Тушда шер курса нима булади

ШEР (ШИР) Агар тушида шер билан жанг қилаётганини кўрса, душман билан жанг қилишига ва душман устидан ғолиб бўлишига далилдир. Шернинг орқасидан келаётганини, бироқ унга етолмаётганини кўрса, подшоҳдан қўрқув етишига далилдир. Агар шердан қочаётганини, бироқ шер унинг изидан тушмаётганини кўрса, қўрққан нарсасидан омон бўлишига далилдир. Агар шер гўштини еяётганини кўрса, подшоҳдан сарпо топишига далиддир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шер подшоҳни билдиради. Агар шер билан жинсий яқинлик қилганини кўрса, подшохдан хорлик кўради.
Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида подшоҳ унга шер берганини кўрса, уни бирорта вилоятга ҳоким қилишига далилдир. Агар шернинг орқасига ўтирганини кўрса, улуғлик топишига далилдир.

Жобир (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эркак шер подшоҳ, мода шер подшоҳнинг хогинини билдиради. Агар мода шерни соғаётганини кўрса, подшоҳнинг дабири (котиби) бўлишига далилдир. Агар бу тушни аёл киши кўрса, подшоҳнинг ўғлига доя бўлишига далилдир. Агар шерни ўз орқасига кўтарганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар шер уни тишлаб олганини кўрса, душмандан зарар етишига далилдир. Агар шерни қучоқлаб олганини кўрса, подшоҳнинг созандаси бўлишига далилдир. Агар шер билан таом еяётганини кўрса, подшоҳ молини ейишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шер уч нарсага далилдир: подшоҳга; ботир кишига; кучли душманга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда улик оркасидан юрмок курса нима булади

ЎЛИК ОРҚАСИДАН ЮРМОҚ (АЗ ПАСИ МУРДА ШУДАН) — Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик орқасидан юрганини кўрса, агар ўлик солиҳ ва порсо бўлса, унинг йўлини танлаши, агар фосиқ бўлса, унинг йўли ва феълига эга бўлишига далилдир....

Тушда коплон курса нима булади

ҚОПЛОН (ЮЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қоплон душмандир. Тушида қоплон билан жанг қилганини ва уни енгганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир....

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх