Тушда ари курса нима булади

АРИ (ЗАНБУР) — Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги ари пасткаш ва ҳиммати паст эркакдир. Агар ари чақиб олганини кўрса, бирорта пасгкаш одамдан ёқимсиз ранж етиши ёки ширин сўз эшитишига далилдир. Агар ариларнинг ўзига ёпишиб олганини кўрса, пасткаш одамлар ичига тушиб қолишига далилдир. Хусусан, арилар уни чақаётганини кўрса, шу ҳол юз беради.


Кирмонийнинг айтишича, агар ари чақиб олганини кўрса, ёмон хотиндан унга озор етишига далилдир. Уйида ариларнинг тўпланганини кўрса, чақимчи бир хотин билан машғул бўлишига далилдир. Агар арини ўлдирганини кўрса, душман устидан ғалаба қазонганига далилдир. Агар ҳаводан кўплаб ариларнинг йиғилиб келганини кўрса, ўша ерда аскарларнинг йиғилишига далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ари олти нарсани билдиради: ғавғони; пасткаш одамларни; лашкарни; чигирткаларни; душманни ва фарзандларни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда жониворларнинг кичкириши, хайвонлар овози курса нима булади

ЖОНИВОРЛАРНИНГ ҚИЧҚИРИШИ (БОНГДОШТАНИ ЖОНИВОРОН) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, тушида жониворларнинг қичқиришини кўрса ва бу пайтда одамлар уйқуда бўлса, ўша мавзеда ғам ва мусибат юз беришига далилдир....

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх