Тушда кусиш курса нима булади

ҚУСИШ (ҚАЙ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида бир киши қусаётганини ва қусқи осон чиқаётганини кўрса, тавба қилишига далилдир. Агар қусишга қийналаётганини ва қусқи яна қайтиб жойига кетганини кўрса, тавбасидан қайтиши, охири азобга мубтало бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчилар бўйича, мусибат ва зиён тортади.


Агар қусиб, уни еяётганини кўрса, бахиллиги сабабли оиласига ҳеч нарса нафақа қилмаслигига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қусганини ва унинг таъми аччиқ ва нохуш эканини кўрса, тавбадан сўнг яна гуноҳ қилишга қайтишига далилдир. Гар қусиш вақтида қорнидан бир нарса тилига чиққанини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Агар балғам чиқса, касалликдан шифо топишига, агар кўпгина қон чиқса, мол топишига далилдир. Агар сафро чиқса, ранждан омон бўлишига, агар қорнидан нимаики бўлса, ҳаммасини чиққанини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қусиш олти нарсага далилдир: тавбага; пушаймонликка; ғалабага; ғамдан қутилишига; омонатни қайтаришга; тўхтаб қолган ишларнинг юришиб кетишига.

Агар қусиб, уни олганини кўрса, бировга бирор нарса ҳадя қилишига ва яна уни қайтариб олишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда корин курса нима булади

ҚОРИН (ШИКАМ) Қориннинг таъбирида таъбирчилар уч фикрдалар, қориннинг ташқариси ва ичкариси ҳам молдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, фарзанд бўлади. Кимнинг қорни оч қолса ва ҳилқатидан бирор нарса камайса, моли ёки боласи озаяди. Агар қорнининг...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда куй курса нима булади

ҚЎЙ (ГЎСПАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қўй ҳарбий ўлжани билдиради. Тушида қўйларни ўтлатиб юрганини кўрса, бир гуруҳ устидан улуғлик ва раҳбарлик топишига далилдир. Қўйларнинг баъзиси оқ, баъзиси қора эканини кўрса, ўша гуруҳнинг...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх