Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади.

Келинг, бугун ушбу мақоламизда сиз билан эмизикли аёллар учун истеʼмол қилиш мумкин ва мумкин боʻлмаган маҳсулотар ҳақида қисқача қилиб айтганда тоʻгʻри овқатланиш рациони ҳақида гаплашамиз.

Лактация даврида овқатланиш тартибининг асосий тамойиллари
Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши шарт эмас, албатта диета агар шифокор томонидан патологик ҳолат сабабли буюрилмаган боʻлсагина.

Лактация жараёни – “оч қолиш” учун коʻрсатма боʻла олмайди, аксинча эмизикли даврда аёл рационида одатий ҳолатдагидан коʻра 400-500 калория коʻпроқ энергия боʻлиши зарур.

Истеʼмол қилинаётган суюқлик ҳажмига ҳам эʼтибор қаратинг. Газли, кофеинга бой боʻлган энергетик ичимликлар ичишни чегараланг.

  • Спиртли ичимликлар истеʼмол қилиш қатʼий равишда ман этилади.
  • Ҳомиладорликдан аввал ҳамда ҳомиладорлик вақтида истеʼмол қилинган барча маҳсулотларни истеʼмол қилиш мумкин.
  • Овқат рациони таркиби, албатта гоʻшт маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, сут маҳсулотлари боʻлиши шарт.
  • Маʼлум бир маҳсулотлар истеʼмол қилганда болакайда аллергик реаксиялар кузатиладиган боʻлса, шу маҳсулот истеʼмолини тоʻхтатиш лозим.

Эмизикли аёллар қандай маҳсулотларни истеʼмол қилиши мумкин?
Тугʻруқдан кейин аёл киши ҳомиладорлик ва тугʻруқ вақтида ёʻқотилган “куч”ни қайта тиклаш учун вовқатланиш тартиби ва сифатига жиддий эʼтибор қаратиши лозим. Бундай вақтда оналар қуйидаги маҳсулотларни истеʼмол қилишлари керак:

  • Қора нон;
  • Мол ва бузоқ гоʻшти;
  • Ёгурт, кефир, творог (ёгʻ кам боʻлса, мақсадга мувофиқ);
  • Каша;
  • Сабзавотлар: кабачка, картошка, карам, сабзи;
  • Қуруқ мевалардан тайёрланган компот, коʻк чой;
  • Турли хил мевалар.
Тугʻруқдан кейин бир ой давомида эмизикли аёллар истеʼмол қилишлари мен этиладиган маҳсулотлар:

  • Қайнатилмаган сут;
  • Кофе, энергетик, газли ичимликлар;
  • Ширинликлар;
  • Қовурилган, ёгʻли ва дудланган маҳсулотлар;
  • Спиртли ичимликлар;
  • Денгиз маҳсулотлари;
  • Аччиқ ва шоʻр маҳсулотлар;
  • Консентрланган шарбатлар;
  • Консерва маҳсулотлари.
Муҳим! Оʻта ёгʻли ва ширин маҳсулотлар истеʼмол қилиш натижасида она сути билан озиқланадиган болакай ошқозон ичак тизимида газ тоʻпланиши ва қорин дам боʻлиши кузатилади. Чунки болакайда фермент тизими ҳали тоʻлиқ шаклланмаган айниқса, амилаза ферменти функсияси тоʻлиқ тикланмаган боʻлади. Натижада углеводлар парчаланиши қийинлашади ва болакайларда ичак хуружи (колика) келиб чиқади.

Эмизикли аёл овқатланиш рационида гоʻшт ва тухум
Гоʻшт маҳсулотлари истеʼмол қилишда унинг ёгʻлилик даражасига эʼтибор қаратинг. Кам ёгʻли мол ва товуқ гоʻштини истеʼмол қилиш мақсадга мувофиқ. Гоʻштни қайнатилган ва бугʻда пиширилган ҳолатда тановул қилиш тавсия этилади.

Дудланган гоʻшт маҳсулотлари истеʼмолини чекланг. Чунки улар таркибида турли хил кимёвий қоʻшимчалар мавжуд.

Тухум – товуқ ва бедана тухуми оқсилга бой маҳсулот ҳисобланади. Аммо, тухум истеʼмол қилганда болада аллергик реаксиялар юзага чиқиши мумкин.

Мевалар ва резаворлар – эмизикли аёл рационида
Эмизикли аёллар мевалар истеʼмол қилишлар муҳим ҳисобланади. Мевалар таркибида клетчатка коʻп сақланади. Клетчатка эса ҳазм қилиш жараёнини рагʻбатлайди, ич келишини нормаллаштиради.

Мевалардан фақатгина маҳаллий равишда етиштирилган навларини истеʼмол қилиш тавсия этилади. Ситрус меваларини истеʼмол қилиш болада аллергик жараёнлар ривожланишига сабаб боʻлади. Кунлик истеʼмол қилиниши лозим боʻлган мева миқдори – 300-400 гр.ни ташкил этади.

Лактация даврида олма истеʼмол қилиш ошқозон ичак тизимида газ тоʻпланиши ва қорин дам боʻлишига сабаб боʻлади. Аммо, ҳомиладорлик вақтида олма истеʼмол қилиш натижасида ҳеч қандай муаммолар кузатилмаган боʻлса, тугʻруқдан кейин ҳам олма истеʼмол қилиш мумкин. Агар қандайдир муаммо келиб чиқса олмани поʻстидан ажратган ҳолда истеʼмол қилиш тавсия этилади.

Банан истеʼмол қилиш тугʻруқхоналарда тавсия этилмайди. Аммо, оналар уйга келгач банан истеʼмол қилсалар боʻлади, энг фойдалиси – банандан уй шароитида тайёрланган ёгуртдир.

Тарвуз ва қовунларга келсак эмизикли даврда уларни истеʼмол қилишни чеклаш керак. Чунки ҳозирги кунда полиз экинларини етиштиришда кимёвий моддалардан фойдаланилиши ҳеч кимга сир эмас. Резавор мевалар (қулупнай, гилос) каби меваларни эса яхшилаб ювиб истеʼмол қилиш лозим.

Ёнгʻоқлар жуда ёгʻли боʻлганлиги сабабли коʻп истеʼмол қилиш тавсия этилмайди.

Эмизикли даврда балиқ истеʼмол қилиш
Коʻпчилик денгиз маҳсулотлари оʻзида симоб моддасини коʻп сақлайди. Симоб эса болакай учун зарарли модда ҳисобланади. Шу сабабли лактация даврида балиқларнинг коʻпгина турларини истеʼмол қилмаган маʼқул. Истеʼмол қилиш мумкин боʻлган балиқ турлари қуйидагилар:

  • Селд;
  • Лосос;
  • Сардин;
  • Хек;
  • Зогʻора.
Балиқ маҳсулотларининг миқдори бир ҳафтада 300 гр.дан ошмаслиги зарур.

Эмизикли даврда истеʼмол қилиш мумкин боʻлган сабзавотлар
Эмизикли аёл ҳар куни 400 гр. янги узилган сабзавот маҳсулотларини қайнатилган ва димланиб пишган ҳолда истеʼмол қилишлари лозим. Кабачки, бодринг, қовоқ, карам (болада қорин дам бўлишига сабаб боʻлиши мумкин), помидор каби маҳсулотлар истеʼмол қилиш мумкин.

Барча сабзавот маҳсулотларини истеʼмол қилганда болакай аҳволига эʼтибор қаратиш лозим, агар аллергик реаксиялар кузатиладиган боʻлса, уларни чеклаш лозим. Аммо, сабзавотлар таркибидаги C витамин, фоли кислотаси ва бошқа муҳим микроелементлар болакайга она сути орқали оʻтишини ҳам унутмаслик зарур.

Ичимликлар – эмизикли даврда
Какао. Какао маҳсулоти болада аллергик реаксийлар келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли лактация даврида бундай маҳсулотлар истеʼмол қилмаган маʼқул.

Шарбатлар. Турли хил сунʼий равишда ишлаб чиқарилган мева шарбатларида коʻплаб кимёвий қоʻшимчалар, боʻёвчи моддалар ҳамда шакар сақланади. Булар эса она учун ҳам болакай учун ҳам зарарлидир. Янги тайёрланган табиий шарбатлар айниқса сабзи, анор ва олма шарбати жуда фойдали боʻлиб, оʻзида коʻплаб витаминлар сақлайди.

Компот. Янги қуруқ мевалардан тайёрланган компот ичиш эмизикли аёлларга ҳам фойдали ҳам муҳим ҳисобланади. Компот таркибига қоʻшиладиган шакар миқдорига эʼтибор қаратинг, иложи борича шакарсиз тайёрланган компот ичинг.

Чой. Аччиқ чой ичиш натижасида болакай уйқусида муаммолар келиб чиқиши мумкин, ҳамда чой витамин ва минераллар соʻрилишига ҳам таʼсир этади.

Эмизикли оналар сут маҳсулотлари истеʼмол қилишлари мумкинми?
Сутни фақатгина қайнатиб ичиш тавсия этилади. Ёгʻлилик даражаси эса 2,5 % дан ошмаслиги зарур. Сутни чойга қоʻшиб ширчой коʻринишида ичиш ҳам мумкин. Бунда мол сути таркибидаги оқсиллар болакайда аллергик рексиялар келтириб чиқармаслигига эʼтибор қаратиш лозим.

Сут маҳсулотларидан эса ряженка, кефир, ёгурт истеʼмол қилиш мумкин. Уларни харид қилаётганда ишлаб чиқарилган санаси, сифати ва таркибидаги ёгʻ фоизига эʼтибор қаратиш керак.

Эмизикли аёлларда аллергия чақирувчи маҳсулотлар:

  • Тухум;
  • Шоколад;
  • Какао;
  • Қулупнай;
  • Томат;
  • Арахис;
  • Ситрус мевалар;
  • Балиқ (баʼзи турлари).
Бундай маҳсулотларни ҳомиладорлик ва эмизикли даврда коʻп истеʼмол қилиш кейинчалик болакайда аллергик жараёнлар шаклланишига сабаб боʻлади.

Лактацияни рагʻбатловчи маҳсулотлар
Коʻкрак безларида ажраладиган сут ҳажми наслий омилга богʻлиқ. Аммо, сут ажралишига наслий омилдан ташқари истеʼмол қилинаётган суюқлик ҳажми ҳам оʻз таʼсирини оʻтказади. Эмизикли аёл суткалик истеʼмол қилиш керак боʻлган суюқлик ҳажми одатий ҳолатдагидан коʻра 1 литрга коʻпроқ боʻлиши лозим. Суюқлик турли хил коʻринишида – оддий сув, чой, шарбат ва компот коʻринишида қабул қилинади.

Суткалик суюқлик ҳажми 1,5-2 литрдан кам боʻлмаслиги керак. Тугʻруқдан соʻнг суюқлик ҳажмини аста-секинлик билан коʻпайтириб бориш лозим. Тугʻруқдан соʻнг илк кунларда сут безларида молозива ажралади. Агар она суюқлик ичишни коʻпайтирса, бу сут ҳажми ошишига ҳам олиб келади. Молозива ажралиши ва сут коʻп ажралиши натижасида коʻкрак безларида сут ортиқча миқдорда тоʻпланади ва лактостаз жараёни келиб чиқиши мумкин.

Лактация жараёнини рагʻбатлаш учун махсус маҳсулотлар мавжуд. Улар таркибидаги микроелементлар ва витаминлар (темир, фоли кислотаси, ёд, витаминлар, калсий) организм томонидан осон қабул қилинади. Бундан ташқари сут ажралишини табиий оʻсимликлардан тайёрланган шифобахш чойлар ҳам рагʻбатлайди.

Эмизикли аёл учун ич келиши жуда катта аҳамиятга эга. Онанинг ичи ҳар куни юмшоқ консистенсияга эга ҳолда келиши лозим. Ич қотишини олдини олиш учун овқат рациони таркибида сут маҳсулотлари, мевалар, сабзавотлар, каша боʻлиши ҳамда суткалик суюқлик ҳажми ҳам нормал боʻлиши керак;

Она сути таркибида қуйидагилар мавжуд:

  • Оқсил – бола организми осон оʻзлаштириши учун тайёр ҳолда боʻлади;
  • Ёгʻлар – бола томонидан осон қабул қилинади;
  • Минерал тузлар – калсий, фосфор, мис, рух ва бошқалар;
  • Етарлича сув;
  • Махсус ферментлар – бола ҳазм қилиш жараёнини рагʻбатлаш учун липаза, амилаза ва ян бир қатор ферментлар болага она сути орқали берилади;
  • Махсус оқсил – лактоферрин темир элементини ушлаб қолиш ва богʻлаш вазифасини бажаради;
  • Таурин – коʻз тоʻр пардаси шаклланишини ҳамда бош мия ривожланишини рагʻбатлайди;
  • Она қонидаги иммун ҳужайралар – нейтрофилл, моносит, лимфоцитлар турли хил инфексияларга қарши курашади;
  • Опиоид моддалар – бола уйқусини яхшилайди.



Ўҳшаш маълумотлар

Эмизикли аёллар учун озиш сири

‼️ Аёллар учун,озиш учун,фойдали маслаҳат...

Вақт нима

Тўғри вақт нима? Эйнштейн мутлақ вақт йўқлигини таъкидлади. Вақт ўзи таъсир қиладиган кучлар тизимига қараб нисбийдир. Бу расман маълумот доираси деб аталади. Сизнинг тизимингизда ўтадиган вақт сизнинг вақтингиз деб аталади....

Пул ҳақида сиз аниқ билмаган қизиқарли фактлар

Ушбу оқ қоғоз кам одам биладиган қоғоз ноталарининг пайдо бўлиши ҳақида гапиради. Кўпчилик ҳисоб-китоблар қаердан келганини билмайдими? Суғурта депозити нима? Қайси сабабларга кўра пин-код ва пул ҳақидаги бошқа кўплаб қизиқарли маълумотлар тўртта...

Агар сиз ернинг марказидан туннел қазсангиз нима бўлади?

Ҳар ким ўйлаб кўрган ва агар мен Ернинг марказидан туннел қазсам нима бўлади, мен қаерга бораман? Психиатрия шифохонасида жавоб кулгили, аммо тўғри эмас. Қаерга боришингизни ҳозир аниқ ҳисоблашингиз мумкин, бу қийин эмас... Ердаги ҳар бир нуқтанинг...

Йўқотилган бойлик - Турон йўлбарси

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида йўлбарсларни ҳимоя қилиш ишлари бошланган эди. Афсуски, жуда кеч....



Фикр қўшиш

Наверх