Она сутининг таъмини ўзгартириш хусусиятига эга маҳсулот

Она сутининг таъмини ўзгартириш хусусиятига эга маҳсулот

Сабзи  ўзи нима?

Сабзи- эрамизнинг 900-йилларида Афғонистонда биринчи марта экилган илдиз сабзавотдир. Апелсин ранг уларнинг таниқли ранги бўлиши мумкин, лекин сабзи бошқа рангларда ҳам бўлади, бинафша, сариқ, қизил ва оқ. 
Бу машҳур ва кўп қиррали сабзавот ранги, катталиги ва ўсадиган жойига қараб таъми бироз фарқ қилиши мумкин. Сабзи таркибидаги шакар уларга бир оз ширин таъм беради, лекин улар тупроқли ёки аччиқ таъмга ҳам эга бўлиши мумкин.

Ярим стакан сабзи ўзида қуйидагиларни сақлайди:

25 калория
6 грамм углеводлар
2 грамм толалар
3 грамм шакар
0,5 грамм протеин

Сабзи муҳим витамин ва минералларнинг ажойиб манбаидир. Ярим стакан миқдордаги сабзи шарбати сизга қуйидагиларни бериши мумкин:

А витаминининг кунлик эҳтиёжининг 73%
К витамини миқдорининг 9%
Калий ва толанинг 8%
S витаминининг 5%
Калций ва темирнинг 2% миқдори.

Кўп сабзи есам бўй узунлашаади(ми)?!

Баландлик кўп жиҳатдан генетикага боғлиқ бўлса-да, тўғри ўсиш ва ривожланишни таъминлаш учун рационда етарли миқдорда озуқа моддаларини олиш жуда муҳим.

Гарчи сиз максимал баландликка етганингиздан кейин баланд бўйли бўлолмасангиз-да, баъзи овқатлар сизнинг суякларингиз, бўғимларингиз ва танангизни соғлом ва бақувват қилиб, бўйингизни сақлаб қолишда ёрдам беради.

А витаминига бой бўлган сабзи маҳсулоти суякларнинг соғлиғини яхшилайди ва бўйнинг ўсишига ёрдам беради. Таркибида ҳам эрийдиган, ҳам эримайдиган толалар бор, бу эса овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди ва яхши ичак бактерияларининг кўпайишига ёрдам беради.
Лекин кўп миқдорда сабзи истеъмоли соғлиқ учун хавфли. Шундай экан бўйим новча бўлсин деб кўп сабзи еб соғлиғингизни хатарга қўйманг!

Қачонки, яхши овқатланиш ҳақида саломатлик ҳақида гапирилса, сабзавотлар одатда истеъмол қилиш керак бўлган нарсалар рўйхатида биринчи ўринда туради. Сабзи соғлиқ учун фойдали бўлган оддий сабзавот бўлгани каби, кўпчилик билмайдиган баъзи ножўя таъсирлари ҳам бор. Биз келтирадиган маълумотлар ичида сиз билмаганларингиз ҳам бўлиши мумкин...

Аллергик реакциялар

Баъзилар сабзига юқори сезувчанлик билан муносабатда бўлишади ва бундай одамлар орасида тери тошмаси, диарея, анафилактик реакциялар пайдо бўлади. Бундай аллергия сабзи поленида мавжуд бўлган аллерген туфайли юзага келади.

Каротенемия

Сабзи таркибида кўп миқдордаги бета-каротин мавжуд бўлиб, у организмда А витаминига айланади. Сабзини кўп истеъмол қилиш қонингизда кўп миқдорда каротинга олиб келади, бу эса терининг сарғиш рангини ўзгартирадиган каротенемияга олиб келади.

Шакар таркиби юқори

Қандли диабетга чалинганлар сабзи истеъмол қилишдан сақланишлари керак, чунки унинг таркибида шакар кўп. Сабзи таркибидаги шакар глюкозага айланади ва бу организмдаги шакар миқдорини тезда оширади. Агар сиз диабет билан касалланган бўлсангиз сабзи истеъмолида буғланган сабзини оз миқдорда истеъмол қилиш яхшироқдир.

Кўкрак сутининг таъмини ўзгартиради

Эмизганингизда, сиз ютган ҳар бир нарса болангизга етиб боради. Эмизикли оналар сабзи шарбатини кўп миқдорда истеъмол қилишдан бош тортишлари керак, чунки тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сабзи она сутининг таъмини ўзгартиради.

Чақалоқлар учун хавфли

Баъзи тадқиқотлар сабзи кичик болалар учун хавфли эканлигини исботлайди. Шунинг учун ёш болаларга фақат кичик бўлак сабзи бериш жуда муҳимдир. Яъни сабзи миқдорини кўпайтирмаслик шарт!

Келтирилган маълумотлар асосида батафсил ташхис қўйиб олиш-мақсадга мувофиқ эмас. Сабзи истеъмоли ножўя таъсирларни келтириб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларни сезсангиз, албатта кечикмасдан шифокорга муроожат қилинг! Саломат бўлинг!



Ўҳшаш маълумотлар

Анор саратонга давоми?

Анор таркибида антиоксидант таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли хил кимёвий моддалар мавжуд....

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Энг кўп йод бўлган 13 та овқат

Улар қалқонсимон безнинг соғлом бўлишига ёрдам беради....

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....



Фикр қўшиш

Наверх