида

Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....

Жинсий алоқа вақтида оғриқ ва ачишиш сабаблари

Жинсий алоқа вақтида нохушликлар, айниқса, оғриқ кўп урологик касалликларда кузатилади. Жинсий алоқада оғриқ турлича намоён бўлиши мумкин ва оғриқ турли жойларда кузатилиш ҳам мумкин. Оғриқ қорин пастида, оралиқ ёки таносил аъзолари соҳасида, чов...

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Чимилдиқ. Биринчи жинсий алоқа. Ёш жуфтликлар учун зарур тавсиялар

Ҳар бир эркак ва аёлнинг ҳаётида юз берадиган биринчи жинсий алоқа айнан чимилдиқ ичида бўлишини маданиятимиз, урф-одатимиз тақазо этади. Умуман олганда чимилдиққа кириш бахтига мушарраф бўлганлар бор, бўлмаганлар ҳам бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам илк...

Аёлларда жинсий майл бузилишлари ҳақида

Фригидлик — аёлларда жинсий майлнинг сусайишидир. Бу эркак ва аёл ўртасида оила мустаҳкамлигини сақловчи муҳим омилни йўққа чиқариши мумкин. Бугун саҳифамизда аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва аксинча жинсий майлнинг ҳаддан ортиши...



Фикр қўшиш

Наверх