Тушда чукур, ура курса нима булади

ЧУҚУР, ЎРА (ГАВИ ЗАМИН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чуқур макру ҳийла билан қўлга киритиладиган бойликдир. Тушида чуқурга бекиниб олганини ва у ердан чиқолмаётганини кўрса, ўзини бир ишга дучор қилиши ва ундан қийинчилик билан қутилишига далилдир. Чуқур қанчалик узун бўлса, иш шунчалик оғир бўлади. Тушида кўрган чуқур сардобага ўхшаган бўлса, ўғри унинг нимасинидир ўғирлаб кетишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида чуқур ёки чоҳ қазиганини кўрса, бировга макру ҳийла ишлатишига далилдир. Тушида кавлаган чуқурдан сув чиққанини кўрса, макру ҳийла билан бирор нарса топиши ва унинг эвазига ҳаёт кечиришини билдиради.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ўрага тушиб кетганини ва ундан чиқолмаганини кўрса, бир ишга дучор бўлгани ва ундан қутула олмаслигига далилдир. Агар бунинг аксини кўрса, қутилиб кетишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх