Тушда жониворларнинг кичкириши, хайвонлар овози курса нима булади

ЖОНИВОРЛАРНИНГ ҚИЧҚИРИШИ (БОНГДОШТАНИ ЖОНИВОРОН) Муҳаммад ибн Сириннинг айтишича, тушида жониворларнинг қичқиришини кўрса ва бу пайтда одамлар уйқуда бўлса, ўша мавзеда ғам ва мусибат юз беришига далилдир.

Агар узоқ жойдан унга қараб қичқираётган бўлсалар, у эса уларга жавоб бераётганини кўрса, тез орада вафот этишини билдиради, жавоб бермаётган бўлса, касал бўлишини билдиради. Агар йиғи овозини эшица, хурсанд бўлишини билдиради. Агар оҳу нола овозини эшица, бирор ёқимсиз иш юз бериши ва тезда бу нарсанинг йўқ бўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нингайтишича, отнинг кишнаётганини эшица, башорат эшитишига далилдир. Бошқа таъбирчиларнинг айтишича, унга бирор ёқимсиз ҳолат юз беради. Чунки ҳайвонотлар ёлғон сўзламайдилар, Агар эшакнинг ханграётганини кўрса, бирорта душман ёки жоҳил одамдан бақириш ёки низо сўзларини эшитади. Аллоҳ таъоло айтади: (Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки, овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир (Луқмон сураси, 19-оят). Агар туянинг қичқираётганини кўрса, Х,ажга бориши ёки тижорат иши билан кетиши ва бу тижоратдан фойда ва манфаатлар кўришига далилдир. Агар бирорта қўйнинг маъраётганини кўрса, бир улуғ одамдан хайру манфаат кўришини билдиради. Агар эчки боласининг маъраётганини кўрса, хуррамлик, шодлик ва неъматга далил бўлади.


Оҳунинг маъраётганини кўрса, канизак топишига далилдир. Агар шернинг ўкираётганини кўрса, подшоҳдан хавф ва қўрқинч етишини билдиради. Агар йўлбарснинг ўкираётганини кўрса, биров билан жанг ва хусуматга тушишига далилдир. Агар юз (ёлдор бўри)нинг увиллаётганини кўрса, бировнинг ўзига нисбатан ғазаб сочишига далилдир. Агар бўрининг увиллаётганини кўрса, душман устидан зафар қазонишини билдиради. Агар чия бўрининг қичқираётганини кўрса, хотинлар сабабли ғам ва андишага гирифтор бўлишига далилдир. Агар тулкининг қичқираётганини кўрса, бирор ёлғончи киши унга нисбатан макру ҳийла қилишига далилдир. Агар мушукнинг миёвлаётганини кўрса, ўғридан хавф юз беришига далил бўлади. Агар туяқушнинг қичқираётганини кўрса, серғайрат ходимга эга бўлишига далилдир.

Агар каркаснинг қичқираётганини кўрса, улуғ бир кишидан ғамгин бўлишини билдиради. Агар кабутарнинг қичқираётганини эшица, подшоҳ лашкарбошисидан хабар келишига далилдир. Агар хўрознинг қичқираётганини эшица, бир ёш олийҳиммат кишининг хабарини эшитади. Агар товуснинг қичқираётганини эшица, Ажам подшоҳининг хабарини эшитишига далилдир. Агар турна товушини эшитаётган бўлса, дарвиш бир кишининг хабарини эшитишига далилдир.

Агар лайлакнинг товушини эшица, бир деҳқон кишининг хабарини эшитиши ва ундан шодлик топишига далилдир. Агар какликнинг сайраётганини эшица, чиройли бир аёл хабарини эшитишига далилдир. Агар қарғанинг овозини эшица, харомҳўр эркакнинг хабарини эшитишига далилдир. Агар чумчуқнинг овозини эшица, хушхабар эшитишини билдиради. Булбулнинг сайраётганини эшица, бирорта ашулачи ёки созанданинг хабарини эшитишйга далилдир. Агар ғознинг овозини эшица, қайғу ғам етишига далил бўлади. Агар ўрдакнинг овозини эшица, бирор кишига етган мусибат хабарини эшитишига далилдир. Товуқ болаларининг овозини эшица, мотам ва мусибатни билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, барча қушларнинг тушдаги овозини эшитмоқ яхшидир, бироқ овозидан фол очиладиган қушларнинг товуши ғам ва мусибатни билдиради. Илоннинг овози душман хавфини билдиради. Ариларнинг ва чигирткаларнинг овози ҳам қўрқинчни билдиради.
Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида осмонда, ерда ёки ҳавода даҳшатли қаттиқ овоз эшица, подшоҳга етадиган ғам, қайғу ва мусибатни билдиради.

ҲИКОЯТ. Айтишларича, бир киши Ибн Сириннинг олдига келиб: Тушимда ҳаракат қилувчи бир добба (ҳайвон) мен билан сўзлашди, — деди. Ибн Сирин унга: Ажалинг яқин қолибди, — деб жавоб берди. Аллоҳ таъоло айтади: Қачон (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур (Намл сураси, 82-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...



Фикр қўшиш

Наверх