Тушда чанг, зарра курса нима булади

ЧАНГ, ЗАРРА (ХАБО) Ҳабо — чанг ва қуёш нурида кўринадиган зарралардир.
Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чанг ва зарралар ёмон сўз ва фойда ҳамда манфаати бўлмаган паришон ишларни билдиради. Тушида ўз мулки бўлган бирор нарсага чанг ўтирганини кўрса, унинг миқдорига мувофиқ мол ҳосил қилишига далилдир. Агар ер ва осмон ўртасида чанг тўпланганини кўрса, одам чиқиб кетолмайдиган бир яширик иш ўша мавзеда мавжудлигига далилдир. Чунончи, Ҳақ таъоло Каломи Мажидда айтади: Бас, қилиб юбордик уни учиб юрган тупроқ каби (Фурқон сураси, 23-оят).


Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушкда ҳевода қизил чанг ва зарраларнинг пайдо бўлганини кўрса, ўша диёрда беморлик юз беришига далилдир. Агар қора бўлса, мусибатга, агар оқ бўлса, ҳечқандай ғам бўлмаслигига далилдир. Тушида юзи чанг билан қопланганини кўрса, унга ранж ва азоб етишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: У кунда (бошқа бир) юзлар узра ғубор бўлур (Абаса сураси, 40-оят). Агар унинг мулки бўлган заминда чанг борлигини кўрса, унинг микдорича мол ҳосил қилишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида юзини чанг қоплаганини кўрса, ранж ва уқубат етишига далилдир. Агар тушида ўз мулки бўлган ерга чанг ва тупроқ тушганйни кўрса, унинг миқдорича бойлик топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда чангни кўриш уч нарсани билдиради: биринчи молни; бало ва фитнани; Ҳақ таъоло уқубатини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда юз (одам юзи) курса нима булади

ЮЗ (РЎЙ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида ўз юзини аслига қараганда чиройлироқ ҳолда кўрса, унинг шарафи ва эътибори зиёда бўлишини билдиради. Юзини нохуш ва хунук ҳолда кўрса, обрўйи кам бўлишига далилдир. Тушида юзини қизил ва соф ҳолда...

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх