ШАМОЛ (БОД) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Кимки қаттиқ шамол кўтарилганини кўрса, ўша диёр одамларига ғам ва қўрқинч бўлишига далилдир. Шамол жуда қаттиқ бўлганини ва дарахтларни эгиб юбораётганини кўрса, ўша диёр ахдига ўлат ва қизамикдан бало ва офат етишига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушда гармсел шамоли совуқ касалликларга далолат қилади ва совуқликда ўртача бўлган шамолни кўрса, ўша диёрда юз берадиган ташвишли касалликларга далил бўлади. Мўътадил шамол ўша диёр ахди учун тандурустликка, яхшиликларга юз беришига, ўша диёрдаги касбу ҳунарга далолат қилади. Шамол уни бир жойдан иккинчи жойга учириб кетганини кўрса, узоқ сафарга чиқишига далил бўлади ва бу сафарда иззат ва улуғлик топади, борди-ю шамол уни яна ерга қайтариб туширган бўлса. Шамол чанг ва тўзон билан бирга эканини кўрса, ўша ер қавмига ваҳима, қўрқинч ва андиша юз беришига далилдир.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда либос, кийим курса нима буладиЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда осмон курса нима буладиОСМОН Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, кимки ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашиб қолганига далил бўлади. Ўзини иккинчи осмонда кўрса, илму дониш ҳосил бўлишига далилдир. Агар учинчи осмонда кўрса, бу дунёнинг иззат ва иқболини топади. Агар...
Тушда сон курса нима буладиСОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...
Тушда чанг, зарра курса нима буладиЧАНГ, ЗАРРА (ХАБО) Ҳабо — чанг ва қуёш нурида кўринадиган зарралардир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чанг ва зарралар ёмон сўз ва фойда ҳамда манфаати бўлмаган паришон ишларни билдиради. Тушида ўз мулки бўлган бирор нарсага чанг ўтирганини...