Тушда фил курса нима булади

ФИЛ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, таъбирчилар айтадиларки, кундуз билан тунда кўрилган тушларнинг орасида ҳеч бир фарқ йўқ, бироқ филни кўришда фарқ бор. Агар бирор киши тушда фил устида ўтирганини кўрса, нобакор бир аёлга уйланишини билдиради. Агар бу тушни кундузи кўрса, хотинини талоқ қилишига ёки канизагини сотиб юборишига далилдир. Агар филни ўлдирганини кўрса, подшоҳ унинг қўлида ўлади ёки маҳкам беркитилган қалъани очишига далилдир. Агар фил унинг бошига оёғини қўйиб, ўлдирганини кўрса, ҳалокатга яқин қолиши ва аҳволи ёмон бўлишини билдиради. Агар филнинг бошига ўтирганини ва бу фил бошқа одамники эканини кўрса, бир подшоҳнинг хизматидан иккинчи подшоҳнинг хизматига ўтишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, агар филда ўтирганини ва бу фил ювош ва муте эканини кўрса, ажам подшоҳи бўлиши ёки ажам подшоҳига зуғум ўтказишини билдиради. Агар фил гўштидан еяётганини кўрса, шу гўшт микдорига мувофиқ ажам подшоҳидан молу неъмат топишини билдиради. Агар фил суяги ёки терисидан бирор нарсага эга бўлганини кўрса, бу ҳам подшоҳдан молу неъмат топишига далилдир. Агар жангда фил устида ўтирганини кўрса, улуғ душманга ғолиб келишини билдиради, бу сўзга Ашоб ул-фил қиссасини далил келтирадилар. Агар филдан йиқилиб тушганини кўрса, оғир балога гирифтор бўлишини билдиради. Агар филнинг жангда йиқилганини ва ўлиб қолганини кўрса, ўша диёр подшоҳининг ўлимига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушда томоша қилиш учун филга ўтирганини, фил эса унга қодир эканини кўрса, Ажамий аёлга уйланишини, аёл эса унинг устидан қодир эканини билдиради, агар бунинг аксини кўрса, у хотин устидан қодир бўлади. Агар фил минишга таёрланган бўлса ва унинг устига миниб, бир шаҳардан иккинчи шаҳарга кетаётганини кўрса, ўша мамлакат подшоҳи бошқа мамлакат подшоҳи томон подшоҳини ҳалок қилиш учун боришини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда фил кўрмоқ олти нарсага далилдир: Ажам подшоҳига; ғуломга; макрли одамга; қувватли ва ҳайбатли одамга; ҳасадчи одамга; қонхўр ситамгарга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх