(БОНГИ НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, мўъмин, солиҳ ва покдоман ҳар бир банда маълум ва таниш томондан азон овозини эшица ёки ўзи азон айтаётганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин: улар сен сари пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар (Ҳаж сураси, 27-оят). Агар азон овозини нотаниш ва номаълум томондан келаётганини эшица, бир номаъқул ва ёқимсиз одамлар гуруҳининг ўз олдига келишига далилдир.
Агар бу тушни фосиқ одам кўрса, уни ўғриликда айблашларига далилдир. Агар азонни масжидда ёки минорада айтаётганини кўрса, одамларни Худо йўлига чақиришларига далилдир. Агар кўрпада ётган ҳолда азон айтаётганини кўрса, хотини билан яқин улфат бўлишига далилдир. Агар ўз уйида азон айтаётганини кўрса, камбағал ва бечора бўлишига далилдир. Айтишларича, унинг аҳлидан кимдир вафот этади. Агар чоҳ ёки сардобада азон айтаётганини кўрса, азон айтувчининг Худосиз ёки мунофиқ эканидан далилдир. Агар кўчада азон айтаётганини кўрса, жосуслик қилишини билдиради.
Кирмоний (р.а.) айтадики, агар бирор киши хотини билан азон айтаётганини кўрса, тез орада вафот қилишини билдиради. Агар азон сўзларини ортиқча ёки кам айтаётганини кўрса, одамларга жафо ва ситам қилишига далилдир. Агар ёш боланинг азон айтаётганини кўрса, ота-онасининг ёлғончи эканини билдиради. Агар ҳаммомда азон айтаётганини кўрса, унинг аҳволи дин ва дунёда ёмон бўлишига далилдир. Агар карвонда ёки лашкаргоҳда азон айтаётганини кўрса, таъбири ёмон бўлади. Агар мажусийнинг зиндонда азон айтаётганини ва намозга турганини кўрса, зиндондан озодлик топади.
Агар азонни ўйнаб айтаётганини кўрса, халок бўлишига далилдир. Эгар устида азон айтаётганини кўрса, подшоҳнинг сўзи рост экани ва уни Худо йўлига чақиришига далилдир. Агар минора устида азон айтаётганини кўрса, улуғлик ва амал топишига далил бўлади. Агар уйнинг бир чеккасидан азон айтаётганини кўрса, Хақ йўлига хиёнат қилишига далилдир. Агар сардобада азон айтаётганини кўрса, сафарга бориши ва бу сафарда қийинчилик ва кулфатлар кўриши ва сафардан кеч қайтишига далилдир. Агар икки тоғнинг орасида азон айтаётганини кўрса, ситамгар бир қавм орасига тушиб қолиши ва бу қавмнинг унга хиёнат қилишига далилдир.
Агар тахт устида ўтириб, ҳазил ва мазах қилган ҳолда азон айтаётганини кўрса, ақли ундан зойил бўлишини билдиради. Агар бир одамнинг азон айтаётганини, у эса эшитаётганини кўрса, эшитаётган кишининг ибодат ва итоатга хуши йўқлигини ва кимдир уни Худойи таъоло йўлига чақиришини билдиради. Агар такбир овозини эшитаётганини кўрса, Хақ таъоло ишларида тавфиқ топишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги азон овози ўн икки нарсани билдиради: Х,ажни; сўзни; мансабдорликни; улуғликни; раҳбарликни; сафарни; ўлишни; камбағалликни; ҳиёнатни; жосусликни; мунофиқликни; қўл кесилишини.
Бошқа табирларда: Ибин Сирин: Тушда дашт ёки ҳарбий лагерда айтилган азон ўғрилар учун жосус бўлади. Махбус киши такбир айтса ёки намоз ўқиса, озод қилинади.Ким тушида озод одамнинг намозга такбир тушираётганини кўрса, улуғ ишлари амалга ошиб чиройли мақтовларга сазовор бўлади. Ким ҳовлиси эшиги устидаги сўри тепасида такбир айтса, ўлади. Ким ўйин ва машара қилиб, азон айтаётганини кўрса, жинни бўлади.