Тушда лаблар, дудоклар курса нима булади

ЛАБЛАР (ЛАБҲО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда лабларни кўриш ҳожатларнинг раво бўлишига далилдир. Тушдаги пастки лаб устки лабдан яхширокдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги лаб қариндош ва яқинларни билдиради. Тушида устки лаби жойида йўқ бўлиб қолганини кўрса, моли завол топишига далилдир. Пастки лаб ҳам шу таъбирга эга. Тушида унинг устки лабини кесиб юборганларини кўрса, хотинини талоқ қилишини хотинини ўлдиришларига далилдир. Агар икки лабининг тушиб кетганини кўрса, ота-онаси сабабли унга мусибат етишини билдиради, яна айтишларича, у чақимчи бўлади.


Агар тушида лабларини дардли эканини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Тушида лаблари бир-бирига ёпишиб қолганини ва уларни очолмаётганини кўрса, ишларига тўсиқ пайдо бўлишига далилдир. Агар аёл киши тушида лабида қора хол борлигини кўрса, иззати зиёда бўлишини билдиради.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида лабини тиши орасига олганини ва яра қилганини кўрса, икки орада хусумат юз бериши ва унинг учун ўлим хавфи борлигига далилдир. Тушида лаби шишиб кетганини кўрса, моли зиёда бўлишига далилдир.

Тушида лаби қизил бўлиб қолганини кўрса, фармон берувчи бўлишини билдиради. Тушида лаблари яшил ёки оқ эканини кўрса, дўстлари учун ғам чекишига далилдир. Тушида лаби суст ва заиф эканини кўрса, ҳоли ёмон бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги устки лаб ўғилларни, пастки лаб қизларни билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда лаблар курса нима булади

ЛАБЛАР (ЛАБҲО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда лабларни кўриш ҳожатларнинг раво бўлишига далилдир. Тушдаги пастки лаб устки лабдан яхширокдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги лаб қариндош ва яқинларни билдиради. Тушида устки лаби жойида...

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх