Тушда юз (одам юзи) курса нима булади

ЮЗ (РЎЙ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида ўз юзини аслига қараганда чиройлироқ ҳолда кўрса, унинг шарафи ва эътибори зиёда бўлишини билдиради. Юзини нохуш ва хунук ҳолда кўрса, обрўйи кам бўлишига далилдир. Тушида юзини қизил ва соф ҳолда кўрса, одамлар орасида ёруғ юзли бўлишини билдиради.

Тушида юзини сариқ ёки қора эканини кўрса, бунинг аксидир.
Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида ёноқларини қизил ва тоза ҳолда кўрса, машҳур бўлишига далилдир. Тушида ёноқларининг оқариб қолганини кўрса, динининг бақувват бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Аммо одамларики, юзлари оқарур, улар Аллоҳ раҳматида бўлурлар ва ул раҳматда хамиша қолурлар (Оли Имрон сураси, 107-оят).


Тушида ёноқларини сарғайган ҳолда кўрса, бемор бўлишини билдиради. Ёноқлари қора эканини кўрса, халқ орасида расво бўлишига далилдир. Тушида юзи қора ҳамда оқ либослар кийганини кўрса, оиласида қиз туғилишини билдиради.

Тушида юзи қорага бўялганини кўрса, мушрик бўлишига далилдир. Тушида юзи қон билан бўялганини ёки юзидан зардоб оқиб тушаётганини, бироқ ҳеч қандай жароҳат йўқлигини кўрса, молига зиён етишини билдиради. Тушида юзи қийшайиб қолганини кўрса, аҳволининг ёмон бўлишига далилдир. Тушида юзида хол борлигини кўрса, қарздор бўлишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида юзини ойнада ёки сувда чиройли ҳолда кўрса ёки кимдир унга юзининг чиройли эканини айтганини кўрса, ишлари яхши бўлишини билдиради.

Бордию хунук эканини кўрса, таъбири аксинчадир. Тушида юзини қизил кўрса, биров билан тортишиб қолишини ва ғазабини ичига этишини билдиради. Тушида юзини оқ ва равшан кўрса, тоат тавфиқини топишини билдиради. Юзини қора ҳолда кўрса, ғаму андуҳ ҳамда кофир бўлиш хавфи борлигини билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб ке-тар (Наҳл сураси, 58-оят).
Тушида юзида жароҳати борлигини кўрса, унинг миқдорича, ғаму андуҳ тортишини билдиради. Тушида юзини тирналганини кўрса, ишларида ва оила аҳволида нуқсон юз беришига далилдир. Тушида ўзида иккита юз борлигини кўрса, мунофиқ эканига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) тушда юзни кўриш саккиз нарсани билдиради: иззат ва улуғликни; хорлик ва ҳақоратни; ишларнинг батартиб бўлишини; дину диёнатни; андуҳ ва расволикни; қарзни; яхшиликни; тоатдан тавфиқ топишни.
Башара
Ибн Сирин: Унинг қоралиги тавилда динни тарк қилишга раҳбарлик қилишга далолат қилади. Кимнинг юзи қорайса ва оқ кийим кийиб олган бўлса, қиз фарзандли бўлади. Кимнинг юзи қора, кийими ифлос бўлса, унинг туши Аллоҳга ёлғон тўқиганига далолатдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх