Мижоз сустлиги, жинсий заифлик сабаблари

Мижоз сустлиги, жинсий заифлик сабаблари

Мижоз сустлиги, жинсий заифлик, импотенсия – нормал жинсий алоқа қила олмаслик. Бундай ҳолат жинсий функциянинг бузулишига, жинсий майлнинг сусайиши ёки йўқолиши, жинсий олат (закар)нинг тўлишиб, таранг тортмаслиги (эрекция) ва шахват келмаслиги (эякуляция)га алоқадор бўлиши мумкин.

Жинсий заифликнинг сабаблари

Жинсий заифликнинг сабаблари жинсий органлар, эндокрин система, периферик нервлар бош мия олий бўлимларини бузилишига боғлиқ. У мустақил касаллик бўлмай, балки одатда азалдан мавжуд касаллик йўлдоши бўлиб боради.
Чунончи жинсий заифлик бош мия ёки айрим ички секреция безлари ўзгаришлар туфайли рўй берган баъзи эндокрин касалликларда, олатга борадиган нерв толалари, орқа мия шикастланганда (олат тўлишиб, таранг тортмайдиган ҳолларда) учрайди.

Эякуляция бузилиши

Жинсий заифликнинг эякуляция бузилишидан, яъни бемаврут шахват келишидан иборат кўриниши, одатда бошқа аломатларга қараганда эртароқ бошланиб, бу турдаги урологик касалликларга ҳам, қовуқ иши ва жинсий функцияларни идора этадиган , бош мияда жойлашган нерв марказлари фаолиятининг айнашига ҳам боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Эякуляция бузилиши турлича кечади: баъзан жуда тезлашган (бунда жинсий алоқа энди бошланиши билан ёки ҳатто бошланмасдан туриб шахват келиб қолади) ёки секинлашиб пастланиб қолган бўлиши мумкин (бунда базан шахват умуман келмайди).
Бир қанча ҳолларда эякуляция жинсий алоқадан ташқари бўлиб ўтиши, масалан, одам транспортда кетиб туриб силанганда ёки хирсни қўзғатадиган шароитга тушиб қолганда келиши мумкин.

Руҳий ҳолат ҳам мижоз сустлигига олиб келадими?
Кўпгина сексопотологларни фикрича, жинсий заифлик аксари олий нерв фаолиятини бузилишига, жумладан туғма ва турмушда ортирилган асабий-руҳий кечинмалар (невроз, турли касалликлар вақтида бўладиган невротик ҳолат, ҳар хил тушкунликлар ва бошаларга) боғлиқ бўлади. Киши руҳан эзилганда жинсий томонга аксари кўпроқ озор етади. Шунинг учун бундай қараганда жинсий томонга алоқаси йўқдек бўлиб туйиладиган омиллар (ҳаддан ташқари чарчаш, уйқуга қонмаслик, ишхонадаги оғир манавий вазият ва бошқалар) узоқ таъсир қилиб турганида умумий невротик ўзгаришлар(тажанглик, салга чарчаб қолиш, уйқу бузилиши ва бошқалар) билан бир қаторда жинсий томонга таълуқли ўзгаришлар ҳам пайдо бўлади.

Алколголдан узоқлашинг!

Жинсий заифлик кўпинча спиртли ичимликларга ружу қўйиш (алкоголизм), шунингдек жинсий бузуқлик оқибатида рўй бериши мумкин.
Жинсий заифлик оқибати
Жинсий заифлик оғир кечинмалар ва эр-хотин ўртасига совуқлик тушиб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун киши мижози ўзгариб қолганида сексопотолог мутахассисга ёки сексологик мутахассисга ёки сексологик мутахассисга ёки сексологик касалларни қабул қилувчи бошқа ихтисосдаги шифокорга бориши керак.
Бир қанча ҳолларда сохта импотенсия кузатилади. Бундай ҳолат одамнинг ўзидаги баъзи физиологик ўзгаришлар (масалан, ёшга алоқадор ўзгаришлар) муносабати билан жинсий ҳаётнинг қовушмаслигини нотўғри талқин қилишидан, ўз жуфтининг совуқроқ муносабатда бўлиши ва бошқалардан келиб чиқади. Ана шундай пайтларда тегишли мутахассисга учрашиб, ундан керакли маслаҳат, йўл йўриқлар олиш жинсий ҳаётни изга тушиб кетишига ёрдам беради.
Бошқа ҳолларда жинсий заифлик сабабини аниқ белгилаб, махсус даво олиш учун (физиотерапия, психотерапия, дори-дармонлар билан) киши ўзини яхшилаб текширтириб кўриши зарур.
Шуни унитмаслик керакки, ўз вақтида шифокорга кўриниб, тегишли даво олинса , яхши наф беради, акс ҳолда мижоз сустлиги сурункали тус олиши мумкин.



Ўҳшаш маълумотлар

Эрта бўшалиш, Эрта уруғ тўкилиши сабаблари

Барвақт уруғ тўкилиши – эрта эякуляцияни Европа Урология Ассоциацияси ва Америка Урология Ассоциацияси, баъзан ёки доимий содир бўладиган инсон назоратидан ташқари содир бўладиган олат қинга киришидан олдин ёки жинсий алоқа 2 минутгача етмай уруғ...

Жинсий алоқа вақтида оғриқ ва ачишиш сабаблари

Жинсий алоқа вақтида нохушликлар, айниқса, оғриқ кўп урологик касалликларда кузатилади. Жинсий алоқада оғриқ турлича намоён бўлиши мумкин ва оғриқ турли жойларда кузатилиш ҳам мумкин. Оғриқ қорин пастида, оралиқ ёки таносил аъзолари соҳасида, чов...

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Аёлларда жинсий майл бузилишлари ҳақида

Фригидлик — аёлларда жинсий майлнинг сусайишидир. Бу эркак ва аёл ўртасида оила мустаҳкамлигини сақловчи муҳим омилни йўққа чиқариши мумкин. Бугун саҳифамизда аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва аксинча жинсий майлнинг ҳаддан ортиши...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикрлар 1

Мансур
Жинсий улетим силабий
28 октября 2024 19:20

Фикр қўшиш

Наверх