Кўп нарса керакмас аёл зотига

Кўп нарса керакмас аёл зотига

Кўп нарса керакмас аёл зотига.
Менимча бир томчи мехр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига
Менимча бошқаси унга керакмас.

Тиллога тўлдирманг бармоқларини.
Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.
Менимча чоғ этиб димоғларини.
Тонглари ёстиғига қўйинг атиргул.

Севги изхорлари ҳуш ёқар бироқ.
Оддий бир каломдан бошлари осмон:
«Иссиқ кийиндингми кўча совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан ишон!»

Майли қозонига гўшт тушмас ҳар кун.
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг суяниш учун.
Турмушни муштлари берганда озор.

Ишонинг кўп нарса керакмас унга.
Унутманг шишадан ясалган кўнгил.
Базида бир кулиб қарашингизга.
Жонини бермаса мана мен кафил

Кимгадир керакман дея яшасин.
Aсранг қадрсизлик қийноқларидан
Савоб ёзилармиш ҳар бўса учун.
Сизни дуо қилган дудоқларидан!



Ўҳшаш маълумотлар

Шунда ҳам мен сизни севавераман!

Шунда ҳам мен сизни севавераман. Бугун яна олдим қўлимга қалам, Сиз учун шерларим ёзавераман. Севмаслигингиз менга қилсада аълам,...

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимҒкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўҒри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли...

Тушда дуо килмок курса нима булади

ДУО ҚИЛМОҚ (ДУО КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда дуо қилиш ҳожатларнинг раво бўлишидир. Тушида ўзи ҳақида дуо қилаётганини ва Худодан кечирим сўраётганини кўрса, ишларининг оқибати яхши бўлиши ва ҳожатлари юзага чиқишини билдиради. Тушида...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда коронгулик курса нима булади

ҚОРОНҒУЛИК (ТОРИКИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоронғулик дин йўлидаги адашувни билдиради. Агар қоронғуликни топганини ёки биров унга берганини кўрса, ўша қоронғулик микдорига қараб, залолат ва гумроҳлик топишини билдиради. Агар...



Фикр қўшиш

Наверх