Тушда кавсар ховузи, хавзи кавсар курса нима булади

КАВСАР ҲОВУЗИ (ҲАВЗИ КАВСАР) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, агар тушида қиёмат бўлганини ва халқни Кавсар ҳовузи томон чақираётганларини кўрса, бир подшоҳнинг пайдо бўлиши ва халқ орасида адолат пайдо қилишига далилдир. Агар тушида Кавсар ҳовузидан бир пиёла ичганини кўрса, унинг ўлими мусулмон бўлган ҳолда юз беришига далилдир. Агар тушида Кавсар ҳовузи атрофида аёланаётганини, сув сўраётганини, лекин сув бермаётганларини кўрса, Пайғамбар алайҳиссалом дўстларининг душмани бўлишига далилдир. Агар тушида Пайғамбар алакҳиссаломнинг Кавсар сувидан берганини ва ундан ичганини кўрса, Пайғамбар алайҳиссалом шарофатидан баҳраманд бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида ўз номини Кавсар ҳовузига ёзилганини, бир пиёла сув олиб, ундан ичганини кўрса, бир олим билан учрашиб, ундан икки олам манфаатини топишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида Кавсар сувидан ичганини, бироқ сувнинг тиниқ эмаслигини кўрса, туш кўрувчининг мунофиқ ҳамда Қуръон ва ҳадислардан бенасиб эканлигига далилдир. Агар тушида Кавсар ҳовузини кўрса ва у ҳадисларда айтилгандек эканини билса ва ундан сув ичса, Худойи таъоло олдида унинг қадри ва эътибори борлигига далил бўлиб, дин улуғларидан бирига айланишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда пиёла, кадах курса нима булади

ПИЁЛА Муҳаммад ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги пиёла айпгу ишрат қилинадиган канизакни билдиради. Агар пиёладан сув ёки гулоб ичаётганини кўрса, канизак билан ҳалол ҳолда қовушишни ва ундан солиҳ фарзанд туғилишини билдиради. Агар пиёладаги...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх