Тушда пашша курса нима булади

ПАШША — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пашша заиф, хор, нокас кишидир, озгина иш қилади, у ҳам бўлса арзимасдир. Агар пашша билан олишаётганини кўрса, бир заиф одам билан жанжаллашишини билдиради. Агар томоғига пашша кириб кетганини кўрса, фақир бир одам билан бир ишга машғул бўлишини ва бу ишдан унга озгина фойда етишини билдиради.


Агар пашшалар тўпланиб, баданига қўнганини ва чақаётганини кўрса, авом халқ тилига тушишини ва улардан зарар кўришини билдиради, чунки пашша одам қонини сўрувчидир. Агар пашша қулоғига ёки бурнига кириб кетганини, ундан ранж ва азият топаётганини кўрса, заиф одамлардан ранж ва азият етишига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, агар пашшалар тўпланиб уйга кириб келганини кўрса, ғаму андуҳ етишига далил бўлади. Агар пашша бурнига кириб кетганини ва қайтиб чиқмаганини кўрса, меҳнат ва балога гирифтор бўлишини билдиради. Тушдаги пашша пасткаш ва ҳасад қилувчи кишидир. Тушида атрофида пашшаларнинг йиғилганини кўрса, хасадчи кишилар билан машғул бўлишига далилдир. Тушида пашшалар уйида учиб юрганини кўрса, одамлар у ҳакда сўзлашларига далилдир. Агар пашшаларнинг чаққанини кўрса, пасткаш одамлар унинг яқинларига ҳасад қилишларига далилдир. Тушида пашшаларнинг ўлдирганини кўрса, хасадчиларга каҳр қилишига далилдир. Тушида пашшалар ер остига кириб кетганларини кўрса, ҳасадчилар унинг яширин молидан олишларига ва зиён кўришига далилдир
Чивинлар тушда.
Ан-нобулсий: Улар тушда қон тўкадиган ва баданни майиб қиладиган душмандир. Кўпинча номус ва зарари қаттиқ ҳомиладорликка далолатдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх