Эмизикли аёллар учун озиш сири

Эмизикли аёллар учун озиш сири

‼️ Аёллар учун,озиш учун,фойдали маслаҳат
Кўпчилик аёллар чақалоқ дунёга келгач ўз гўзал қоматларини қандай қилиб қайтариш ҳақида ўйлаб қоладилар.
Бироқ ҳамма аёлларда ҳам гормонал ўзгариш ва на эмизиш вазн ташлашга олиб келмайди. Қаттиқ парҳезлар эса эмизикли аёл ва чақалоққа фақат зарар келтириши мумкин.

Эмизикли даврда озишнинг иложи бор, аммобуни аста-секин, кескин парҳезларсиз амалга ошириш керак.
Таомномангиздан ёғли таомлар ва ширин ичимликларни чиқариб ташланг. Оз-оздан тез-тез овқатланинг ва етарли даражада тоза сув ичинг
Жисмонан фаол бўлинг,тоза ҳавода сайр қилинг.

Кўпгина машқларни кичкинтойингиз билан бирга бажаришингиз мумкин, аминманки, у ҳам бундан бир олам завқ олади.
Фарзанд кутиш вақтида аёл ўртача 8 кгдан 25 кггача вазн йиғади. Бу кўрсаткич бола вазни, плацента, қўшилган қон миқдори, болани ўраб турувчи сувни ўз ичига олади.

Бу даврда она йиғадиган вазн боланинг ривожланиши ва она саломатлиги учун ниҳоятда муҳим.
Авваллари керакли ёғ ҳужайралари инсон организмида чақалоқлик ва ўсмирлик даврларида тўпланади, деб ҳисобланар эди.
Аммо сўнгги тадқиқотларга кўра «фойдали ёғлар» она қорнида — ҳомиладорликнинг 3-тримесртда шаклланар экан.
Бундан келиб чиқадики, ҳар бир ҳомиладирлик янги ёғ қатламларининг ҳосил бўлиши билан биргаликда кечади. Шундай экан табиатга қарши бориш мантиқсиз. Аммо барибир ушбу маслаҳатларга амал қилган ҳолда вазн ташлашга эришиш мумкин.
Авваламбор қаттиқ парҳезларни бутунлай унутинг. Таомномангиз
фойдали маҳсулотлардан иборат бўлиши керак.

Агар она организмига оқсил етишмаса, организм бу етишмовчиликни мускул қатлами ҳисобидан тўлдирад
Бу эса аёл териси, сочлари, умуман гўзаллиги ҳисобидан деганидир.

Зарур ёғлар етишмаганда эса нерв системасида ўзгариш бўлиб, она асабийлашадива тез чарчайди.
Шунинг учун ҳам эмизиш давридаҳар қандай парҳез жуда зарарлидир.Ўз таомномангизни кўриб чиқинг.
Ёғли таом еганда сут ҳам тўйимли бўлади, деган фикрни бутунлай унутинг.

Сиз исте’мол қилган ёғлар сут таркибига умуман кирмайди, ортиқча ёғ қатлами сифатида танангизга жойлашади холос. Ёғли, қовурилган таомларни иложи борича кам исте’мол қилинг.

Таркибида консервантлар бўлган маҳсулотларни ҳам расионингиздан чиқариб ташланг. Колбаса ва сосискалар ўрнига табиий қайнатилган гўштенг.
Ширин ичимликлар, сокларни тоза сувга алмаштиринг. Жавдар унидан тайёрланган нон маҳсулотларини кўпроқ енг, сабаби уларда керакли микроелементлар бўлиб, улар болада аллергия хавфини камайтиради, ҳам қорнингизни узоқ вақт тўқ тутади. Ёнғоқларни ҳам керагидан ортиқ исте’мол қилманг. 1 стакан пистада 800 каллория бўлиб, бу кунлик норманинг деярлиярмини ташкил қилади.

Ширинликларни таомномангизган чиқариб ташланг, улар болага фойда келтирмайди, қоматингизга эса фақат зарар етказади.
Вақтга қараб овқатланинг. Масалан ҳар 3 соатда оз-оздан енг. Бунда моддалар алмашинуви тезлашиб, ортиқча вазн аста-секинйўқола бошлайди. Етарли даражада сув ичинг

Танага сув етишмаслиги натижасида сут ҳам келмайди.
❗️❗️❗️Ёдингизда тутинг эмизиш даврида зарарсиз озиш ойига 2 кгни ташкил қилиши керак, акс ҳолда бола ва она саломатлигига жиддий зарар етиши мумкин.
@доридармонлар



Ўҳшаш маълумотлар

Вақт нима

Тўғри вақт нима? Эйнштейн мутлақ вақт йўқлигини таъкидлади. Вақт ўзи таъсир қиладиган кучлар тизимига қараб нисбийдир. Бу расман маълумот доираси деб аталади. Сизнинг тизимингизда ўтадиган вақт сизнинг вақтингиз деб аталади....

Пул ҳақида сиз аниқ билмаган қизиқарли фактлар

Ушбу оқ қоғоз кам одам биладиган қоғоз ноталарининг пайдо бўлиши ҳақида гапиради. Кўпчилик ҳисоб-китоблар қаердан келганини билмайдими? Суғурта депозити нима? Қайси сабабларга кўра пин-код ва пул ҳақидаги бошқа кўплаб қизиқарли маълумотлар тўртта...

Агар сиз ернинг марказидан туннел қазсангиз нима бўлади?

Ҳар ким ўйлаб кўрган ва агар мен Ернинг марказидан туннел қазсам нима бўлади, мен қаерга бораман? Психиатрия шифохонасида жавоб кулгили, аммо тўғри эмас. Қаерга боришингизни ҳозир аниқ ҳисоблашингиз мумкин, бу қийин эмас... Ердаги ҳар бир нуқтанинг...

Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх