Тушда халат курса нима булади

ХАЛАТ (ЖЎББА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги халат хотин бўлади. Агар тушида кенг ва тоза халати борлигини кўрса, хотини ақлли ва одобли бўлишига далилдир. Агар унинг аксини кўрса, хотини бадфеъл ва итоациз бўлишига далилдир. Агар халатнинг йиртилганини ёки куйганини кўрса, эр билан хотин орасида жудолик гушишига далил бўлади.


Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, агар халатни қишда кийиб олганини кўрса, яхшироқ бўлади ва у тўрт нарсани билдиради: хотинни; қувватни; шодликни; фойдани. Эски ва кир халат ғаму андуҳ бўлади.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, янги халати борлигини ёки кимдир унга берганини, ранги эса яшил эканини кўрса, дини пок аёлга уйланишини билдиради. Агар янги, оқ чопони борлигини кўрса, уйланадиган аёлни порсо ва омонаткор бўлишига далил бўлади. Агар сариқ рангда эканини кўрса, касалманд бўлишини билдиради. Агар кўк бўлса, уйга чўмган ва ғамгин аёл бўлади. Қизил халат кўрса, ишратни севадиган аёл бўлиб, у билан кам муросада бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эгар курса нима булади

ЭГАР (ПОЛОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар хотинни билдиради. Агар эгарга эга бўлганини ёки бирор кимсадан пулга сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишини билдиради. Агар орқасида эгар борлигини кўрса, хотинга...



Фикр қўшиш

Наверх