Йўқотилган бойлик - Турон йўлбарси

Йўқотилган бойлик - Турон йўлбарси

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида йўлбарсларни ҳимоя қилиш ишлари бошланган эди. Афсуски, жуда кеч.

Турон йўлбарси
Йўлбарс - йўл-йўл чизиқли йирик мушукни ким ҳам билмайди? Тасаввуримиз дарҳол Ҳиндистоннинг чангалзорларини ёки Узоқ Шарқ тайгасини кўз олдимизга келтиради.

Аслида бу ҳайвоннинг ареали жуда катта: шарқий Сибир жанубидан Малай архипелагининг оролларига қадар. Турли жойлардан бўлган йўлбарслар бир-биридан кучли фарқ қилади. Турли географик ҳудудларда йўлбарснинг кўндаланг йўл-йўл туси ўзгарувчан ва бу кенжа турни ажратиш учун асос деб ҳисобланади. Улар Бенгал, Хитой, Суматра, Амур, Ява, Бали, Турон йўлбарслари кенжа турларига ажратилади. Шу кенжа турларнинг ичидан Турон йўлбарсини охирги марта тириклайин ярим аср аввал кўришган.


1977- йилда Совет Иттифоқида ҳамма болмаса ҳам аксарият кишилар севиб ташриф буюрадиган савдо дўконларининг бир тури – китоб дўконларида болалар учун Қорақалпоқ овчиси А. Шамуратовнинг сўзларидан ёзилган ҳикоялар - “Йўлбарслар билан учрашувларим” китоби чиққан эди. Ушбу китобдаги воқеалар Ҳиндистон, Ҳиндихитой ёки Малай архипелагида эмас – Ўзбекистон ҳудудида содир болган, чунки ўша пайтларда Турон йўлбарси ҳали бор эди.  

Бугунги кунда табиатда йўлбарслар жуда оз қолган, бу эса яқин вақтларга қадар йўлбарс инсоннинг ашаддий душмани сифатида танилган ва у билан бутун тарих давомида қатъий кураш олиб борилганлигига қарамай, уларнинг эҳтиёт қилиб, ҳимояга олиш зарурлигидан дарак бериб келганди. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида йўлбарсларни ҳимоя қилиш ишлари бошланган эди. Афсуски, жуда кеч.


Турон йўлбарси. 1899- йил. Берлин ҳайвонот боғи. Сурат муаллифи номаълум.

Турон йўлбарси

Турон йўлбарси - (кавказорти йўлбарси, каспий йўлбарси) (лотинча номи - Пантҳера тигрис виргата) йўлбарсларнинг қирилиб кетган кенжа тури. Ўрта Осиёда, шимолий Эронда ва Кавказда яшаган.

Ташқи белгилари

Бу кенжа турдаги йўлбарслар жунининг ёрқин-олов ранг туси ва баданидаги чизиқларининг узунлиги билан ажралиб турган - йўл-йўл чизиқлари узунроқ ва жигарранг тусга эга бўлган. Бу кенжа турнинг жуни қишда қалинроқ ва юмшокроқ бўлиб қолган, бундан ташқари қишда ҳўрпайган чекка соқллари пайдо бўлган. Замонавий тадқиқотларнинг кўрсатишларича Турон йўлбарси анча катта, таҳминан Амур кенжа турига яқин, бироқ бенгал кенжа туридан кичикроқ эди. Турон йўлбарсининг 240 килограммга тенг бўлган йирик ўлчамлари тўғрисидаги аниқ маълумот мавжуд. Лекин, бу кенжа турнинг ўта яширин ҳъаёт тарзи туфайти, бундан йирикроқ нусъҳалари ҳам бўлган, деган таҳминлар ҳам бор. Бу йиртқичнинг истиқомат қилиш жойлари тўқайзорлар, дарё бўйларидаги камишзорлар бўлган. Ушбу кенжа тур йўлбарслар учун емиш асосан жайронлар, сайғоқлар, қулонлар, буғулар ва тўнғизлар. Кўчманчи тўнғизлар ортида Турон йўлбарси Шимолий Қозоғистон ва Олтойгача етиб борганлиги тўғрисида маълумотлар ҳам бор. Турон йўлбарси тарқалиш доимий ареалининг шимолидаги чегараси Қозоғистондаги Балхаш кўли эди Ўтмишда Кавказда ҳам учраганлиги тўғрисида таҳминлар мавжуд, аммо уни кўришгани тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.


Йўлбарсларнинг тарқалиш харитаси 1900-йил ва 1990- йил 

Ўрта Осиёда бу кенжа тур “йўлбарс” дейилган, шунинг учун ҳам унинг номланиши бир томондан “йўл-йўл барс” сўз иборасидан олинган деб таҳмин қилинишига қарамай, ушбу сўзнининг этимологияси -йиртқичнинг феъл-атворий хусусиятларига боғлиқ деб хулоса қилинган, чунки у дастлабки истиқомат жойидан юзлаб ва ҳатто минглаб километр масофаларга сафарлар қилишга қодир бўлган.

ХХ-асрнинг ўттизинчи йилларида йўлбарслар Амударё бўйида, Тожикистоннинг Афғонистон чегарасидги “Йўлбарс жар” қўриқхонасида учраб турар эди. Совет Ўрта Осиё ҳудудида йўлбарсларнинг пайдо бўлиши ўтган аср қирқинчи йилларининг охири - эллигинчи йилларнинг бошларида рўйхатга олинган. Совет Иттифоқи ҳудудида, аниқроғи Туркманистоннинг Эрон билан чегарадош бўлган Копетдаг тоғ тизимида 1954-йилнинг 10- январ куни пайдо бўлган йўлбарс Эроннинг шимолий қисмидан кириб келган.

Амур йўлбарсига филогенетик боғлиқлиги


Амур йўлбарси

21-асрнинг бошида АҚШ саратон Миллий институти, Оксфорд университети ва Иерусалим Яҳудий университетининг тадқиқотчилари бутун Европа ва Осиё музейларида сақланиб келаётган 23та турон йўлбарси қолдиқларидан тўқима наъмуналарини йиғишга уринган эди. Олимлар томонидан беш митохондрал генларнинг битта сегменти аниқланган. Натижада турон йўлбарсининг митохондрал ДНКси бошқа кенжа турлардан фарқи жуда пастлиги кузатилган.Кенжа турнинг филогенетик алоқаси баҳоланган пайтда Турон йўлбарси билан Амур йўлбарсининг ажойиб ўхшашлиги кузатилади. Бу иккала кенжа турнинг тарихий жиҳатдан узоқ бўлмаган умумий фазилатлари бўлганлигидан дарак беради. Филогеографик таҳлил асосида шу таҳмин қилинганки, Турон ва Амур йўлбарсининг аждоди чамаси 10000 йилгача бўлган давр вақтлар олдин Ипак Йўлининг шарқий Хитойдаги Гансу ҳудуди орқали Ўрта Осиёни истило қилган, кейинчалик эса Сибирни кесиб ўтиб ҳозирги Россиянинг Узоқ Шарқидаги Амур йўлбарсининг популясиясини ташкил қилган. Тарихий жиҳатдан бир булган ареалнинг иккига бўлиниб кетиши ва Турон йўлбарси билан Амур йўлбарсига ареалига ажралиб кетишига якунловчи сабаб инсон фаолияти бўлиши мумкин.


Шунингдек, тадқиқотларнинг муаллифлари шуни кўрсатадиларки, иккала кенжа тур пировардида битта кенжа турдеб тан олиниши керак. Шу билан бир вақтда уларнинг таъкидлашича, ДНКасосида кенжа турларни диагностика қилиниши имконига нисбатан зиддиятлар мавжуд экан. Ядровий ДНК таҳлилининг натижалари бу масаланинг ҳал этилишига катта ёрдам берган бўлар эди. Бошқача қилиб айтганда, агар йўлбарснинг  иккала кенжа турларида фарқ топилмаганида, кенжа турларни битта кенжа турга бирлаштирилиши мумкин бўлар эди. Бироқ турон йўлбарси қирилиб кетгани ва атиги бер неча шикаст етмаган наъмуналар музей коллекцияларида сақланиб келаётгани учун, иккала кенжа турларнинг бирламчи морфологик баҳоларини қайта кўриб чиқишнинг энди иложиси йўқ.

Ўрта Осиёда маҳаллий аҳоли йўлбарслар ҳавф туғдирмаслигига ишончи комил эди, чунки йўлбарслар доим ўзини инсон билан учрашиб қолишдан олиб қочибюрган. Ўрта Осиёда йўлбарслар популясиясининг кескин камайиб кетиши Чор Россияси томонидан бу ерга қўшинларнинг жўнатилгани ва русийзабон кишилар кўчиб келишидан кейин кучайган. Масалан 1883-йилнинг 27- феврал куни Туркистон ҳарбий округи қўшинларининг штаб бошлиғи маҳаллий аҳолининг илтимосига биноан Тошкент билан Чиноз ўртасида пайдо бўлиб қолган йўлбарсларга қуршов уюштириш буйруғини берган. Бу буйруқни бажариш учун доимий ҳарбий қисмлардан, аниқроғи 12-чи Туркистон баталонидан фойдаланилган.

Аммо бу кўп жиҳатдан фақат қўшимча таъсир бўлган, чунки қайирдаги ерларни оммавий тарзда инсон томонидан ўзлаштирилиши йўлбарсларни асосий емиш манбаидан, яъни тўқайзорларда истиқомат қилувчи тўнғиз, буғулардан маҳрум қилиб борар эди.

Афсона ва ривоятлар


Турон йўлбарсининг ўзига хос маҳорат билан яшириниш, бирдан пайдо бўлиб қолиш ва дарров йўқолиш қобилияти унга илоҳий мавждуот, афсунгар шон-шуҳратини яратган эди. Бундай афсоналарнинг бири шарқда Искандар Зулқарнайн номи билан танилган Александр Македонский билан боғлиқ. Афсонада айтилишича у Ўрта Осиёни истило қилгани ва Сирдарё бўйида Александрия Эсхата (ҳозирги Хўжанд) шаҳрини қуриганидан кейин Сирдарё ортидаги кам аҳолили жойга юриш қилиб, ҳозирги Тошкент шаҳри атрофларида найза билан йўлбарсларни овлаган экан.

Маълумки, исломда тирик жонзотни тасвирга тушириш тақиқланган, шунинг учун ҳам бу ислом  тарқалган мамлакатларнинг  санъат тарихи анъанавий санъат дан фарқ қилибтуради. Бироқ исломнинг  пушти бўлган сўфийликда айнан йўлбарслар учун ўзига хос истисно қилинган. Шунинг учун ҳам йўлбарс сиймосини гиламларда ва матоларда, шу билан бирга масжидларнинг олд юзаси томонларида учратиш мумкин. Масалан, Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонидаги Шердор мадрасасида.

Турон йўлбарсини охирги марта 1957- йилда Амударё ўзанида кўришган. Орадан 13- йил ўтиб 1970- йилда Турон йўлбарси қирилиб кетган дея тан олинган.



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кур курса нима булади

КЎР (НОБИЙНО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, дин ва ислом йўлида гумроҳ бўлишига далилдир. Тушида битта кўзи кўр бўлганини кўрса, ярим динининг кетиши ёки катта гуноҳ қилиши ёхуд аъзоларидан бирига мусибат...

Тушда йулбарс курса нима булади

ЁъЛБАРС (БАБР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, бабр (йўлбарс) бир йиртқич ҳайвон бўлиб, шернинг душмани ҳисобланади. Уни тушда кўрмоқ кучли ва ботир душманни билдиради, лекин у сахий ва меҳрибондир. Агар йўлбарс билан уруш ва жанг қилаётганини ва...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда фил курса нима булади

ФИЛ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, таъбирчилар айтадиларки, кундуз билан тунда кўрилган тушларнинг орасида ҳеч бир фарқ йўқ, бироқ филни кўришда фарқ бор. Агар бирор киши тушда фил устида ўтирганини кўрса, нобакор бир аёлга уйланишини билдиради....

Тушда шам курса нима булади

ШАМ (ШАМъ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шам давлат, иззат ва неъмат бўлади. Агар тушида қўлида шам ёниб турганини кўрса, иззати, неъмати ва давлати зиёда бўлишига далилдир. Агар уйида шам ёниб турганини ва хона нурдан равшан эканини кўрса,...



Фикр қўшиш

Наверх