ОСМОН Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, кимки ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашиб қолганига далил бўлади. Ўзини иккинчи осмонда кўрса, илму дониш ҳосил бўлишига далилдир. Агар учинчи осмонда кўрса, бу дунёнинг иззат ва иқболини топади. Агар ўзини тўртинчи осмонда кўрса, подшоҳга дўст ва яқин бўлади. Бешинчи осмонда кўрса, даҳшат, қўрқинч ва ваҳимага дучор бўлади. Ўзини олтинчи осмонда кўрса, бахт ва давлат, яхшилик топишига далилдир.
Агар биринчи осмонга чиқса, бироқ эшикни ёпиқ кўрса, унинг ишига бир улуғ киши сабабли тўсиқ тушади. Фаришталар осмондан тушиб, олдидан ўтаётганини кўрса, илму ҳикмат эшикларининг унга очилишига далилдир.
Ибн Сирин (р.а.) айтади: Кимки ўзини осмонда кўрса, бирорта сафарга чиқади ва бу сафардан унинг учун дунё мартабаси ва иззат ҳосил бўлади. Фазода учиб юрганини кўрса, бу ҳам неъматли ва баракатли сафар бўлади. Қарасаки, тикка учаётган ва тўғри осмонга етиб борган эмиш, бу зиён кўришига далил бўлади. Ерга қайтиб келмаслик нияти билан осмонга учиб кетганини кўрса, улуғлик ва подшоҳлик топади, улуғ ишларга киришади ва муродга етади. Осмондан бонг ва нидо келаётганини эшица, хайрият ва саломатликка далилдир.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда от курса нима буладиОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...
Тушда подшох курса нима буладиПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...
Тушда сон курса нима буладиСОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...
Тушда куёш курса нима буладиҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...