Тушда тулки курса нима булади

ТУЛКИ (РУБОҲ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тулки алдоқчи эркак ёки ёлғончи аёл ёхуд канизакдир. Тушида тулки билан жанг қилаётганини кўрса, бирорта киши билан хусуматлашишига далилдир. Тушида тулки билан ўйнаётганини кўрса, бир аёлнинг уни севиши, бироқ севгиси заиф эканига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида тулки юнгини тараётганини кўрса, кимгадир ҳийла қилишини ва уни алдашини билдиради. Тушида тулкининг унга хушомад қилаётганини кўрса, бир ғариб одам уни алдашига далилдир. Тушдаги тулки сутини ичиш беморликдан шифо топишни, ғамдан шодликка етишни ва қамокдан озод бўлишни билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг ф икрича, тушда тулки сутини ичиш касалликка ёки унга етадиган қўрқинчга далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги тулки ёлғончи хотин бўлади. Тушида тулкини тутиб олса ёки кимдир унга берса, ёлғончи ва алдовчи хотинга уйланишини билдиради. Тушида тулки унинг уйига кириб, қарор топганини кўрса, яхши кўрадиган аёлга уйланишини билдиради. Тушида тулкининг ўзидан қочиб кетганини кўрса, қарз олган одамнинг қочиб кетишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда аёл курса нима булади

АЁЛ (ЗАН) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги аёл эркак киши учун шодлик ва мақсад бўлади. Қари аёл дунё ва ундаги машғуллик бўлади. Яна кўп аёлларни кўриш шодлик ва мақсад бўлади. Бироқ шодлик аёлларнинг чиройли ва гўзаллиги, семиз ва ориқлиги...

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх