
Ёшим 24 да. Турмуш қурганимга 7 ой бўлди, аммо турмуш ўртоғим билан бирга бўлганда лаззат ҳис қилмайман. 7 ой ичида бор йўғи 5-6 марта оргазм ҳис қилдим. Ҳозирги кунларда эса ҳеч нима ҳис қилмаяпман. Ҳатто қин соҳамда намланиш ҳам йўқ. Ҳомиладор бўлмаяпман, бунга сабаб ҳиссизлигим бўлиши ҳам мумкинми? Буни қандай бартараф қилишим мумкин. Илтимос, маслаҳат берсангиз.
Жавлон Абдуллаев, шифокор:
Ҳа, ҳиссизлик ҳомиладор бўла олмаётганингизга сабаб бўлиши мумкин, чунки қин соҳангиз намланмаётган экан. Агар намланса, унда ҳиссизлик, лаззат ҳис қилмаслик ҳам сабаб бўлмас эди. Чунки қин намланса уруғ ҳужайраси (сперматозоид) бачадон ичига кирса бўларди, лекин қин ичи қуруқ бўлса, сперматозоидлар кириши анча кийинлашади.
Ҳиссизликни даволаш учун дори шарт эмас, турмуш ўртоғингиз билан буни чорасини кўришингиз керак. Масалан, бунга нима сабаб бўлиши мумкин? Агар ҳар хил сабаб билан асабингиз бузилаётган бўлса, асабни тинчлантириш керак. Жинсий якинликдан олдин романтик, хиссиётларни уйғотадиган атмосфера ҳосил килиш керак. Кейин бирданига «ишга» киришмасдан, эр-хотин бир-бирларини эркалаб, ҳар хил эроген (ҳиссиётларни кучайтирадиган) жойларга таъсир қилиб, романтик гап-сўзлар билан гаплашса ҳам одамнинг ҳиссиёти анча кучаяди.
Шуни тушуниш керакки, жинсий алоқа — бу оддий 5-10 минутлик яқинлашиш эмас. Буни ўзига хос нозик жиҳатлари бор, бунга «шунчаки оддий» эътибор билан қаралса, ундан лаззатланиш, албатта, йўқ бўлиб кетади, айниқса аёлларда. Агар сизда жиддийроқ муаммо юзага келса, шифокор сексопатолог мутахассига учрашишиб маслаҳат олишингиз мумкин.
Ўҳшаш маълумотлар
Жинсий алоқалар сони меъёри қанча?Оилавий ҳаётда жинсий муносабатлар муҳим ўрин тутади. Буни инкор қилиб бўлмайди. Баъзилар бунга зид фикрда бўлсалар, улар ё турмуш ўртоғига бефарқдирлар ёки эр-хотин орасида бирон муаммо мавжуд, ёки эркакнинг жинсий кучи сустдир. Ундан ташқари...
Аёл оргазми ҳақидаАёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....
Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллариҚисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...
Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблариУчинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...
Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...